Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

II. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар

III. Жамғарма омонатлар

IV. Муддатли омонатлар

V. Омонат сертификатлари

VI. Омонатга фоизлар тўлаш

VII. Омонат дафтарчаси

VIII. Жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича операцияларни амалга оширишда юритиладиган ҳужжатлар

IX. Жисмоний шахслар омонатлари бўйича шахсий ҳисобварақлар очиш, юритиш ва ёпиш

X. Жисмоний шахслардан маблағларни омонатга қабул қилиш

XI. Жисмоний шахсларга омонатни бериш

XII. Омонатчи жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақлари бўйича омонатларни нақд пулсиз шаклда кирим ва чиқим қилиш операциялари

XIII. Янги омонат дафтарчаларини бериш

XIV. Омонат кассаларида амалиёт кунини якунлаш ва кунлик ҳисобот тузиш

XV. Омонат кассаларда кунлик амалга оширилган операцияларнинг сўнгги назорати

XVI. Операцияларни расмийлаштириш учун берилган омонат дафтарчаларини сарфлаш устидан назорат

ХVII. Якуний қоидалар

Ҳужжат кучини йўқотган 02.12.2015
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 йил, 4-5-сон, 70-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги ПФ-3968-сон «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 8-9-сон, 35-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ банклар томонидан депозитларни жалб қилиш, қайтариш, фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ операцияларни бажариш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
10. Банкларда омонат кассаларини ташкил этиш ва уларнинг инкассация қилинишига бўлган талаблар «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 26-27-сон, 258-модда), омонат ҳисобварақларидан маблағларни мижознинг топшириғига кўра бошқа ҳисобварақларга ўтказиш «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги низомда (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 7-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.)асосан хатбоши билан тўлдирилган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
17. Талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар ҳисоби «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»га (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ «20200 — Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар» ҳисобварақларида юритилади.
40. Омонат сертификатларини чиқариш ҳамда муомалада бўлиши «Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низом»да (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 39-сон, 400-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Банк томонидан омонатлар бўйича фоизлар ҳисоблаш «Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида низом» (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 51-модда) асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан «16»-кичик банди билан тўлдирилган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
61. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (омонат дафтарчаси бундан мустасно) компьютернинг тегишли дастури орқали тўлдирилиши ва қоғозга чиқарилиши ҳамда ушбу ҳужжатлар унда кўрсатилган шахслар томонидан шахсан имзоланиши шарт.
62. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган дафтарлар иловаларда келтирилган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва дафтарни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва омонат бўлинмаси бошлиғининг имзолари ва филиал муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
63. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларда ёзувлар тушунарли, тўғри ва аниқ кўринадиган ҳолда ёзилиши лозим. Ёзувларда ҳеч қандай қисқартиришларга йўл қўйилмайди, Операцион кундаликда омонатчининг исми ва отасининг исми бундан мустасно. Масалан: «қабул қилинди» деган сўзлар ўрнига «қаб. қил-ди» деган сўзлар, «Берилди» деган сўз ўрнига «Бер-ди» деган сўз каби.
68. Мазкур Йўриқноманинг 60-бандида назарда тутилган ҳужжатларда (Шахсий ҳисобварақ варақчаси бундан мустасно) санани кўрсатишда ой номи сўз билан ёзилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
71. Банкларда жисмоний шахслар омонатларининг ҳисобини юритувчи шахсий ҳисобварақларини очиш ва ёпиш «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) асосида амалга оширилади.
72. Жисмоний шахсларнинг омонатларининг ҳисобини юритиш учун «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»да (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) белгиланган ҳисобварақларда 20 та белгили шахсий ҳисобварақлар очилади. Жисмоний шахсларга очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда Банк депозиторлари миллий ахборот базасида рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)
151. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ вафот этган омонатчининг қонун бўйича ҳам васиятнома бўйича ҳам, меросхўрлари бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос омонати эгасиз деб ҳисобланади.
154. Омонат кассаси томонидан жисмоний шахсларнинг аризаларига асосан мазкур Йўриқноманинг IX бўлимида белгиланган тартибда «20206 — Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи»да уларнинг ҳар бирига алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади.
170. Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон,169-модда) 5-моддасига мувофиқ ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари асосида омонатчининг шахсий ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва банк филиали муҳри туширилган мемориал ордер асосида амалга оширилади. Мемориал ордерга ижро ҳужжатлари илова қилиниши ва унинг «тўлов мақсади» сатрида ижро ҳужжатларининг сана ва рақамлари кўрсатилиши шарт.
198. Операцион кундаликка илованинг «Қатъий ҳисобда турувчи бланкалар» бўлимининг «Олинган» устунида ордерга мувофиқ олинган, «Ишлатилган» устунида эса Ишлатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларни ҳисобдан чиқариш ордери бўйича (бузилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони киритилган ҳолда) ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади. Бошқа омонат кассаларига жўнатилган қатъий ҳисобда турувчи бланкалар мемориал ордерлар асосида «Жўнатилган» устунида ёзилади, «Кун охирига қолдиқ» устунида кун охирига қолган ҳар бир турдаги қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сони ёзилади ва кун охирига қолган «Жами» сатри билан солиштирилади («Кун бошига қолдиқ» + «Олинган» — «Ишлатилган» — «Жўнатилган»). «Бланка рақамлари» устунида қолган қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг рақамлари кўрсатилади.
207. Омонат кассасида нақд пул ёки қимматликлар бўйича аниқланган ортиқча ёки камомад юзасидан «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади. Бунда, ортиқча чиққан нақд пул ёки қимматликлар банк фойдасига кирим қилинади, камомад эса белгиланган тартибда жавобгар шахсдан ундириб олинади.
2221. Омонат дафтарчаси, Тасдиқнома ва Шахсий ҳисобварақ варақчаси мазкур Йўриқноманинг 1, 4 ва 16-иловаларига мувофиқ бир хил босма серия ва рақамли ягона ҳужжатлар ҳисобланади. Омонат дафтарчаси ва Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги кирим-чиқим амалиётлари қайд этиладиган сатрлар сони бир хил бўлиши зарур.
(2221-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан киритилган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)

ОМОНАТЧИ ДИҚҚАТИГА!

• Банк омонатлар бўйича мажбуриятларни белгиланган муддатда ва тўлиқ бажаришни ўз зиммасига олади.

• Банклардаги омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди билан ҳимояланган.

• Банк ўз мижозларига турли операциялар ва уларнинг ҳисоб-китоб ҳолатига тегишли бўлган ахборотларнинг сир сақланишига кафолат беради.

• Омонат дафтарчасининг рақами мавжудлигига эътибор қаратинг.

• Омонатчига ҳар бир омонат тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ варақчаси юритилади, ушбу варақчада омонат бўйича ҳар бир бажарилган операция омонатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.

• Омонат қабул қилинганда, банк томонидан омонатчига омонат қабул қилинганлигининг тасдиғи сифатида Тасдиқнома берилади.

• Омонат дафтарчасига омонатчи томонидан бирон-бир ёзув киритилиши тақиқланади.

• Омонат маблағлари омонат дафтарчаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан банкка тақдим этилган ҳолда берилади.

(16-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2205-1, 16.11.2012 й.) асосан киритилган — 2012 й., 46-47-сон, 530-модда)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази