Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.03.2010 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 ЙИЛДА ХАЛҚАРО АҲАМИЯТГА ВА ДАВЛАТ АҲАМИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ДАСТУРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сон қарорига мувофиқ, шунингдек юқори халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, халқаро аҳамиятга ва давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини халқаро транспорт йўлакларига кенг интеграциялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда халқаро аҳамиятга эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал ва ўртача таъмирлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилда давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал ва ўртача таъмирлаш дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларга (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) киритилган объектларни мукаммал ва ўртача таъмирлашни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларга киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бир ой муддатда ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда тармоқ ва давлат экспертизасидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 майгача 1 ва 2-иловаларга киритилган янгидан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ўтказилишини ва белгиланган тартибда пудрат шартномалари тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва пудрат йўл-қурилиш ташкилотлари билан биргаликда, зарурат бўлганда ишларни 2-3 сменада ташкил этишни назарда тутган ҳолда, малакали меҳнат ресурслари жамланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларни амалга ошириш доирасида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, бажарилаётган йўл-таъмирлаш ишлари, фойдаланилаётган хомашё ва материалларнинг сифати, шунингдек қурилиш-техник меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиниши юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат йўл-қурилиш ташкилотлари билан биргаликда 1 ва 2-иловаларга киритилган объектлар бўйича ишларни бажаришнинг календарь жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг Техник кенгаши ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг кенгайтирилган қўшма мажлисларида пудрат ташкилотлари раҳбарларининг тасдиқланган дастурларда назарда тутилган топшириқлар ва вазифалар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро аҳамиятга ва давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал ва ўртача таъмирлаш дастурлари амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма ахборотни тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ йўлбоп суюқ нефть-битумнинг белгиланган тартибда ўз вақтида сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан биргаликда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган участкаларда автотранспорт оқимлари ҳаракати зарур даражада ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган объектларни, мукаммал ва ўртача таъмирланган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари топшириш ва уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли объектларни қабул қилиш комиссиялари ишида ўз вакилларининг қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун йўл-қурилиш техникаси ва меҳнат ресурсларининг дастурларда назарда тутилмаган ишларга жалб этилишини тақиқлаган ҳолда пудрат йўл-таъмирлаш ташкилотларига қулай маиший ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 75-модда)