ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАЛАНСДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1401-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 230-сонли ««Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1401-5, 07.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 578-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 16 августдаги 101-сон буйруғи (рўйхат рақами 1401, 2004 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 6 апрель,
28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 144-модда)