Ўзбекистон Республикаси «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил, 40-сон, 432-модда) 15-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 432-модда) мувофиқ ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
ёнғин ўчириш енглари — бу эгилувчан қувур ўтказгичи бўлиб, бир-бири билан уланиб, ёнғин жойига ўчириш воситаларини етказиб бериш учун хизмат қиладиган мослама (махсус шланг);
ёнғин ўчириш техникаси — ёнғинни ўчириш, тарқалишини тўхтатиш, бартараф қилиш, одамлар ва уларнинг мол-мулкларини ёнғиндан ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган техник воситалар;
ёнғин ўчириш экипажи — одамлар ва уларнинг мол-мулкларини ёнғиндан қутқаришда ҳамда ёнғинни ўчиришда алоҳида топшириқларни мустақил равишда бажариш вазифаси юклатилган бирламчи тактик бўлинма;
ёнғин ҳолатини аниқлаш — ёнғиндаги вазият ҳақида маълумот тўплаш ҳамда ҳал қилувчи йўналишни аниқлаб, ҳаракатни тўғри ташкил қилиш;
2. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ёнғинни ўчириш, ёнғинлар ва аварияларнинг келиб чиқиши ҳамда кучайишининг (тарқалишининг) олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда ёнғинни ўчириш мақсади учун табиий ва сунъий сув манбаларидан сув билан бепул таъминланади.
3. Асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилган ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчилар етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва унинг қуйи тизимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги таълим ва ўқув муассасаларининг шахсий таркиблари.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фармойишларига асосан ташкилотларнинг техник воситалари;
6. Асосий ёнғин ўчириш автомобилларига ёнғин жойига ёнғин ўчирувчи моддаларни (сув, кўпик, кукун, газ ва бошқалар) узатувчи автомобиллар киради.
7. Асосий ёнғин ўчириш автомобиллари умумий қўлланиладиган (аҳоли пунктларида содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш учун) ва мақсадли қўлланиладиган (нефть омборлари, кимё саноати, аэропорт ва бошқа жойларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш учун) автомобиль турларига бўлинади.
8. Махсус ёнғин ўчириш автомобилларига ёнғинда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, яъни шахсий таркибни юқорига кўтариш, алоқа ва ёритишни таъминлаш, қурилмаларни очиш, ажратиш, тутунга қарши кураш, мол-мулкларни ҳимоя қилиш, кучлар ва воситаларни бошқариш ҳамда ёнғинни ўчириш вақтида фойдаланиладиган бошқа техникалар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ёрдамчи ёнғин ўчириш автомобилларига ёнилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш, сув ташиш учун мўлжалланган автомобиллар, юк ташиш автомобиллари, автобуслар, тракторлар ҳамда ёнғин-қутқарув қисмлари ҳисобига киритилган ёрдамчи иш бажарувчи бошқа автомобиллар киради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
10. Ёнғинни ўчириш вақтида алоқа радиотармоқ, телефон, овоз кучайтиргич мосламаси, сўзлашиш қурилмаси, карнай ва бошқалар орқали таъминланади.
11. Ёнғинни ўчиришда ёритиш ишлари ёнғин ўчириш автомобилларида олиб борилган мослама ва қурилмалар ёрдамида таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар олингач, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари дарҳол ёнғин жойига жўнаб кетиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ёнғин жойига борилаётганда ёнғин ўчириш экипажи командири Навбатчи диспетчерлар хизмати (бундан кейинги ўринларда НДХ деб юритилади) ёки қисм тезкор бошқарув гуруҳи диспетчерлик хизмати (бундан кейинги ўринларда ҚТБГ деб юритилади) билан мунтазам алоқада бўлиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
15. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ёнғин жойига бораётганда ёнғин бартараф этилганлиги ёки бартараф этилмаганлиги ҳақида маълумот олсаларда ёнғин жойига етиб келган ёнғинни ўчириш раҳбарининг қайтиш ҳақидаги кўрсатмаси бўлмаса, ёнғин жойига боришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ёнғин содир бўлган жойга боришда бошқа ёнғин учраса, ёнғин ўчириш экипажининг бир қисмини шу ёнғинни ўчиришга ажратиб, дарҳол НДХ ёки ҚТБГга хабар қилиниши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
17. Агар йўл давомида бош (биринчи) ёнғин ўчириш автомобиллари айрим сабабларга кўра тўхтаб қолса, кейинги ёнғин ўчириш автомобиллари ҳам тўхтаб, ушбу автомобилларга раҳбарлик қиладиган бошлиқнинг кўрсатмасига асосан ҳаракат қиладилар.
