Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.12.1999 йилдаги 538-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКАДА ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТУРЛАРИ ВА ҲАЖМИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимиз фармацевтика индустриясини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш уч йил ичида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,5 баравар, улар турларини 253 номга етказган ҳолда 1,7 баравари кўпайтириш имконини берганлигини қайд этади. «Ўзфармсаноат» концерни корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари билан аҳоли эҳтиёжларини қондириш даражаси 3 баравар ўсди. Хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар концерн ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 65 фоизини таъминламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг энг муҳим турларини ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, замонавий, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги фармацевтика ишлаб чиқаришлари барпо этиш, тайёр дори-дармонлар импортини қисқартириш ва дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни билан биргаликда 2002 йилгача бўлган даврда мавжуд ва янгидан ташкил этиладиган корхоналарда, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш дастури ишлаб чиқилганлиги дастурда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори-дармон препаратлари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 3,5 бараварга кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини 1,6 бараварга кенгайтириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорида «Ўзфармсаноат» концерни корхоналари ва ташкилотлари учун назарда тутилган умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича бюджетга тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдоридаги имтиёзлар 2000 йил 1 январдан бошлаб 3 йил муддатга узайтирилсин, бўшаб қолган маблағлар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури доирасида мавжуд ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва янгиларини барпо этишга мақсадли йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2000 йил 1 январдан бошлаб «Ўзфармсаноат» концерни корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан қўшма корхоналар дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган моддий ресурслар ва бутловчи буюмларга солинадиган қўшилган қиймат солиғи тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзфармсаноат» концернининг концерн ҳузурида Ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш, солиқ солишдан озод қилинадиган маблағларни ушбу жамғармада тўплаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида банк ҳисоб рақамида тўпланади, «Ўзфармсаноат» концерни уни тасарруф этувчи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишланмаларни маблағ билан таъминлаш, концерн корхоналари ва ташкилотларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, шунингдек дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни таъминловчи инфратузилмани ташкил этиш ва янгилаш учун фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили концерн томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган сметага мувофиқ сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
538-сон