Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.10.1999 йилдаги 464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА «ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ҲАФТАЛИГИ»НИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги маданий, дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, миллий маданият ютуқларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекмузей» жамғармаси ҳамда Америка Қўшма Штатларидаги тадбиркор ва жамоат гуруҳларининг 1999 йил 2—12 ноябрь кунлари Америка Қўшма Штатларида «Ўзбекистон маданияти ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШда «Ўзбекистон маданияти ҳафталиги» доирасидаги «Буюк Ипак йўли» номли бадиий кўргазма Филадельфия ва Нью-Йорк шаҳарларида 2000 йил 15 январга қадар давом этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Америка Қўшма Штатларида «Ўзбекистон маданияти ҳафталиги»га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита 10 кун муддатда тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва уни бажаришга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳафталик давомида ўзбек миллий фольклор санъати намуналаридан иборат концерт дастурларини намойиш этишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг қадимий тарихини ва мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишларини акс эттирувчи бадиий кўргазмани юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбексавдо» компанияси, «Усто» бирлашмаси ва «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳафталик давомида ўзбек миллий таомлари ва халқ амалий санъати намуналарининг савдо-кўргазмасини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳафталик қатнашчиларининг визаларини белгиланган муддатда тўловларсиз расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳафталик тадбирларига олиб бориладиган ва қайтариб олиб келинадиган ашёларни божхона тўловларисиз расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳафталик иштирокчиларини Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар билан таъминласин ва бадиий кўргазманинг юкларини аэропорт йиғимларисиз расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ҳафталикни ўтказишга оид плакат, буклет, таклифнома, дастурлар тайёрлаш чора-тадбирларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳафталикни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича харажатларни қоплаш учун 2-иловага* мувофиқ маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Америкадаги сарф-харажатлар АҚШ тадбиркор ва жамоат гуруҳларининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва унинг ўтишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Х.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
464-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 октябрдаги 464-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Америка Қўшма Штатларида «Ўзбекистон маданияти ҳафталигининг ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кароматов Х.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Жўраев Н.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)‎
Азимов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири‎
Алматов 3.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири‎
Жўраев Х.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Жўраев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти‎
Кўчимов А.‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
Комилов Ў.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси‎
Комилов А.Х.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири‎
Орипов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг раиси‎
Рўзметов А.Р.‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
Тўхтаев А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси раиси‎
Файзиев 3.О.‎ —‎‎ «Ўзбексавдо» компанияси раиси‎
Шоғуломов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Юнусов Т.‎ —‎‎ «Ўзбеккино» давлат акциядорлик компанияси раиси‎
Қўзиев Т.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
Ғаниев Э.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири‎
Хабибуллаев Н.‎ —‎‎‎ «Ўзбекмузей» жамғармаси раиси‎