Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТОВАРЛАРНИ БОЖСИЗ ОЛИБ КИРИШ НОРМАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 январда рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами 279-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 9 апрелдаги 74 ва 01-02/8-31-сонли «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни божсиз олиб киришнинг меъёрий нормалари, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 279-3, 13.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6 ва 7-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июндаги ПҚ-1118-сон «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 262-модда) қарори ва «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., № 8, 22-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош божхона бошқармаси томонидан 1996 йил 7 сентябрдаги 55, 1200-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг нормаларига (рўйхат рақами 279, 1996 йил 10 сентябрь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 4 январь,
1-сон
Давлат Божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 4 январь,
01-02/8-33-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 21-модда)