Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Умумтаълим мактабларининг кутубхона жамғармалари ҳамда ярмарка савдоси ва чакана савдо тармоғи орқали эркин сотиш учун дарсликлар ва ЎМҚларни нашр этишга буюртмани шакллантириш ва бажариш

III. Умумтаълим мактабларининг алоҳида тоифадаги ўқувчиларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дарсликлар ва ЎМҚлар билан аниқ манзилли таъминлаш

IV. Дарсликларни ижарага бериш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш

V. Дарсликлар ва ЎМҚларни қайта тақсимлаш

VI. Мактаб кутубхона жамғармасининг дарсликлар ва ЎМҚларини қабул қилишни ва ҳисобдан чиқарилишининг ҳисоб-китобини юритиш

VII. Мактаб кутубхона жамғармасининг дарсликлар ва ЎМҚларини хатловдан ўтказиш, кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган дарсликлар ва ЎМҚларни танлаб олиш ва утилизация қилиш

VIII. Бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисобот

IX. Умумтаълим мактаблари кутубхоначиларининг иш натижаларини баҳолаш мезонлари

X. Якуний қоидалар

5-ИЛОВА
Дарсликларни ижарага бериш тўғрисида НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

6-ИЛОВА
Мактаб кутубхона жамғармасидаги ижара тизимига кирадиган дарсликларнинг умумий ҳисоб-китобини юритиш КИТОБИ

7-ИЛОВА
Мактаб кутубхона жамғармасидаги ижара тизимига кирмайдиган дарсликларнинг умумий ҳисоб-китобини юритиш КИТОБИ

8-ИЛОВА
Мактаб кутубхона жамғармасидаги барча турдаги дарсликларнинг умумий ҳисоб-китобини юритиш КИТОБИ

