ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ФАҚАТ ЭРКИН АЛМАШТИРИЛАДИГАН ВАЛЮТАГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИЛГАН ТОВАРЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ТАШҚАРИГА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ ЧЕКЛАНГАН МЕЪЁРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 731-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 1 майдаги 87, 01-02/15-36-сонли «Жисмоний шахслар томонидан фақат эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилиш рухсат этилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишнинг чекланган меъёрларини, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 731-2, 07.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6 ва 7-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 98-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 19-сон, 161-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1999 йил 3 майда 04-02-08/402-сонли, Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 29 апрелда 05/19-348-сонли қарори билан тасдиқланган «Фақат эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилиш учун рухсат берилган товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жисмоний шахслар томонидан олиб чиқишнинг чекланган меъёрлари»га (рўйхат рақами 731, 1999 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 7-сон) иловага* мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 октябрь,
91-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 октябрь,
01-02/19-18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 410-модда)