Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2019 28.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2189
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 28.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2189
Кучга кириш санаси
07.02.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИНИНГ САҚЛАНИБ ҚОЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2189]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 462-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2189-2, 10.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 260-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири А. МАРАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206-ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 46, 206-ҚҚ ва 29-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 4-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1999 й., 4-сон, 18-модда) ва 2010 йил 2 августдаги 164-сон «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 260-модда) қарорларига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар (кейинги ўринларда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар деб аталади) турар жойларининг сақлаб қолинишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида, уларни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган муассасаларга, оилавий болалар уйларига, фарзандликка олган оилаларга, васийлар ёки ҳомийларга юборишда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан унинг яшаш жойи бўйича турар жойини болада сақлаб туриш кафолати белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бириктирилган турар жойга эга бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларда, бошқа таълим муассасаларида, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида турар жойга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақлаб қолинишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобидаги турар жойнинг сақлаб турилиши юзасидан назорат етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобидаги турар жойнинг сақлаб қолинишини назорат қилишда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакиллари, шунингдек уларнинг турар жойлари ва мулклари жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича турар жойини болада сақлаб туришга оид туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини у қабул қилинган куннинг ўзида турар жойга бўлган ҳуқуқларни болада сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида турар жой жойлашган туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, шунингдек етти кун ичида боланинг қонуний вакиллари, турар жойлари жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойини болаларда сақлаб туриш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини олганидан сўнг, ушбу турар жойни сақлаб қолиш бўйича тегишли чораларни кўради ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида васийлик ва ҳомийлик органига маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб қолиш учун топширилган турар жойларини ўзга шахсга ўтказиш тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бу ҳақда уч кунлик муддатда васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб туриш учун топширилган турар жойлари, агар ушбу турар жойда болаларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу турар жойлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларда, бошқа таълим муассасаларида, оилавий болалар уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даври мобайнида бошқа фуқароларга ижарага берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб турилган турар жойларида уларнинг қариндошлари яшаган ҳолларда ёки мазкур турар жой фойдаланиш учун ижарага берилган тақдирда, ушбу шахсларни мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган турар жойни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятларга риоя қилиш юзасидан ёзма равишда огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Васийлик ва ҳомийлик органлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларини мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бўйича сақланишини назорат қилиш мақсадида турар жойларни бир йилда камида икки маротаба жойига бориб ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли турар жойларни сақлаш бўйича белгиланган мажбуриятларга риоя этилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушса васийлик ва ҳомийлик органлари турар жойни сақланиш ҳолатини зудлик билан ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар жойлари бошқа туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган тақдирда, турар жой жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органи боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасини олган кундан бошлаб, уч кун муддат ичида ушбу турар жойни жойига бориб ўрганиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Васийлик ва ҳомийлик органи сақлаб туриш учун топширилган турар жойни ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг турар жойга бўлган ҳуқуқининг таъминланаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойнинг ҳолати белгиланган талабларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойни сақлаш бўйича белгиланган талабларни бузилганлиги ҳолати ва уларни бартараф қилиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартномасига риоя этилиши аҳволи ва қонуний вакилларга турар жой ҳолатини яхшилашга қаратилган чоралар кўриши лозим эканлиги ҳақидаги тавсиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома васийлик ва ҳомийлик органи вакили, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бошқа қонуний вакиллари ҳамда турар жой жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланиб, тегишли туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Далолатнома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси турар жой сақлаб туриш топширилган васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчи нусхаси етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакилларида сақланади. Агар, турар жой ижарага берилган бўлса, ижарага олувчига далолатномадан нусха берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб турилган турар жойи бошқа туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органи турар жойнинг сақланиши аҳволи ҳақида ҳар ярим йил якуни бўйича мазкур Қоидаларнинг иловасида белгиланган шаклга мувофиқ ҳисоботни ва турар жойни сақланиш аҳволи юзасидан ҳар бир ўтказилган ўрганиш далолатномасини етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи ҳудудидаги васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаш жойидаги ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг қонуний вакилларидан йил тугаши билан келгуси йилнинг бошида (10 январгача) болалар турар жойларини сақланиб туриши тўғрисида мазкур Қоидаларнинг иловасидаги шаклга мувофиқ ёзма ҳисобот олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботга турар жойни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ айрим мажбуриятлар бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (солиқлар, мажбурий бадаллар ва мажбурий тўловлар, суғурта ва бошқа тўловлар қоғозлари) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳисобот етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаш жойидаги туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Васийлик ва ҳомийлик органларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб туриш учун топширилган турар жойлари ҳақидаги ҳисобот ва далолатномаларни қайд этиш бўйича алоҳида журнал юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойининг сақланиб қолиши бўйича тасдиқланган ҳисоботлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг улар яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органларида юритиладиган шахсий йиғма жилдида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 5-мҳ, 5-қ/қ, 23-сонли қарори (рўйхат рақами 2189-1, 11.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 122-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойининг сақланиб қолишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 5-мҳ, 5-қ/қ, 23-сонли қарорига (рўйхат рақами 2189-1, 11.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 122-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб туриш учун топширилган турар жойларининг сақланиши аҳволи тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органлари (қонуний вакиллар)нинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ТАСДИҚЛАЙМАН‎