9-ИЛОВА
Мактаб кутубхона жамғармасининг умумий ҳисоб-китобини юритиш КИТОБИ

10-ИЛОВА
ИНВЕНТАРЬ КИТОБИ

Ҳужжат кучини йўқотган 05.05.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли «Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сон «Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) 7-бандига мувофиқ умумтаълим мактаблари ва бошқа умумтаълим муассасаларини (кейинги ўринларда умумтаълим мактаблари деб юритилади) дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сон «Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактаблари биринчи синфларининг ўқувчилари учун дарсликлар ҳар йили, 2 — 4-синфлар учун – икки йилда бир марта ва 5 — 9-синфлар учун – тўрт йилда бир марта янгиланади.
5. Истиқбол квоталарни шакллантириш учун Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 1 августга қадар келгуси ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилган дарсликлар ва ЎМҚлар рўйхатини мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқлайди ва ҳар бир умумтаълим мактабига етказади, шунингдек мазкур рўйхатни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
21. Халқ таълими вазирлиги кўзда тутиладиган захирани ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ҳар бир ҳудудий халқ таълими органи бўйича дарсликлар ва ЎМҚларнинг тақсимотини тузади ва ҳар йили 1 августгача харид этилган дарсликлар ва ЎМҚларни ҳар бир умумтаълим мактабига етказилишини таъминлайди.
73. Ўқув ва бошқа адабиётларнинг индивидуал ҳисоб-китоб шакли сифатида инвентарь китоби (мазкур Низомнинг 10-иловаси) ҳисобланади ва у қатъий ҳисоботнинг асосий ҳужжати сифатида доимо сақланиши зарур.
74. Мактаб кутубхона жамғармасидан дарсликларнинг ҳисобдан чиқарилиши, мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ мактаб кутубхона жамғармасидан дарсликларнинг ҳисобдан чиқарилиши тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади ва мактаб кутубхона жамғармасидаги:
75. ЎМҚларнинг мактаб кутубхона жамғармасидан ҳисобдан чиқарилиши мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ мактаб кутубхона жамғармасидан ЎМҚларнинг ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади ва бадиий, билим орттириш, турли маълумотлар берадиган, методик адабиётлар ҳисоб-китобини юритиш учун мўлжалланган мактаб кутубхона жамғармасининг умумий ҳисоб-китоб китобида акс эттирилади.
81. Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган ва уларнинг айби билан фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган дарсликлар ва ЎМҚлар ўрнига қабул қилинган дарсликлар ва ЎМҚлар «Йўқотилган дарсликлар ўрнига фойдаланувчилардан олинган китоблар ва бошқа ҳужжатлар ҳисоб-китобини юритиш Дафтари»да акс эттирилади. Мазкур Дафтарда қилинган қайдлар асосида фойдаланувчилар томонидан йўқотилган дарсликлар ва ЎМҚларни ҳисобдан чиқариш ва тенг қийматли деб эътироф этилган дарсликлар ва ЎМҚларни қабул қилиш тўғрисида (мазкур Низомнинг 13-иловаси) далолатномалар тузилади ва булар бадиий, билим орттириш, турли маълумотлар берадиган, методик адабиётлар ҳисоб-китобини юритиш учун мўлжалланган мактаб кутубхона жамғармасининг умумий ҳисоб-китобини юритиш китобида ва барча турдаги дарсликларнинг умумий ҳисоб-китобини юритиш китобида қайд этилади.
88. Дарсликлар ва ЎМҚларнинг йўқотилганлиги аниқланганда, мазкур Низомнинг 52-банди билан ўрнатилган тартибда зарарни қоплаш бўйича чоралар кўрилади.
96. Утилизация қилинадиган дарсликлар ва ЎМҚларни олиб чиқишда мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ топшириладиган партиянинг вазни кўрсатилган ҳолда мактаб кутубхона жамғармасидан ҳисобдан чиқариладиган ва утилизация қилинадиган дарсликлар ва ЎМҚларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
101. Дарсликлар тўпламларини фойдаланишга берилиши ва ижара тўловлари тушумлари устидан мониторинг юритиш мақсадида умумтаълим мактаблари мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ умумтаълим мактабларининг фойдаланишга берилган дарсликлар тўпламлари тўғрисида ҳисоботларни тузади ва ҳар йили июнь ва декабрнинг 5-санасига қадар таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади.

«Тасдиқлайман»

__________________________________________

(муассаса раҳбарининг Ф.И.О. ва лавозими)

20___ йил «_____» ______________


20___ /20___ ўқув йилига умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилишнинг


ИСТИҚБОЛ КВОТАЛАРИ

Т/р

Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларнинг номи

Ўқувчилар сони

Синфи

Таълим тили

Ижара тизимига киритилган йили

Муаллифи

Нашрнинг ҳолати

Бюджет ва ижара маблағлари ҳисобидан нашр этиш адади, жами* (10 уст.+ 14 уст.)

шундан

Чакана савдо тармоғи орқали дарсликлар билан таъминлаш учун нашр этиш адади

Нашр этиш учун асос

бюджет маблағлари ҳисобидан (11 уст. + 12 уст. + 13 уст.)

шундан

ижара тўловлари маблағлари ҳисобидан

ижара тизимини дарсликлар ва ЎМҚлар билан бирламчи таъминлаш учун

«Меҳрибонлик» уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб- интернатларининг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар учун

дарсликлар билан бепул равишда таъминланадиган ўқувчилар учун

12345678910111213141516

Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларнинг нашр этиш адади мактаб кутубхона жамғармасининг захирасини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади ва мазкур захира миқдори:

_________ таълим тилидаги ____-синфлар ўқувчилари учун ______ фоизга;

…;
махсус умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатлар, «Меҳрибонлик» уйлари ўқувчилари учун ____ фоизга тенг бўлади.

_______ ш.

20___й. «____»_______.

_______________________________________________

(умумтаълим мактаби рақами ва жойлашган ҳудуди номи)

бундан кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб номланувчи, низом асосида

иш юритувчи ____________________________ шахсида бир томонидан, ҳамда

(лавозими, Ф.И.О.)

қуйида имзо чекувчи, таълим _________тилида олиб бориладиган ____-синф ўқувчисининг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳомийси, бундан кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» бошқа томондан, мазкур шартномани қуйидаги ҳақида тузишди:

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Ижарага берувчи, 20__/20__ ўқув йили даврида вақтинчалик фойдаланиш учун, мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламини Ижарага олувчига беради, Ижарага олувчи эса мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш ва 20___ йилнинг 20 июнига қадар дарсликлар тўпламларини кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади.

1.2. Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар тўплами кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолатда, қуйидаги номларда ва миқдорда Ижарага олувчига берилади: __________________________________________________
___________________________________________________________________
___________________________________________________________________
___________________________________________________________________
___________________________________________________________________

2. ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

2.1. Мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламидан фойдаланганлик учун Ижарага олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан 20____/20_____ ўқув йилига чет тили дарслиги билан бирга жами ____________ сўм ёки чет тили дарслигисиз жами ____________ сўм миқдорида ўрнатилган ижара тўловини Ижарага берувчига тўлайди.

2.2. Ижара тўлови нақд пул маблағлари тўлиқ ҳажмда, жорий ўқув йилининг 30 сентябридан кечиктирмаган ҳолда, Ижарага берувчининг ёки тегишли банкнинг кассасига нақд пул маблағларини тўлаш йўли билан ёки Ижарага берувчининг махсус ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан тўланади.

Ижарага олувчида пул маблағлари бўлмаган тақдирда, Ижарага берувчининг васийлик кенгаши ва маъмуриятининг қарорига асосан, ижара тўлови муддати узайтирилиши мумкин. Бунда, мазкур тўловнинг 50 фоизи жорий йилнинг 30 сентябригача, қолган қисми эса30 ноябригача тўланилиши лозим.

3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

3.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.1.1. Мазкур Низомнинг 2.1 ва 2.2-бандларида назарда тутилган тартибда ва миқдорда белгиланган муддатда Ижарага олувчидан ижара тўловининг тўланилишини талаб қилиши;

3.1.2. Ижарага олувчининг айби билан дарслик йўқотилганда ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтирилганда, зарарни худди шундай дарслик билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.4-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб этиши;

3.1.3. Ижара тўлови муддатини узайтириш.

3.2. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.2.1. Ижара тўловини тўлаганидан сўнг, Ижарага берувчининг мактаб кутубхона жамғармасидан кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолатда бўлган тегишли синф ва таълим тили бўйича тўлиқ дарсликлар тўпламини Ижарага берувчидан талаб қилиш;

3.2.2. Ижара тўлови муддатининг узайтириш тўғрисида Ижарага берувчига мурожаат қилиш;

3.2.3. Мазкур Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ижара тўлови миқдорини:

ёки, Ижарага берувчининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун Ижарага берувчи ёки банкнинг кассасига нақд пул маблағлари билан тўлаш йўли билан;

ёки, Ижарага олувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳисобига ташкилотлар, шунингдек ҳомийларнинг ҳисоб рақамларидан, уларнинг пластик карточкалари ва (ёки) жамғарма (омонат) рақамларидан пул кўчириш йўли билан.

4. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

4.1.1. 20__/20__ ўқув йилида, мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликларни бир тўпламдан вақтинчалик фойдаланиш учун Ижарага олувчига мазкур Шартнома билан белгиланган муддатда ижара тўлови тўлангандан сўнг бериш;

4.1.2. Ижарага олувчини ижара тўлови миқдорлари, дарсликлар тўпламларини ижарага бериш ва ижара тўловини тўлаш тартиби, шунингдек дарсликлар тўпламларидан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.

4.2. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

4.2.1. Мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш;

4.2.2. Олинган дарсликлар тўпламини сақланилишини таъминлаш;

4.2.3. Дарсликлар тўпламини ўқув йили якунида кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолатда Ижарага берувчига қайтариш;

4.2.4. Дарсликни йўқотиш ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтириш ҳолатларида, зарарни худди шундай дарслик билан қоплаш, ёхуд бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган унинг қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:

а) биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик учун – бир баравари миқдорида;

б) 2 — 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик учун – икки баравари миқдорида;

в) 5 — 9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик учун – тўрт баравари миқдорида.

5. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Мазкур шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонунчиликка асосан моддий жавобгарликка тортилади.

5.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.

6. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ТАРТИБИ

6.1. Мазкур шартномани бажариш жараёнида вужудга келган низолар имконият даражасида томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ечилади.

6.2. Келишувга эришилмаган тақдирда, низолар қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.

7. БОШҚА ҚОИДАЛАР

7. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонунчиликка асосан ҳал қилинади.

8. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ

Ижарага берувчининг рақами: _______Ижарага олувчининг Ф.И.О. ________
Манзили: ________________________Яшаш жойи ______________________
_________________________________
телефон /факс: ____________________Паспорт маълумотлари _____________
_________________________________
Махсус ҳисоб рақами ______________Ўқувчининг Ф.И.О. _______________
МФО: ___________________________
СТИР: __________________
ХХТУТ: _________________

Томонларнинг имзолари

Ижарага берувчи__________________Ижарага олувчи___________________

(умумтаълим мактаби директори Ф.И.О., имзоси)

(Ф.И.О., имзоси)

М.Ў.

20___ й. ___.___________20___ й. ___.___________

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Умумтаълим мактаби директори

________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

20___ й. «___» ___________

Мактаб кутубхона жамғармасидан дарсликларнинг ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида
_______-сон ДАЛОЛАТНОМА

Мазкур далолатнома 20___ й. «____» _____________да тузилган.

_______________________________________________________________

(далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________

умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидан дарсликларнинг ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида «_____________________»

______________________________________________ нусха миқдорда

(дарсликлар номи кўрсатилсин)

жами _________________________________________________ сўмга.

_____________________________________________________ сабабли

(ҳисобдан чиқариш сабаби кўрсатилсин)

Ҳисобдан чиқарилган рўйхати _________________________________________

(дарсликлар номи кўрсатилсин)

«____________» __________________________ варақда илова қилинади.

_______-сонли далолатнома бўйича рўйхат

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Умумтаълим мактаби директори

_______________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

20___ й. «___» ___________

Мактаб кутубхона жамғармасидан ўқув-методик қўлланмаларнинг ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида

_______-сонли ДАЛОЛАТНОМА

Мазкур далолатнома 20___ й. «____» _____________да тузилган.

_______________________________________________________________

(далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________

мактаб кутубхона жамғармасидан ўқув-методик қўлланмаларнинг ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида «_____________________»

______________________________________________________ нусха миқдорда

(ўқув-методик қўлланмалар номи кўрсатилсин)

жами _________________________________________________ сўмга.

___________________________________________________ сабабли

(ҳисобдан чиқариш сабаби кўрсатилсин)

Ҳисобдан чиқарилган рўйхати _________________________________________

(ўқув-методик қўлланмалар номи кўрсатилсин)

«____________» __________________________ варақда илова қилинади.

_______-сонли далолатнома бўйича рўйхат

Т/р.Инвентарь рақами

Муаллифи, номи

Нашр этиш йилиНусхалар сониНархи, сўм, тийин Қиймати

Комиссия аъзолари:

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Умумтаълим мактаби директори

____________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

20___ й. «___» ___________

Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ҳисобдан чиқариш ва тенг қийматли деб эътироф этилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни қабул қилиш тўғрисида
_______-сонли ДАЛОЛАТНОМА

20_____ й. «_____» _________________

Мазкур далолатнома _________________________________________________

(далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.)

________________________дан _________________ нусха жами ____________

(кутубхона номи)

сўмлик ________________________ дарсликлар, ўқув-методик қўлланмаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида тузилган.

