07.01.2011 йилдаги 6-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Фаолият турининг номи

I.

Чакана савдо:

1.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар, фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

2.

Кўчма савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлгандан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда)

3.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

4.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

5.

Товарларни импорт қилиш ва улар билан чакана савдо қилиш (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, ўсимлик мойи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно), бунда олиб кирилаётган товарларнинг нархи бир ойда 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслик шарти билан

II.

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти.

III.

Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:

6.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

7.

Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек, дазмоллаш хизматлари

8.

Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш

9.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни ва тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш, аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича тикув ва трикотаж буюмларини, бош кийимларини ва тўқимачилик галантереясидан буюмларни тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардаларини тикиш, каштачилик

10.

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш

11.

Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

12.

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

13.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш

14.

Калитлар тайёрлаш

15.

Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш

16.

Гулчамбарлар (шу жумладан, мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебана, гул маржонларини тайёрлаш

17.

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

18.

Ёғочдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар (мебелдан ташқари) тайёрлаш

19.

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо) таъмирлаш ва тайёрлаш

20.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш

21.

Тайёр мебелни йиғиш, таъмирлаш ва драпировка қилиш

22.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

23.

Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек, заргарлик буюмларини таъмирлаш

24.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, сопол, фаянс, тош, картондан маҳсулотларда ўймакорлик ишлари (қавариқ ёзувлар ва тасвирлар тушириш)

25.

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш

26.

Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигнализацияларини таъмирлаш ва ўрнатиш, полировкалаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламаларини қоплаш хизматлари)

27.

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари

28.

Шиша ва ойналарни кесиш, шишага бадиий ишлов бериш

29.

Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари

30.

Жамоат ҳожатхоналари хизматлари

31.

Ҳаммом ва сауна хизматлари

32.

Турар жойларни йиғиштириш хизматлари

33.

Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишлари

34.

Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш

35.

Видео ва фотосуратга олиш хизматлари

36.

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар
ва бошқаларни) ижарага бериш

37.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш

IV

Фаолиятнинг бошқа турлари:

38.

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш

39.

Миллий нон ва патир тайёрлаш ва сотиш

40.

Попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон ва гўжа тайёрлаш ва қуйиб сотиш

41.

Салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

42.

Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш

43.

Аҳоли учун турар ва нотурар жойларни таъмирлаш бўйича хизматлар

44.

Репетиторлик хизматлари

45.

Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари

46.

Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар

47.

Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

48.

Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек, чизмачилик-графика ишлари, шунингдек, рассомлик санъати

49.

Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек, компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар

50.

Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш

51.

Муқовалаш ишлари

52.

Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш

53.

Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

54.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш

55.

Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)

56.

Кўйлак ва костюмларни, шунингдек, уларга аксессуарларни прокатга бериш

57.

Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)

58.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари

59.

Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш

60.

Давлат-хусусий шерикликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти

61.

Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)

62.

Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари

63.

Мол сўйиш хизматлари

64.

Уй ҳайвонларига қараш хизматлари

65.

Ветеринария фаолияти

66.

Юкларни автомобиль транспортида ташиш

67.

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш

68.

Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш ва сотиш

69.

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати)

70.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш

71.

Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)

72.

Риэлторлик фаолияти

73.

Жисмоний ва юридик шахсларга махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш

74.

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар

75.

Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш

76.

Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам босма қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш

77.

Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш

78.

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизматлари учун тўловларни қабул қилиш)

79.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари

80.

Туристик фаолият — турагентлик ва экскурсия хизматлари, шунингдек, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари

81.

Дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш)

82.

Металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш)

83.

Ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар)

84.

Газламаларга нақшлар солиш (газламалар ва кийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга,шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш)

85.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш

86.

Туристларга уй-жойни қисқа муддатга ижарага бериш (30 кунгача)

87.

Давлат хизматлари кўрсатишда агент сифатида иштирок этиш

88.

Кўп квартирали уйни бошқариш (малака (аттестация) сертификатига эга бўлганлар)

89.

Кадастр муҳандислари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон)