20.02.2007 йилдаги ПҚ-587-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАЗРАТИ ИМОМ (ҲАСТИМОМ) ЖАМОАТЧИЛИК ЖАМҒАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган, халқимиз маънавий меросининг узвий бир қисми бўлган Ҳазрати Имом (Ҳастимом) меъморий мажмуаси юртимиз ва мусулмон оламида катта обрў-эътибор қозонган табаррук маскан ҳисобланади. Мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи муборак мадрасалари, Тилла шайх ва Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар халқимиз томонидан асрлар давомида асраб-авайлаб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу қутлуғ даргоҳ диёримизда муқаддас ислом дини ва фалсафасини, унинг инсонпарварлик ғояларини кенг ёйишда йирик илмий-маърифий марказ бўлиб хизмат қилаётганини, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган Қуръони каримнинг энг қадимий ва мўътабар нусхаларидан бири бўлган машҳур Усмон Қуръони, шунингдек, минг-минглаб ноёб қўлёзмалар жаҳон жамоатчилигининг эътиборини ўзига тортиб келаётганини таъкидлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазрати Имом мажмуасининг тарихимиз, маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда унинг асл тарихий қиёфасини тиклаш, бу ерда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, мажмуанинг инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда бу савобли ишга ҳисса қўшиш ва унда иштирок этиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахсларнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) жамоатчилик жамғармаси таъсис этилгани маълумот учун қабул қилинсин ва кенг жамоатчиликнинг мазкур жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг мамлакатимиздаги ташкилотлар, идоралар, корхоналар, тижорат банклари ва бошқа муассасалардан иборат ҳомийлар гуруҳи иловага мувофиқ эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма Ҳазрати Имом мажмуасида қурилиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган даврда буюртмачи сифатида фаолият юритиши, унинг асосий вазифаси мажмуа ҳудудида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларига кўмаклашиш учун зарур маблағларни тўплаш ва уларнинг мақсадли равишда сарфланишини таъминлашдан иборат экани белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма нотижорат ташкилот бўлиб, унга нотижорат ташкилотлар учун қонунчиликда кўзда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 15 кун муддатда Ҳазрати Имом жамоатчилик жамғармасининг Низомини ўрнатилган тартибда рўйхатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ҳазрати Имом жамоатчилик жамғармасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион сўм миқдорида маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ҳазрати Имом мажмуасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш, қайта тиклаш, ободонлаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ ишларни мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-587-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги ПҚ-587-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазрати Имом жамоатчилик жамғармасининг ҳомийлар гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги‎
2.‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси‎
3.‎ «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси‎
4.‎ «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси‎
5.‎ «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси ‎
6.‎ «Ўзбекнефтегаз» давлат акциядорлик компанияси‎
7.‎ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки‎
8.‎ Олмалиқ кон-металлургия комбинати‎
9.‎ Навоий кон-металлургия комбинати‎
10.‎ «Ўзметкомбинат» бирлашмаси‎
11.‎ «Ўзавтосаноат» компанияси‎
12.‎ «Асака» банк‎
13.‎ «Ипотекатбанк»‎
14.‎ «Пахтабанк»‎
15.‎ «Капиталбанк»‎
16.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»‎
17.‎ «Ғаллабанк»‎
18.‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси‎
19.‎ «Ўзбекинвест» компанияси‎
20.‎ «Савдогарбанк» ‎
21.‎ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги‎
22.‎ «Файз» компанияси‎
23.‎ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» компанияси‎
24.‎ «Ипак йўли» банки‎
25.‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси‎
26.‎ «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси‎