Фойдаланувчилар томонидан йўқотилганлиги ва уларни ўрнига ___________ нусха дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларнинг жами _________________
_______________________________________________ сўмга қабул қилиниши.

Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати ______ варақда илова қилинади

______-сонли далолатномага нашрлар рўйхати

Фойдаланувчилар томонидан йўқотилганАлмаштирилганФойдала-нувчининг Ф.И.О.
инв. рақамимуаллифи, сарлавҳаси, нашр этиш йилинархиинв. рақамимуаллифи, сарлавҳаси, нашр этиш йилинархи
сўмтийинтийинсўм


Комиссия аъзолари:

_____________________________________

(умумтаълим мактаби директори)

_____________________________________

(умумтаълим мактаби кутубхона мудири)

_____________________________________

(умумтаълим мактаби бухгалтери)

_____________________________________

(умумтаълим мактаби хўжалик мудири)

_____________________________________

(умумтаълим мактаби ходимлари)

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Умумтаълим мактаби директори

_________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

20___ й. «___» _____________

Мактаб кутубхона жамғармасини хатловдан ўтказиш тўғрисида
_______-сонли ДАЛОЛАТНОМА

20____ й. «______» _____________.

Биз, қуйида имзо чекувчилар,______________________________________
хатловни ўтказиш бўйича комиссия раиси ___________

_______________________________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи ва лавозими)

ва комиссия аъзолари_________________________________________________
___________________________________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи ва лавозими)

мазкур далолатномани туздик шу ҳақдаки, 20__йилнинг «___» дан «____» гача биз томонимиздан ____________________________________________ мактаб

(кутубхона номи)

кутубхона жамғармаси
______________________________________ йўли билан хатловдан ўтказилди

(хатловни ўтказиш усули кўрсатилсин)

Қуйидаги ҳужжатлар текширилди: ______________________________

а) бундан олдин тузилган _______________-даги жамғармани хатловдан ўтказиш тўғрисидаги далолатнома;

б) бадиий, турли маълумотлар берадиган, илмий-оммабоп, ўқув-методик адабиётлар ҳисоб-китобини юритиш учун мўлжалланган мактаб кутубхона жамғармасининг умумий ҳисоб-китоб китоби ____________________________

в) ижара тизимига кирадиган дарсликларни умумий ҳисоб-китобини юритиш Китоби ___________________

г) мактаб кутубхона жамғармасидаги барча турдаги дарсликларнинг умумий ҳисоб-китобини юритиш китоби ________

д) дарсликлар вамактаб кутубхона жамғармасининг умумий ҳисоб-китобини юритиш китоби _____________________________________________________

е) инвентарь китоби ___________________________________________

ж) олдин ўтказилган ва ҳозирги ўтказиладиган текширувлар орасидаги даврда дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари ____________________________________________________

з) Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланувчиларга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ________________________________
Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ҳисоб-китоб шакллари билан солиштирилганда қуйидагилар аниқланди:____________________________________
1. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича ________________ нусха дарсликлар ва
______________________________ ўқув-методик қўлланмалар бўлиши лозим.
2. Ҳақиқатда _____________________________ нусха дарсликлар ва
___________________________________ ўқув-методик қўлланмалар мавжуд.
3. Жами умумий суммаси _________________________ сўм __________ тийин

(суммаси ёзув билан)

бўлган ___________________________________ нусха дарсликлар ва

________________________________ ўқув-методик қўлланмалар етишмайди.

Етишмайдиган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати далолатномага илова қилинади________________________________________

4. Фойдаланувчиларга 20____йилгача берилгандан __________ нусха ва

20__________ йилгача ________________ нусха қайтарилмаган ____________ .

5. Индивидуал ҳисоб-китобни юритиш шаклларда ҳисобга олинмаган _____ нусха аниқланди.

6. Текширув бўйича комиссиянинг хулосаси (ҳисоб-китоби юритилиши, ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ҳолати, етишмайдиган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар, ушлаб қолинган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар тўғрисида ва ҳ.к.) ___________________________________________________ .

