ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КАПИТАЛИНИНГ ЕТАРЛИЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 949-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/2-сонли «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 949-8, 06.07.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 61-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 26 апрелда тасдиқланган 420-сонли «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 949, 2000 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 14-сон) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси в.в.б. Қ. РОФИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 26 декабрь,
38/4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 24-модда)