18. Агар иккинчи ёки кейинги ёнғин ўчириш автомобиллари айрим сабабларга кўра тўхтаса, бошқа автомобиллар ёнғин содир бўлган жойга боришни давом эттирадилар.
19. Агар ёнғин ўчириш автомобиллари айрим сабабларга кўра тўхтаб қолса, ёнғин ўчириш экипажи командири ёнғин содир бўлган жойга шахсий таркиб ва ёнғин ўчириш воситаларини белгиланган тартибда фуқароларнинг транспорт воситаларида ёки пиёда олиб боради.
20. Ёнғин ўчириш автомобиллари билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳолларда ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ёнғин ўчириш автомобиллари айрим сабабларга кўра тўхтаб қолган ҳар қандай ҳолатда ҳам НДХ ёки ҚТБГга хабар берилиши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
22. Ёнғин ҳолатини аниқлаш ёнғин ўчириш экипажларининг ёнғинни ўчиришга чиққан вақтидан бошлаб то уни бартараф қилгунча ўтказилади.
портлаш хавфи, заҳарланиш, бинонинг қулаши, тез алангаланувчи ва портловчи моддалар ҳамда кучланиш остидаги электр қурилмаларнинг бор ёки йўқлиги;
мол-мулкларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, уларни оловдан, тутундан ва ёнғин ўчириш воситалари таъсиридан сақлаш зарурати;
жойларда ўрнатилган ёнғин ўчириш қурилмаларининг борлиги ва уларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш тартиби.
24. Ёнғин ҳолатини аниқлаш ёнғинни ўчириш раҳбари ёки унинг топшириғига биноан бошқа шахс томонидан ўтказилади.
ёнғинга икки ва ундан ортиқ ёнғин ўчириш экипажи келган бўлса, биринчи ёнғин ўчириш экипажи командири ва алоқачи.
26. Бир вақтнинг ўзида ҳар хил йўналишда ёнғин ҳолатини аниқлаш зарурати туғилса, ёнғин ҳолатини аниқлаш бўйича гуруҳлар тузилади.
Агар ёнғин ҳолатини аниқлаш ҳимояловчи газниқобда ўтказилса, гуруҳ камида уч кишидан иборат бўлиши лозим.
27. Ёнғин жойида (ичида) одамларнинг борлиги ҳақида маълумот бўлса, ёнғиндан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ёнғин ҳолатини аниқлаш гуруҳларининг сони кўпайтирилади.
одамларга олов, юқори ҳарорат, портлаш хавфи ёки бинонинг қулаши хавфи бўлганда, улар турган хоналар тутун ёки заҳарли газлар билан тўлган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар бир вақтнинг ўзида одамларни қутқариш ва ёнғинни бартараф этишга куч ва воситалар камлик қилса, одамларни қутқариш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг барча шахсий таркибидан фойдаланилади ҳамда қўшимча куч ва воситалар чақирилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
деразалар, айвончалар, ёнғин ўчириш нарвонлари, автонарвонлар, автокўтаргичлар ва бошқа қутқариш қурилмаларидан;
қутқарув йўлларининг олов ёки тутун билан тўсилиб қолиб, чиқиб кетишнинг иложи бўлмаса, одамларни нарвонлар, автонарвонлар, автокўтаргичлар ва техник қутқарув қурилмалари ёрдамида қутқариш.
хабар бериш ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда саросимага тушмасликнинг олдини олиш чорасини кўриш;
қутқарув ишларига ташкилотларнинг ходимларини ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналарини (бундан кейинги ўринларда КЁЎД деб юритилади) жалб этиш;
33. Ёнғин содир бўлган бинода одамларнинг қолганлиги ҳақида маълумот бўлса, бинодаги барча ёнаётган ва тутунга тўлган хоналар синчиклаб текширилади.