7. Комиссиянинг таклифлари:_________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

Имзолар:
Комиссия раиси

_________________________________

(Умумтаълим мактаби директори)

Комиссия аъзолари

_________________________________

(умумтаълим мактаби кутубхонаси мудири)

_________________________________

(умумтаълим мактаби бухгалтери)

_________________________________

(умумтаълим мактаби хўжалик мудири)

_________________________________

(умумтаълим мактаби ходимлари)

Мактаб кутубхона жамғармасидан ҳисобдан чиқариладиган ва утилизация қилинадиган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида _______-сонли ДАЛОЛАТНОМА

Мазкур далолатнома 20___ й. «____» _________да тузилган.

_______________________________________________________________

(далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________

_________ дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни _______мактаб кутубхона жамғармасидан ҳисобдан чиқариш

«_____________________________________________________»________

жами ___________________________________________ нусха миқдорда

жами __________________________________________________ сўмга.

вазни ____________________________________________________________

(кг.)

ва уларни «Ўқув таълим таъминот» давлат унитар корхонасининг ҳудудий бўлимига топшириш тўғрисида.

Ҳисобдан чиқарилган ва топширилган рўйхати

______________________________________________

(дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати)

_____________________________ варақда илова қилинади.

_______-сонли Далолатнома бўйича рўйхат

Т/р

Муаллифи, номи

Нашр этиш йили

Нусхалар сони

Нархи (сўм, тийин)

Қиймати


Комиссия аъзолари:

_______________________________________

(умумтаълим мактаби директори)

_______________________________________

(умумтаълим мактаби кутубхона мудири)

_______________________________________

(умумтаълим мактаби бухгалтери)

_______________________________________

(умумтаълим мактаби хўжалик мудири)

_______________________________________

(умумтаълим мактаби ходимлари)

Қабул қилди: «Ўқув таълим таъминот»
давлат унитар корхонаси ҳудудий
бўлимининг вакили

_____________________

(имзо, Ф.И.О., лавозими)

20___ й. «____» ____________

20___/20___ ўқув йилида фойдаланишга берилган умумтаълим мактабларининг дарсликлар тўпламлари тўғрисида

ҲИСОБОТ

Умумтаълим мактаби рақами (халқ таълими органи номи): _________________

Манзили (тўлиқ кўрсатилади): _______________ туман (шаҳар) _________________вилоят (ҚҚР, Тошкент ш.)

Ҳисобот даври: 1 декабрь, 1 июль (кераклисининг таги чизилсин).

Телефон: ______________

Банк реквизитлари:
Банк номи: ______________ Ҳисоб рақами: _____________

МФО: _________________ СТИР: ______________

Т/рСинфТаълим тилиЎқувчилар сони (нафар)шунданМавжуд бўлган дарсликлар тўпламлари сони, жами (7+8)шундан Фойдаланувчиларга берилган дарсликлар тўпламлари сони, жами (10+11)шундан Ижара тўловининг ўрнатилган миқдори (сўм)Тўланиши лозим бўлган ижара тўловлари, жами (10 * 12) (сўм)Ҳақиқатда келиб тушган маблағлар, жами (15+16+17) (сўм)шундан
дарсликлардан бепул равишда фойдаланиладиган ўқувчилар ижара асосида фойдаланиш учунбепул равишда фойдаланиш учунижара асосида фойдаланиш учунбепул равишда фойдаланиш учунижара тўловлари тушумлари (сўм)дарсликларни йўқотганлик ва фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтирганлик учун фойдаланувчилар томонидан тўланган маблағлар ва бошқа тушумлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

1

2

2

3

3

4

4

5

5

5*

...

...

...

...

...Жами синф бўйича
...

...

...Жами мактаб бўйича

Умумтаълим мактаби (халқ таълими органи) раҳбари

______________

______________

М.Ў.

(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

_____________

__________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Кутубхоначи

_____________

__________________

(имзо)

(Ф.И.О.)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази