ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИНИНГ ВАЛЮТА МАЙДОНЧАСИ ОРҚАЛИ СОТИЛАДИГАН ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ МАҲСУЛОТЛАР НАРХЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2162]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 августдаги 371-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2162-1, 26.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 18-сон, 128-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 19-модда) ва 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган юқори ликвидли маҳсулотлар нархларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 ноябрь,
103-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 ноябрь,
97-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2010 йил 15 ноябрдаги 103, 97-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган юқори ликвидли маҳсулотлар нархларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, 18-сон, 128-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 19-модда) ва 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ юқори ликвидли маҳсулотларга Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотилганда нархларнинг шаклланиш механизмини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-иловаларида келтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотувчи резидент ташкилотларига қўлланилади.
2. Юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимидаги биржа савдоларида валюта майдончасига қўйиш йўли билан амалга оширилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
нархлар котировкаси — биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;
жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктураси — етакчи халқаро биржаларда шаклланадиган, шунингдек халқаро ахборот агентликлари томонидан эълон қилинадиган котировкалар;
маҳсулот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-иловаларида келтирилган юқори ликвидли маҳсулотлар, электр энергияси ва табиий газдан ташқари;
сотувчилар — маҳсулотни биржа савдоларига чиқариш ва сотишни амалга оширувчи резидент ташкилотлар;
харидорлар — биржа савдоларида маҳсулотни хорижий валютага сотиб оладиган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;
II. Биржа савдоларида маҳсулотлар нархларининг шаклланиши
4. Биржа савдоларида маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчилар томонидан, ушбу маҳсулотнинг жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, аниқланади.
5. Биржанинг валюта майдончасига қўйилган маҳсулотнинг жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктураси пасайган ҳолларда, шунингдек ушбу маҳсулотга талаб мавжуд бўлмаган ҳолларда, сотувчи бошланғич нархни қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш ҳуқуқига эгадир.
6. Бошланғич нархни қадамба-қадам пасайтириш механизми, ўз қийматидан юқори нархларда қўйилган маҳсулотларга нисбатан, 5 кун кетма-кет савдоларга қўйилгандан сўнг талаб мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
7. Сотувчи нархни қадамба-қадам пасайтириш механизмини янги бошланғич нарх ўрнатиш йўли билан қўллайди. Бунда янги ўрнатиладиган бошланғич нарх маҳсулот қийматидан (пахта момиғи бўйича — нетто массага қайта ҳисоблаганда прейскурант улгуржи нархдан ва етказиб бериш, тушириш ва сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақидан) кам бўлмаслиги керак. Кейинги савдо кунида қўйиладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи олдинги савдо кунида шаклланган нархлар котировкаси миқдорида аниқланади.
8. Бир савдо куни давомида маҳсулотга талабнинг мавжуд бўлмаганлиги Биржа бош маклери томонидан савдо кунида тасдиқланган сотувчи брокерининг ҳисоботи асосида тасдиқланади.
III. Ахборот таъминоти
9. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.
IV. Якуний қоида
10. Мазкур Низом «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» ОАЖ, «Ўзбеккўмир» ОАЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АИЧБ, «Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» ОАЖ, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан келишилган.
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2010 йил 12 ноябрь
«Ўзқурилишматериаллари» АК Бошқаруви раиси Э. АКРАМОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқаруви раиси Х. ШЕРМАТОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» ОАЖ Бош директори А. ФАРМАНОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Ўзбеккўмир» ОАЖ Бош директори Х. ХУРСАНОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АИЧБ Бош директори А. НУРУТДИНОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» ОАЖ Бош директори Ю. ПАЛВАНОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси Бошқаруви раиси Ф. ОМОНОВ
2010 йил 12 ноябрь
«Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» ОАЖ Бошқаруви раиси Т. ТОХТАБАЕВ
2010 йил 12 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 467-модда)