35. Куч ва воситаларнинг ёйилиши ўтказилаётганда одамларни қутқариш ва уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш ишларига халақит бермаслиги керак.
36. Ёнғин ўчириш енгларини ёйишда ёнғин ўчоғига ўтиш учун бинонинг барча кириш эшикларидан ва ўрнатилган нарвонлардан фойдаланиш лозим.
38. Ёнғинга етиб келган ёнғин ўчириш экипажларининг куч ва воситаларнинг ёйилишига тайёргарлик кўриши билан ёнғин ҳолатини аниқлаш ишлари биргаликда ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
39. Ёнғин ўчириш автомобилини ёйилишга тайёрлаш (сув манбасига ўрнатмасдан) насосни ишчи ҳолатига келтириб, ёнғин ўчириш енгларни дастакка ва насосга улашдан иборат.
40. Дастлабки ёйилишда ёнғин ўчириш енгларини ўтказиш ва сув айиргични ўрнатиш, сув айиргич олдига ёнғин ўчиришга керакли бўлган енглар, дастаклар, нарвонлар ва бошқа ёнғин ўчириш техник қуроллари келтирилади.
41. Мукаммал ёйилиш ёнғин ўчириш экипажининг ёнғинга етиб келиши билан шароитга қараб, дарҳол ўтказилиши мумкин ҳамда ёйилишга тайёргарлик ва дастлабки ёйилишдан кейин ўтказилади.
42. Куч ва воситаларнинг ёйилишида ёнғин ўчириш автомобиллари ва ёнғин ўчириш воситаларининг жойлашиши етиб келган куч ва воситаларнинг ёйилишига халақит бермаслиги, шунингдек ёнғин ўчириш енглари ёнғин жойига яқин бўлган жойларда ҳаракатни қийинлаштирмаслиги лозим.
43. Ёнғинни бартараф этишдаги ҳаракатларни таъминлаш учун шароитга қараб қўл нарвонларидан, автонарвонлардан, автокўтаргичлардан фойдаланилади.
Ёнғин ўчириш нарвонларини аланга чиқиб турган деразалар қаршисига ўрнатишга фақат сув сепиб турилган вақтдагина рухсат этилади.
44. Нарвонларни бошқа жойга кўчириш шу нарвондан кўтарилган шахсий таркибга маълум қилиниб ва уларга қайтиш ёки бошқа жойга ўтиш йўлини кўрсатилгандан сўнг бажарилади.
тик ва қия йўналишларда технологик қурилмалар, ёнувчи материаллар, айвонлар, туйнуклар, деразалар, бўшлиқлар ва вентеляция тизмалари орқали оловнинг тарқалиши;
ёнғин майдонида ёки унинг атрофида ёнмайдиган газ ёки буғ аралашмаларини ҳосил қилиш ва ёнғин жараёнини кимёвий тўхтатиш;
ёнғинни ўчириш воситалари ёрдамида ёнаётган материал атрофида ёки ёнғин майдонида ва ҳаво орасида ҳимоя қатламини ҳосил қилиш.
47. Ёнғинда одамларга хавф солишини, портлаш хавфини, оловнинг тез тарқалишини ҳамда ёнғин ўчиришни таъминлайдиган ҳаракат ҳал қилувчи йўналиш ҳисобланади.
ёнғин инсонлар ҳаётига хавф солса ва уларни қутқаришга дастакларни бериш зарурати бўлса, куч ва воситалар қутқарув ишларини бажариш учун жойлаштирилади;
портлаш хавфи туғилганда, ёнғин ўчириш экипажларининг ҳаракати қаерда портлаш хавфининг олдини олишни таъминласа, куч ва воситалар ўша ерга жойлаштирилади ва киритилади;
бинонинг бир қисми аланга билан қопланган бўлиб, олов унинг бошқа қисмларига ёки қўшни биноларга тарқалаётган бўлса, куч ва воситалар шу томонга жойлаштирилади ҳамда оловнинг тарқалиши кўп зарар келтирадиган томонга киритилади;
якка бино аланга билан қопланиб, қўшни биноларга тарқалиш хавфи бўлмаса, асосий куч ва воситалар ёнғиннинг энг жадал суръатлар билан ёнаётган жойига киритилади;
бино аланга билан ўралиб ёнаётган жой муҳим аҳамиятга эга бўлмаса ва яқин турган бинога ўтиш эҳтимоли бўлса, куч ва воситалар ушбу бино томонидан киритилади.
