Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО СИМФОНИК МУСИҚА ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Замонавий ўзбек композиторлик ижодиётининг ютуқларини кенг тарғиб қилиш, анъанавий мусиқа санъати билан замонавий композиторлик ҳамда ижро мактабларининг муштарак ривожланишини таъминлаш, ёш авлод қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларга, хусусан, мусиқа санъатига бўлган меҳру муҳаббат туйғуларини камол топтириш, шунингдек ижодий ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси ва «Ўзтелерадиокомпания» билан ҳамкорликда 1998 йил 22 — 27 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида халқаро замонавий симфоник мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддатда:
фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режасини;
фестиваль бош дирекцияси таркибини;
фестиваль дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда ҳомийлар рўйхатини аниқласин.
4. Ҳомийларнинг фойдадан тўлайдиган солиқ бўйича базаси қонунчиликда белгиланган миқдорларда камайтирилиши назарда тутилсин.
5. «Ўзбектуризм» миллий компанияси ташкилий қўмита буюртмасига мувофиқ фестиваль қатнашчилари учун меҳмонхоналардан жой ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хорижий иштирокчиларни божхона, виза ва аэропорт тўловларидан озод этсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун республика бюджетидан 4789,5 минг сўм ажратсин.
Маълумот учун қабул қилинсинки:
сарф-харажатларнинг 3198,0 минг сўми ҳомийлар ҳисобидан қопланади;
50 нафар хорижий иштирокчининг Ўзбекистонга келиб-кетиш — транспорт харажатлари уларнинг ўз зиммасида, Ўзбекистон ҳудудидаги харажатлари қабул қилувчи томон зиммасида бўлади.
8. «Ўзтелерадиокомпания», ЎзА, оммавий ахборот воситаларига фестиваль ишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
372-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 августдаги 372-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Халқаро симфоник мусиқа фестивалини ўтказиш ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ
| 1. | Жўраев Н. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раиси (келишувга мувофиқ) |
| 2. | Абдуллаев Р. | — | Бастакорлар уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари, фестиваль дирекцияси бош директори |
| 3. | Жўраев X. | — | Маданият ишлари вазири |
| 4. | Жалилов И. | — | Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бадиий раҳбари |
| 5. | Назаров А. | — | «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бош директори |
| 6. | Кўчимов А. | — | «Ўзтелерадиокомпания» раиси |
| 7. | Мелибоев А. | — | «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири |
| 8. | Юнусов Р. | — | Тошкент давлат консерваторияси ректори |
| 9. | Бафоев М. | — | Ўзбекистон санъат арбоби |
| 10. | Қориева Б. | — | А.Навоий номидаги опера ва балет театри директори |
| 11. | Ҳусанбоев Б. | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
| 12. | Ёқубов Д. | — | «Наврўз» жамғармаси раиси |
| 13. | Ҳамроев Ф. | — | Марказий Осиё маданияти Ассамблеяси жамғармаси ижрочи директори |
| 14. | Тўхтабоев X. | — | «Олтин мерос» жамғармаси раиси |
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 августдаги 372-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Халқаро симфоник мусиқа фестивали
НИЗОМИ
Фестиваль ўзбек миллий симфоник мусиқа санъати анъаналарини ва бугунги ютуқларини, композиторлик ва ижро мактаблари ижодиётининг ёрқин намуналарини кенг тарғиб қилиш, замонавий симфоник мусиқа ижодкорларининг интилишларини рағбатлантириш ҳамда ижодий ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш ниятида таъсис этилган.
Фестиваль 1998 йил 22 — 27 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
I. ФЕСТИВАЛЬ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент давлат консерваторияси фестивалнинг асосий таъсисчиларидир.
II. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИ
Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
1. Фестивалга тақдим этилган Ўзбекистон ва чет эл композиторларининг симфоник, камер асарларидан концертлар;
2. Орган мусиқаси концерти;
3. «Миллий анъаналар ва ҳозирги замон композиторлик ижодиёти» мавзусида давра суҳбати.
III. ФЕСТИВАЛЬ ШАРТЛАРИ
Фестивалда ўзбекистонлик ва хорижий мусиқа санъати намояндалари, композитор, дирижёр, мусиқашунос ва бошқа ижодкорлар қатнашиши мумкин. Ҳар бир мамлакатдан икки киши таклиф этилади. Тошкентга келиб-кетиш — транспорт харажатлари иштирокчининг ўз зиммасида бўлади.
Қатнашувчилар ташкилий қўмитага белгиланган муддатда мусиқий асарларининг клавир, партитура ва овозларини тақдим этадилар. Ҳар бир асарнинг ижроси 30 дақиқадан ошмаслиги ва қуйидаги йўналишлардан иборат бўлиши лозим:
симфоник асарлар (увертюра, поэма, симфония, концерт ва ҳ.к.);
камер асарлари (вокал, чолғу, оркестр ва ҳ.к.).
IV. ФЕСТИВАЛЬ ЎТКАЗУВЧИ ТОМОННИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Фестивалга тақдим этилган мусиқий асарларнинг ижро этилишини таъминлаш;
фестиваль қатнашчиларининг фестивалда иштирок этиши билан боғлиқ сарф-харажатларни, шу жумладан, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, Ўзбекистон ҳудудида транспортда юриш харажатларини қоплаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 августдаги 372-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш харажатлари
СМЕТАСИ
| Яшаш ва овқатланиш | 2044,0 |
| Транспорт харажатлари | 287,0 |
| Симфоник, камер оркестрлари, хор иштироки, орган мусиқаси ва алоҳида ижрочилар концертини ўтказиш |
1963,0 |
| Босма маҳсулотлар | 1508,3 |
| Канцелярия харажатлари | 150,0 |
| Репетициялар ва концертлар ўтказиш учун зал ижараси | 600,0 |
| Алоқа хизмати ҳақини тўлаш, оргтехника сотиб олиш | 510,0 |
| Таржимонларга ҳақ тўлаш | 350,0 |
| Ижтимоий суғуртага ажратмалар | 785,2 |
| ЖАМИ: | 7987,5 |