Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.03.2004 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 50 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бетакрор ижоди ва ижтимоий фаолияти билан ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, юртдошларимиз қалбида она Ўзбекистон билан фахрланиш ва фидойилик туйғуларини уйғотиш, миллий истиқлол ғоясини халқимиз онги ва тафаккурига сингдириш борасидаги катта хизматларини, адабиётимиз ва санъатимиз ривожига қўшган муносиб ҳиссасини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, «Камолот» ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмитага бир ой муддатда мазкур сана муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси топширилсин. Тадбирлар режасида қуйидагилар кўзда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йил май ойида Тошкент шаҳрида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоирнинг бир жилдлик асарлари сайланмасини нашр этиш;;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ёзувчилар, санъаткорлар ва олимлар иштирокида Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган учрашув ва адабий кечалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли видеофильм яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиянинг шоир хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Андижон вилояти ҳокимлигига шоир қабрини ободонлаштириш ва ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий адабиёт курсининг энг истеъдодли тингловчилари учун Муҳаммад Юсуф номидаги стипендияни таъсис этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига шоир ижодий меросининг аҳамиятини тарғиб этиш, шунингдек, таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 123-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Азизхўжаев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
А.Мелибоев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (келишув бўйича)‎
А.Орипов‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Р.Қўчқоров‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг етакчи мутахассиси, ташкилий қўмита котиби‎
Б.Қурбонов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири ‎
Б.Убайдуллаев‎ —‎ Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси‎
Н.Маҳмудов‎ —‎ «Ўзтелерадио» компанияси раисининг биринчи ўринбосари‎
Ш.Аюпов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари‎
Р.Аҳлиддинов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари‎
М.Аҳмедов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари‎
Х.Зокиров‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Р.Шоғуломов‎ —‎ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори‎
А.Гадойбоев‎ —‎ Республика «Маҳалла» жамғармаси раиси‎
Б.Абдураҳимов‎ —‎ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг Бош директори‎
А.Аҳмедов‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари‎
Ш.Ибрагимов‎ —‎ Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари‎