Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси БОШЛИҒИнинг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ҲАВО КЕМАЛАРИГА ШОВҚИНЛАР БЎЙИЧА СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1360-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2768, 11.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлар ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 16 апрелдаги 53-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига Шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1360, 2004 йил 20 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 242-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 2 июнь,
55-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 218-модда)