49. Ёнаётган хонада ва унинг ёнидаги хоналарда тутун, газ бўлган тақдирда ёнғин ўчириш билан биргаликда ушбу хоналардан газ ва тутунни чиқариб юбориш чоралари ҳам кўрилади. Бунда тутунларни тортиш учун махсус тутун тортувчи ва шамоллатувчи қурилмалар, вентелятор ва брезент қопчиқлардан фойдаланилади.
50. Шахсий таркиб эгаллаб турган ёнғин ўчириш участкасидан (бундан кейинги ўринларда ЁЎУ деб юритилади) фақат ёнғинни ўчириш раҳбари ёки ЁЎУ бошлиғини рухсати билан ЁЎУдан кетиши мумкин.
Ёнғинни бартараф этиш учун биринчи навбатда ички ёнғин ўчириш жўмраклари, ўрнатилган ёнғин ўчириш қурилмаларидан фойдаланилади.
51. Нафас олишга яроқсиз муҳитда ёнғин ўчириш ишлари ҳимояловчи газниқобларда ўтказилади, тутун тортгичлар ва ёритиш воситаларидан фойдаланилади ҳамда кўпик ёки сачратма сув бериш йўли билан юқори ҳароратни пасайтириш чоралари кўрилади.
52. Ер ости иншоотларида ёнғин ўчириш вақтида насос-енг тармоқларини бир маромда ишлаши учун насос босими иншоотнинг чуқурлигига мос равишда пасайтирилади.
53. Ёнғинни ўчириш вақтида қурилиш иншоотлари (устунлар, тирговучлар, тўсиқлар) ҳолати кузатилади ва улар юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилинади.
56. Ёнғинни ўчириш вақтида биноларнинг бўшлиқлари, шамоллатиш, ахлат ташлаш ва бошқа туйнуклари текширилади.
57. Кучайган ёнғинни ўчиришга «А» дастаги орқали сув берилади, сўнгра уни лафет дастакка алмаштирилади, ёнғин бартараф этиш охирида эса янада кичикроқ дастакка алмаштирилади.
58. Бино иншооти бўшлиқларида ва шамоллатиш туйнукларидаги ёнғинларга «Б» дастаги ва кўпик дастаклари орқали сув ва кўпик берилади.
59. Биринчи етиб келган ёнғин ўчириш автомобили орқали ёнғин жойига яқин ўрнатилиб ҳал қилувчи йўналишга сув беради, кейинги келган ёнғин ўчириш автомобили эса яқиндаги сув манбаига ўрнатилиб ундан асосий енг йўллари тортилади.
Биринчи автомобилда сув тугагач, сув берилаётган дастак сув манбаига ўрнатилган иккинчи автомобилдан тортилган асосий енг йўлидаги сув айиргичга уланади.
60. Сувни бир-бирига ошириб бериш ҳолатида, керакли ёнғин ўчириш автомобилларининг сони, асосий енг йўлларини ўтказиш усуллари аниқланади. Қуввати кучли насосга эга бўлган ёнғин ўчириш автомобиллари сув манбаига ўрнатилади ва ундан ёнғин жойига асосий енг йўли тортилади.
кўпикнинг белгиланган йўналишда ҳаракатланишига шароит яратиш учун тутун тортиш мосламаларини жойлашиш жойини.
63. Ёнғинда одамларга хавф йўқ бўлиб ҳамда ёнғин тарқалиши чекланган бўлиб, куч ва воситалар билан ёнғин бартараф қилиниши таъминланган бўлса, ёнғин қуршаб олинган ҳисобланади.
64. Ёнғин ўчирилган ва қайта ёнғин ҳосил бўлишининг олдини олиш эҳтиёт чоралари кўрилган тақдирда ёнғин бартараф қилинган ҳисобланади.
