LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами сифатида ва беғараз техникавий ёрдам кўрсатиш учун олиб келинаётган товарларни божхона орқали тезкор расмийлаштириш мақсадида:
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармони иловасининг 2-бандига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бирга:
амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур Фармон қоидаларига мувофиқ ҳолга келтиришларини таъминласин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармони иловасининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. | Инсонпарварлик ёрдами сифатада ва беғараз техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб келинадиган товарлар | Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона пошлинаси, божхонада расмийлаштириш учун йиғим |