Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.05.1999 йилдаги 234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПИВО ЗАВОДИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг экспорт потенциалини янада ривожлантириш ва истеъмол бозорини юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йилига «Левенброй» (Германия) фирмасининг 400 минг гектолитр маркали лицензияли пивосини тайёрлаш қувватига эга бўлган пиво заводи қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АМС Анлагенпланунг ГМБх ва Ко» (Германия) фирмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси томонидан жами 34,40 млн. Германия маркаси миқдорида технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш юзасидан контракт тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси томонидан Тошкентдаги 6-пиво заводи жамоа корхонаси билан биргаликда барпо этиладиган пиво заводи қурилиши ва ундан келгусида фойдаланиш учун акциядорлик жамияти ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти томонидан «Левенброй» фирмаси билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш юзасидан лицензия шартномаси тузилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш (аванс тўлов), қурилиш майдонини муҳандислик жиҳатидан таъминлаш, мавжуд тугалланмаган бинони реконструкция қилиш юзасидан контракт қийматининг 15 фоизини, инвестициялар ва қурилиш давридаги фоизларни ҳамда банкнинг комиссион харажатларини тўлаш бўйича ўз маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт қийматининг 85 фоизини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг танлов асосида аниқланадиган Германия банки кредити ҳисобига қайта молиялаштириладиган, «Гермес» жамияти суғурта қоплови остида бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит маблағларни қайтариш ташкил этилаётган акциядорлик жамияти фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобига Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан иловага* мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Асбоб-ускуналарнинг контрактдаги муддатларда ўрнатилишини ва корхонанинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар бош бошқармасига, лойиҳалашни айни бир вақтда амалга оширган, ушбу давр мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларини албатта тасдиқлаган ҳолда, объектни олти ой муддатда қуришига истисно тартибида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси кредитни тўлаш даврида лойиҳани амалга ошириш мақсадида келтириладиган асбоб-ускуналар учун бож тўловларидан (божхона расмийлаштиришлари учун божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда «Гермес» жамияти суғурта қоплови остида Германия банки билан кредит битими тузсин ва маблағларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайта молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Германия банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кафолатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзмаишийробот»нинг қурилиши тугалланмаган биносини (Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ.Бойқаро кўчаси) Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар бош бошқармаси балансига берсин, мазкур бош бошқарма эса уни объектнинг қолдиқ баланс қиймати бўйича ўз балансига қабул қилиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234-сон