65. Куч ва воситаларнинг қисқартирилиши ёнғин бартараф қилингандан кейин ёки ёнғинда ишлар ҳажми камайгандан сўнг амалга оширилади.
66. Ёнғин хавфсизлиги қисмига қайтиб келингандан кейин қисқа вақт ичида ёнғин ўчириш техникаси ва воситаларини тайёр ҳолга келтириш чора-тадбирлари кўрилиши лозим.
67. Ёнғинда махсус ишларга нафас олишга яроқсиз муҳитда ишлаш, тутун тортиш, биноларни бузиш, электр асбобларини узиш, ёнғин жойини ёритиш, ортиқча сув берилишидан ҳимоя қилиш ва бошқалар киради.
бир хил газниқоблардаги 3 — 5 кишидан иборат газ ва тутундан ҳимоя қилиш хизмати гуруҳининг (бундан кейинги ўринларда ГТҲХ гуруҳи деб юритилади) тузилиши (ёнғинни ўчириш раҳбари қарори билан кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини бажаришда 2 кишидан иборат бўлиши мумкин);
ГТҲХ гуруҳи бошлиғининг доимий равишда хавфсизлик пости билан алоқада бўлиши ва у орқали ёнғинни ўчириш раҳбарига, ЁЎУ бошлиғига ёки текшириб ўтказиш жойи (бундан кейинги ўринларда ТЎЖ деб юритилади) бошлиғига вазият ҳамда ўзининг ҳаракати ҳақида ахборот бериб туриши;
метролар, ер ости йўллари, катта узунликдаги ер ости иншооти ва тўққиз қаватдан юқори бўлган биноларга бир йўла иккитадан кам бўлмаган ГТҲХ гуруҳларининг юборилиши. Бунда хавфсизлик постида битта тўлиқ ГТҲХ гуруҳи нафас олишга яроқсиз шароитда ишлаётган ёнғин ўчириш экипажига фавқулодда ёрдам бериш учун қўйилади.
69. Катта, мураккаб ва узоқ давом этадиган ёнғинларда, агар бир нечта ГТҲХ гуруҳлари ишлаётган бўлса, ёнғинни ўчириш раҳбари ТЎЖни ташкил қилади.
70. ТЎЖга раҳбар этиб тайёргарликдан ўтган тажрибали шахс ёнғинни ўчириш раҳбари томонидан тайинланади.
агар бир вақтда бир неча ёнғин ўчириш экипажлари ишлаётган бўлса, ёнғинни ўчириш раҳбари тайинлаган бошлиқлар таркибидан бири ёки ЁЎУ бошлиқлари.
одамларни қутқариш ва уларнинг мол-мулкларини хавфсиз жойга олиб чиқиш ҳамда ёнғин ўчоғига ёки бино ичига кириб сув бериш;
73. Яширин ёнғинларни аниқлаш тутун чиқариш ва ёнғин ўчириш воситаларини қўллаш учун бинолардаги ёнғин ўчириш воситалари тайёр ҳолга келтириб қўйилгандан сўнг амалга оширилади.
Ёнғин хавфсизлиги оралиқларини ҳосил қилиш ишлари олов оралиққа етиб келгунга қадар тугалланиши лозим.
74. Биноларни очиш ва бузиш ишлари бажарилаётганда, бино қурилмаси асосига, газ ва иссиқлик қурилмаларига ҳамда электр тармоғига зарар етказмаслик чоралари кўрилади.
75. Биноларни бузиш вақтида юқоридан пастга ташланаётган бўлаклар тушадиган жой ўраб олиниши ва бўлакларнинг тушиши назорат қилиниши керак.
76. Хонани ёритишда электр ёритгичлардан ёки алоқа ва ёритувчи автомобилдаги прожекторлардан фойдаланилади. Бунда прожекторлар хонанинг кириш эшиги яқинига ўрнатилади.
