Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.11.2000 йилдаги 466-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ КУНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқларининг миллий қадриятларини ривожлантириш, миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстликни янада мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, республика жамоат ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2000 йил 15—18 декабрда Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби ва тадбирлар дастури 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидан маданият кунлари иштирокчиларининг сони 150 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги томоша ва кўргазма залларини маданият кунларини ўтказиш учун бепул фойдаланишга бериш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият кунлари қатнашчилари ва меҳмонларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларни ободонлаштириш ва безаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Республика «Маҳалла» жамғармаси билан биргаликда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Маданият кунларини ўтказиш билан боғлиқ босма ишларни режалаштирсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси маданият кунлари қатнашчиларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетишларини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунлари ўтказилишига бағишланган ҳужжатли фильм яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тадбирлар ўтадиган жойларда, меҳмонхоналарда жамоат тартибини сақлаш ҳамда автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш сарф-харажатлари республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
466-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 ноябрдаги 466-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият кунларини ўтказиш ташкилий қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кароматов Ҳ.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ‎
Тожиев А.Х. ‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
Мелибоев А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Жўраев Х.Р. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
Тўлаганов К.Н. ‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
Шодиев Б.А. ‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, ташкилий қўмита масъул котиби ‎
Абдуллаев Ш.Ю. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари ‎
Абдуллаев Р.А. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси ‎
Жалилов Ш.Ж. ‎ —‎‎ Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси ‎
Давлетмурадова Т.Т. ‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири ‎
Зоҳидов Р.К. ‎ —‎‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси ‎
Кўчимов А.К. ‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси ‎
Мурод Муҳаммад Дўст ‎ —‎‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ‎
Назиров Ф.Ғ.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ‎
Орипов А.О. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ‎
Полвонов Э.М. ‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари ‎
Парпиев Б.Р. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
Пенцов Б.Е. ‎ —‎‎ «Ўзбексавдо» компанияси раисининг ўринбосари ‎
Сидиқназаров Қ.М. ‎ —‎‎ «Ўзавтотранс» корпорацияси раиси‎
Файзуллаев Р.Ф. ‎ —‎‎ «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси раиси ‎
Шоғуломов Р.Ш. ‎ —‎‎ Давлат матбуот қўмитаси раиси ‎
Юнусов Т.М. ‎ —‎‎ «Ўзбеккино» давлат акциядорлик компанияси раиси ‎
Юсупбоев К.Ю. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили ‎
Юсупов И.Ю.‎ —‎‎ Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири ‎
Қайипбергенов Т.К. ‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси ‎
Ҳусанбоев Б.М. ‎ —‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси ‎