Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2015 09.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2145
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруғи, 09.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2145
Кучга кириш санаси
19.10.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИ ВА ИШЧИЛАР КАСБЛАРИ КЛАССИФИКАТОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2145]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 58-Б-сонли «Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2145-1, 23.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-Б-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 13 сентябрдаги 164-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (кейинги ўринларда Классификатор деб юритилади) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техникавий тараққиёт, бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллаштирилиши натижасида Классификаторда кўрсатилмаган, янги лавозимлар ва касбларни Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскирган ва моҳиятини йўқотган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалидан чиқариб ташланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбларнинг халқаро стандарт классификатори талабларига мувофиқ лавозим ва касб кодига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек ходимларни тоифалаштириш (тегишли ходимлар тоифасига лавозим ва касбларнинг бириктирилиши) ва маълумот даражасига қўйиладиган энг кам талаблар ўзгартирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудлардаги таркибий бўлинмалари, ихтисослашган илмий муассасалар томонидан амалга оширилган меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар тузилмалари таҳлили натижасида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, хўжалик бошқарув органлари ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этилган таклифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудлардаги таркибий бўлинмалари, ихтисослашган илмий муассасалар томонидан амалга оширилган меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар тузилмалари таҳлили натижаси бўйича тузилган хулосалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таклифларни кўриб чиқиш ва Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида Эксперт ишчи гуруҳи тузилади. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, махсус ўрганишни тақозо этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли тармоқ давлат органлари ва хўжалик бошқарув органлари билан келишилади. Бунда тегишли илмий муассаса мутахассислари белгиланган тартибда жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эксперт ишчи гуруҳи хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига эскирган ва моҳиятини йўқотган лавозимлар ва касбларни ўз ичига олган ҳолда ўзгартиришлар киритилган ушбу жадвалнинг тегишли қатори тўлиқ ўзгартирилади (чиқариб ташланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига қўшимчалар киритилаётган қатор касб (лавозим) кодини, унинг номини, касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича кодни, шахснинг тоифасини ва таълим даражасининг талаб қилинадиган минимумини ўз ичига олган ҳолда тўлиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Классификаторга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни янги таҳрирда чоп этилишини талаб этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Классификаторга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга киргандан сўнг тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотлар ички ҳужжатларини ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш чораларини кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Тартиб нормаларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 354-модда)