портлаш хавфи содир бўлиши мумкин бўлган хоналарнинг ташқаридан ёритилиши, хоналарга ёритиш воситаларининг фақат ёнғин бўлаётганда олиб кирилиши;
қуюқ тутунли, майдони катта хоналарга кучли қувватга эга бўлган прожекторларнинг ўрнатилиши, баъзи ҳолларда ёритгичлар хонада ишлаётганлар учун йўл кўрсатиш вазифасини бажариши;
прожекторлар, ўтказгич қутичалари, кабелга уланиш тармоқлари ва бошқа уловчи мосламалар сув тегмайдиган ҳамда бинодан қулаётган бўлаклар тегиб кетмайдиган жойларга ўрнатилиши.
78. Ёнғин жойида кучланиш остида турган электр ўтказгичлар ва қурилмалар қуйидаги ҳолларда узиб қўйилади:
79. Юқори кучланиш остида бўлган электр асбоблари тегишли электр тармоқлари хизмати ходимлари томонидан узилади.
80. Кучланиши 220 Вдан ошмаган электр асбоблари ёнғинни ўчириш раҳбари, ЁЎУ бошлиғи ва ёнғин ўчириш экипажи командири раҳбарлигида ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркиби томонидан узиб қўйилади.
Агар узиб қўйиш учун ўчириш қурилмаси (рубильник) бўлмаган ҳолда, электр ўтказгич симлари махсус қайчида, белгиланган қоида асосида, эҳтиёткорлик билан узиб қўйилади.
81. Ёнғинда куч ва воситаларни бошқариш ёнғинни ўчириш раҳбарининг асосий вазифаси бўлиб, вазиятни тўғри баҳолаб, ёнғинни бартараф этишдаги ҳаракатларни муваффақиятли амалга оширишдан иборатдир.
82. Ёнғинни ўчириш раҳбари ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркибига, шунингдек ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларга яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади.
83. Ёнғин ўчирилаётганда ёнғин ўчириш раҳбарининг ҳаракатларига аралашишга ёки унинг фармойишларини бекор қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудда содир бўлган ёнғинни бартараф этишга бир нечта ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган бўлса, шу ҳудуднинг раҳбари ёки гарнизонда белгиланган тартибда кўрсатилган шахс, агарда ёнғин жойига Тезкор бошқарув хизматининг навбатчи гуруҳи етиб келса, ушбу гуруҳнинг катта раҳбари.
(84-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
вазиятни аниқлаш ва ёнғин ўчиришни тўғри ташкил қилинганлигини ҳамда қўшимча куч ва воситаларнинг чақирилиши лозимлигини аниқлаш;
86. Ёнғин жойига келган юқори турувчи раҳбар ёнғиннинг ўчирилишига жавобгарликни ўз зиммасига олиши лозим. Бунда юқори турувчи раҳбар ёнғинни ўчириш бошқарувини ўз зиммасига олганлигини эълон қилади.
87. Ёнғинда куч ва воситаларни бошқариш учун ёнғинни ўчириш раҳбари вазиятга қараб тезкорлик штаби ва ЁЎУларни ташкил қилиши мумкин.
88. ЁЎУлар иш турлари бўйича (ўчириш, ҳимоялаш, қутқариш ва бошқалар) бинонинг қаватларида, зинапояларида, ёнғинга қарши тўсиқ ва оралиқларда ёки ёнаётган бинонинг чегарасида ташкил қилиниши мумкин.
89. Ёнғинда икки ва ундан ортиқ ёнғин ўчириш экипажлари ишлаётган бўлса, ёнғин содир бўлган туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги қисмининг кичик ёки ўрта бошлиқлари таркибидан бири таъминот бошлиғи этиб тайинланади.
90. Ёнғинда вазият тўсатдан ўзгариб қолса ва ёнғинни ўчириш раҳбаридан буйруқ олишнинг имкони бўлмаса, ёнғин жойидаги тегишли бошлиқлар (раҳбарлар) оқилона ташаббус кўрсатиб ҳаракат қилишлари лозим. Ёнғинни ўчириш раҳбаридан тегишли буйруқ олмаганлик ҳаракат қилмасликка сабаб бўлмайди.
