Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.1993 03.08.1991 йилдаги 205-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.1993
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ, МАДАНИЯТ ВА АРХИВ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ИШ ҲАҚИ СТАВКАЛАРИНИНГ ВА ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва уларнинг баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият ва архив муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, улар иш ҳақининг ишлаб чиқариш тармоқлари ходимларининг меҳнат ҳақи даражасидан орқада қолаётганлигини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият ва архив муассасаларининг етакчи касблари ходимларининг иш ҳақи ставкалари ва лавозим маошлари СССР Давлат меҳнат қўмитасининг 1991 йил 20 мартдаги 70-сон қарорига мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган қарорда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 1991 йилнинг 1 июлидан жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жумҳурият фахрий унвонларига эга бўлган шахсларнинг иш ҳақи ставкаларига ва лавозим маошларига иловага мувофиқ миқдорларда ҳар ойда бериладиган устамалар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЎзССЖ Халқ таълими вазирлиги, ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзССЖ Маданият вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддат ичида мазкур қарорда кўзда тутилган лавозимларга малака талабларини ҳамда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият муассасалари ва ташкилотлари ва архив муассасалари ходимлари лаёқатини текширишдан ўтказиш тўғрисидаги тавсияномаларни белгиланган тартибда тасдиқласинлар ва уларни муассасалар ва ташкилотларга етказсинлар, шунингдек тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотларда навбатдан ташқари лаёқатни текширишни ва қайта тариф белгилашни ўтказиш устидан назоратни таъминласинлар. Мутахассис кадрларни, уларнинг касбий тажрибалари, маҳоратлари ва бажарадиган ишларининг мураккаблигини ҳисобга олиб, жой-жойига қўйишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор билан тасдиқланган ставкалар ва маошлар лаёқатни текшириш ва қайта тариф белгилаш натижаларига қараб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЎзССЖ Меҳнат вазирлиги ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қишлоқда, жумҳуриятнинг чекка ва кам ўзлаштирилган районларида банд бўлган мазкур қарорда кўрсатилган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг ставкалари ва маошларини оширишнинг табақалаштирилган миқдорларини белгилаш бўйича таклифни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЎзССЖ Молия вазирлиги ходимлар иш ҳақининг оширилиши билан боғлиқ қўшимча харажатларни молиявий таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 3 августдаги 205-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумҳурият фахрий унвонларига эга бўлган шахсларнинг иш ҳақи ставкаларини ва лавозим маошларини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистоннинг фахрий унвонлари номи‎

Жорий қилинадиган қўшимча ҳақ (сўм ҳисобида)‎
Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими‎ 70‎
Хизмат кўрсатган тренер‎ 70‎
Хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими‎ 70‎
Хизмат кўрсатган ҳунар-техника таълими ходими‎ 70‎
Халқ артисти‎ ‎ 100‎
Халқ ҳофизи‎ ‎ 100 ‎
Хизмат кўрсатган санъат арбоби‎ 70‎
Хизмат кўрсатган артист‎ 70‎
Хизмат кўрсатган маданият ходими‎ 70‎
Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими‎ 70‎
Хизмат кўрсатган ўқитувчи‎ 70‎
Халқ ўқитувчиси‎ 100‎
Хизмат кўрсатган ижтимоий таъминот ходими‎ 70‎