Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг
Қарори
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1279-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 28 апрелдаги 3, 67-сонли «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1279-7, 05.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 107-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 225-модда), 2009 йил 5 июндаги 152-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 269-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 05-20-401, 14 ва 01/23-55-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомга (рўйхат рақами 1279, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
12-сон
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
91-сон
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в. б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
14-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 583-модда)