уч ва ундан ортиқ ЁЎУлар ташкил қилинганда ҳамда куч ва воситалар юқори чақириқ бўйича жалб қилинганда;
ташкилотларда ёнғинларни ўчиришда муҳандис-техник ходимлар ва ташкилот маъмурияти билан келишиш зарур бўлганда;
92. Тезкорлик штаби таркибига штаб бошлиғи, таъминот бошлиғи ва ташкилот маъмурияти ҳамда бошқа хизматлар вакиллари киради.
93. Катта, мураккаб ва узоқ давом этадиган ёнғинларда тезкорлик штаби бошлиғи ўринбосарлари тайинланиши мумкин.
жалб қилинган куч ва воситаларнинг ўзаро ҳаракатларини ташкил қилиш ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
НДХ билан узлуксиз алоқада бўлиб, вақти-вақти билан қабул қилинган тегишли қарорлар, қандай куч ва воситаларнинг ишлаётганлиги, ёнғиннинг тарқалиш хавфи бор ёки йўқлиги, қўшимча куч ва воситаларнинг зарурати ва ёнғиндаги вазият ҳақида ахборот бериб туришни;
(94-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
ёнғинга юқори турувчи раҳбар етиб келганда, унга вазият ҳақида, ёнғинни ўчириш учун қабул қилинган тегишли қарорлар, қандай куч ва воситаларнинг мавжудлиги, қўшимча кучлар ва воситаларнинг чақирилганлиги ҳақида ахборот беришни;
захира куч ва воситаларни ташкил қилиш, ишлаётганларни вақтида алмаштириб туриш, уларга дам олиш, исиниш ва қуруқ кийим-бошларни алмаштириб олишга имконият яратиб беришни;
бошлиқлар таркибидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишига жавобгар шахсни тайинлашни, лозим бўлса, тиббий ёрдам ташкил қилишни;
ёнғинга жалб қилинган куч ва воситалар ҳар хил йўналишда келган бўлса, таъминот бошлиғига алоқа воситасига эга бўлган ёрдамчи беришни;
ёнғин ўчиришга жалб этилган бошқа махсус хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ишлашни ташкил қилиш, ташкилот муҳандис-техник ходимлари билан узвий алоқада бўлиш ва ташкилот йўриқномалари кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда ёнғин ўчириш воситалари ва усулларини қўллаш ҳақида тегишли қарор қабул қилишни;
узоқ давом этувчи ёнғинларда овқатланишни, ҳаво ҳарорати паст бўлганда шахсий таркибни исинишини ва иссиқ бўлганда иссиқ уришидан сақлашни.
95. Тезкорлик штаби куч ва воситаларни бошқариш учун қулай бўлган жойга жойлаштириб, штаб столи, техник восита ва қурилмалар билан таъминланади.
96. Тезкорлик штаби жойлашган жой кундузи «ШТАБ» сўзи ёзилган байроқча билан, кечаси эса қизил фонус ёки бошқа қизил чироқли кўрсатгич билан белгиланади.
97. Ёнғинда ишлаётган ёнғинни ўчириш раҳбари, тезкорлик штаби бошлиғи, таъминот бошлиғи, ЁЎУ бошлиғи ва алоқачиларнинг чап қўлида тегишли боғичлар бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
98. Алоқа ёнғинни ўчириш раҳбари, тезкорлик штаби, НДХ ва ҚТБГ орасида рация ёки телефон орқали ўрнатилади.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)
Зарурат туғилса, алоқа таъминот ва ЁЎУ бошлиқлари ҳамда ёнғин ўчириш автомобиллари орасида ҳам ўрнатилади. Бунинг учун рация, дала алоқа тармоғи, сўзлашув, овоз кучайтиргич қурилмаси, карнай ва бошқа техник воситалардан, агар алоқа воситаларини ишлатишни иложи бўлмаса, бошқарув белгиларидан фойдаланилади.
99. Тезкорлик штаби телефон тармоғидан фойдаланаётган вақтда ушбу тармоқдан бошқа фойдаланувчилар узиб турилади.
100. Радио алоқа воситаларидан фойдаланилаётганда, радио алоқа қоидаларига риоя қилиниши таъминланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
102. Ушбу Низомда назарда тутилган ёнғин ўчиришни тўғри ташкил этилиши устидан назорат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 августдаги 440-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2119-1, 16.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/2119-1/3753-сон)