Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.03.2000 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АВЕСТО» ЯРАТИЛГАНИНИНГ 2700 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дунёнинг энг қадимги динларидан бири зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»нинг жаҳон маданияти ва динлар тарихида тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ЮНЕСКО бош конференциясининг 1999 йил ноябрь ойида Парижда ўтган 30-сессиясининг «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қароридан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг таклифига биноан ЮНЕСКО бош конференцияси 30-сессиясининг «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини ЮНЕСКО раҳнамолигида 2001 йилда дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарори тўла қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ташкилий қўмитаси «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Дин ишлари бўйича қўмита, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Тошкент Ислом университетининг жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО кафедраси билан биргаликда 2001 йилнинг октябрь ойида «Авесто» ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция ва тантанали байрам тадбирларини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хоразм вилояти ҳокимлигига «Авесто» яратилганининг 2700 йиллиги байрами муносабати билан Урганч шаҳрида боғ барпо этиш ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Авесто»нинг хорижий давлатларда ва фуқароларда сақланаётган нусхаларини аниқлаш ҳамда уларнинг каталогини тузиш чора-тадбирларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олтин мерос» халқаро жамғармаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда «Авесто»нинг тўла матнини ўзбек тилида нашрга тайёрлашни ва чоп этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда «Авесто» ҳақида тайёрланган илмий ва бадиий асарларни чоп этишни режалаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигига бағишлаб почта маркалари, хатжилдлар чиқарсин ва уларнинг савдосини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни телекўрсатув ва радио эшиттиришларда, газета ва журналларда кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Телерадио компанияси «Авесто» яратилганининг 2700 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш, хорижий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлаш харажатлари учун белгиланган тартибда республика бюджети, Хоразм вилояти бюджети ҳамда вилоят ташкилотлари ва корхоналарининг ҳомийлик бадаллари ҳисобидан қопланишини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага* мувофиқ маблағ ажратсин, шу жумладан 2000 йилдаги қисмини тасдиқланган бюджет доирасида, 2001 йилдаги қисмини шу йилнинг давлат бюджетида режалаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 мартдаги 110-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кароматов Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ташкилий қўмитаси раиси‎
Мансуров А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Рисқиев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Исаев А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Бобожонов И.‎ —‎‎ Хоразм вилояти ҳокими, Республика ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Шодиев Б.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, Республика ташкилий қўмитасининг масъул котиби‎
Абдуллаев Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори‎
Азимов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири‎
Баҳромов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий (келишув асосида)‎
Болиев А.‎ —‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши масъул котиби‎
Жўраев Х.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Жўраев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти‎
Иброҳимов Н.‎ —‎‎ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори‎
Исҳоқов М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори‎
Икромов А.‎ —‎‎ ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби‎
Йўлдошев Ж.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
Комилов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири‎
Кўчимов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Телерадио компанияси раиси‎
Мурод Муҳаммад Дўст‎ —‎‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Орипов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
Парпиев Б.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Рўзметов А.‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
Собиров Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси‎
Тўхтаев А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси раиси‎
Файзиев З.‎ —‎‎ «Ўзбексавдо» компанияси раиси‎
Хайруллаев М.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори‎
Шоғуломов Р.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Юнусов Т.‎ —‎‎‎ «Ўзбеккино» компанияси раиси‎
Юсупов Э.‎ —‎‎‎ Урганч шаҳри ҳокими‎
Ғуломов С.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Қўзиев Т.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси раиси‎
Ҳусанбоев Б.‎ —‎‎‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: ташкилий қўмита таркибига кирган шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар ташкилий қўмита таркибига киритилади.