ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТЎЛАШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1160-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 15 майдаги 49, 35-К-сонли «Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа тўлашни молиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1160-2, 29.05.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 558-модда) Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 562-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 26 июндаги 70 ва 11/2001-сон қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа тўлашни молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга (2002 йил 11 июль, рўйхат рақами 1160) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 13-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 апрель,
31-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 апрель,
100-Қ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 167-модда)