28.03.2011 йилдаги ПҚ-1513-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2017
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
«хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги ёки мазкур юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хорижий муассис тўғрисидаги савдо реестридан кўчирмада ёки мазкур хорижий юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак».