Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Қарори
КОРХОНАЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА ТЕХНИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА САЛМОҚЛИ САРМОЯ КИРИТИШ ШАРТИ БИЛАН НАЗОРАТ ПАКЕТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛМАГАН АКЦИЯ ПАКЕТ (УЛУШ)ЛАРИНИ СОТИБ ОЛГАН ИНВЕСТОРЛАРГА ДАВЛАТ УЛУШИНИ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1504-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 6 январдаги 01/10-10/03-сонли «Корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича салмоқли сармоя киритиш шарти билан назорат пакетини ташкил қилмаган акция пакет (улуш)ларини сотиб олган инвесторларга давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1504-5, 16.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида», 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2005 йил 8 июлдаги 01/06-18/03-сонли қарори билан тасдиқланган Корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича салмоқли сармоя киритиш шарти билан назорат пакетини ташкил қилмаган акция пакет (улуш)ларини сотиб олган инвесторларга давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги Низомга (2005 йил 5 август, рўйхат рақами 1504) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 256-модда) киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Раис в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 март,
01/12-04-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 113-модда)