___________________________________‎

(Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбари Ф.И.Ш. ва имзоси)


‎М Ў‎

«____»_______________201__й.‎

(ҳисобот тузилган сана)‎

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг сақлаб туриш учун топширилган турар жойларининг сақланиши аҳволи тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органлари (қонуний вакиллар)нинг
‎___________ даври якуни бўйича

ҲИСОБОТИ

1. Ҳисобот тақдим этилди‎
‎_______________________________________________________________________

(почта индекси, манзили)

‎‎_______________________________________________________________________
манзили бўйича истиқомат қилувчи ________________________________________
‎_______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________

(Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун сақланган турар жой жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органлари (қонуний вакиллар) вакилларининг Ф.И.Ш.)

Паспорт рақами ва серияси: №________, _______________
‎Ким томонидан ва қачон берилган: ________________________________________
_______________________________________________________________________
Туғилган санаси____________, туғилган жойи________________________________
Тел: _________________________‎
‎Иш жойи ва лавозими____________________________________________________
‎_______________________________________________________________________
‎2. Ҳисобот етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
‎_______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________

(почта индекси, манзили)

‎_______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________

(етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг Ф.И.Ш.)

‎учун сақланиб қолган турар жой ҳолати ва сақланиши тўғрисида тузилган.
‎‎
‎3. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга жойлаштириш вақти ва шакли
‎_______________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун сақланиб қолган кўчмас мулк, жумладан турар жой тўғрисида маълумотлар

Т/р‎ Кўчмас мулкнинг тури ва номланиши‎ Асосий харидлар*‎ Манзили‎ Майдони (кв.м.)‎ Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар‎
1.‎ Ер участкаси**‎
2.‎ Турар жой биноси‎
3.‎ Хонадон‎
4.‎ Бошқалар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Асосий харидлар (сотиб олиш, ҳадя, алмашиш, мерос ва бошқалар), шунингдек тегишли шартнома ёки далолатнома реквизитлари (санаси, тартиб рақами) кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**Ер участкасининг тури кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўчмас мулкнинг, шу жумладан турар жойнинг сақланиши ва ҳолати тўғрисидаги маълумотлар
Т/р‎ Кўчмас мулкнинг тури‎ Кўчмас мулк таркибининг ўзгариши*‎ Изоҳ**‎

1.‎

Ер участкаси

2.‎

Турар жой биноси‎

3.‎

Хонадон‎

4.‎

Бошқалар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Кўчмас мулк таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли турар жойни ўрганиш натижаси бўйича тузилган далолатномаларнинг реквизитлари (санаси, тартиб рақами) кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎6. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли кўчмас мулкдан, жумладан турар жойдан тушаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар
Т/р‎ Кўчмас мулкнинг номланиши‎ Манзили‎ Даромад қиймати (сўм) Асос*‎ Банк реквизитлари, шахсий ҳисоб рақами**

1.‎

Ер участкаси

2.‎

Турар жой биноси‎

3.‎

Хонадон‎

4.‎

Бошқалар‎

5.‎

Ҳисобот даври учун жами даромад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли мулкни қонунчиликка мувофиқ сотишга рухсат берувчи васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилган далолатномаларнинг реквизитлари (санаси, тартиб рақами) ва мулкни уларнинг тасарруфидан чиқарилиши ҳақидаги шартнома реквизитлари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли мулкдан олинаётган маблағларни қабул қилаётган банкнинг реквизитлари, болаларнинг шахсий ҳисоб рақами кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎7. Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли турар жой ҳисобидан бажарилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар
Т/р‎ Харажат турлари‎ Қиймати (сўм) Сана*

1.‎

Мажбурий бадаллар ва мажбурий тўловлар — ҳисобот даври учун жами

2.‎

Турар жойни таъмирлаш:
‎1)
‎2)
‎Ҳисобот даври учун жами

3.‎

Бошқа харажатлар
‎1)
‎2)
‎Ҳисобот даври учун жами

4.‎

Ҳисобот даври учун жами харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсий ҳисоб рақамидан пул маблағлари олинган сана ва ушбу маблағлар ҳисобига бажарилган харажатлар санаси кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎8. Ушбу ҳисоботнинг 4—7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси ҳисоботга илова қилиниши лозим.
___________________________________‎ ___________________________________‎

(ҳисобот тузган шахснинг Ф.И.Ш.)

(ҳисобот тузган шахснинг имзоси)‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 42-модда; 2015 й., 10-сон, 122-модда)