Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.12.2009 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-2012 ЙИЛЛАРДА ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ САНОАТ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ишлаб турган саноат корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ҳисобига Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, шунингдек шу асосда аҳолининг бандлигини ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қўқон шаҳрини саноат жиҳатидан ривожлантириш ҳамда уни ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 19 октябрдаги Ф-3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари иштирокида ишлаб чиқилган 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳри корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришнинг аниқ дастурини 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳри саноат корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастурини 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳрининг истиқболсиз саноат корхоналарини янги мулкдорларга жадал сотиш тадбирларини 3-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га белгиланган муддатларга мувофиқ ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирлар самарали амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилиши учун масъул бўлган Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Чора-тадбирлар дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган параметрларга ва муддатларга мувофиқ корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва банкрот корхоналарни янги мулкдорларга жадал сотиш чора-тадбирлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда Чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирлар бажарилиши мониторингини олиб борсинлар, тадбирларни сўзсиз ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Ишчи комиссияга Чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирлар бажарилиши тўғрисида ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус идоралараро комиссия ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган лойиҳаларни белгиланган тартибда тегишли йилнинг Инвестиция дастурига ва Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ҳафта муддатда 3-иловага киритилган иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан белгиланган тартибда банкротлик тартиботини қўллаш ташаббуси билан чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик судига қарздор корхоналарни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво аризаларини кўриб чиқишни ҳамда 3-иловада кўрсатилган ишламаётган, иқтисодий ночор ва эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланаётган саноат корхоналари бўйича тугатиш ишини бошлашни жадаллаштириш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловага киритилган саноат корхоналари банкрот деб эълон қилингандан кейин уларни мулкий комплекслар шаклида тижорат банклари ва инвесторларга сотиш, ишлаб чиқариш тиклангандан ҳамда корхоналар янги мулкдорларга сотилгандан кейин, кейинчалик қарзларни кредиторларга қайтарган ҳолда, савдо ўтказилмасдан инвестиция мажбурияти остида бепул бериш шартларида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвентаризация, мол-мулк қийматини баҳолаш ҳамда банкрот корхоналарнинг мол-мулкини сотиб олувчи тижорат банклари ва инвесторлар билан шартномалар тузиш тугатиш иши бошланган пайтдан бошлаб уч ҳафта мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га ушбу қарор билан тасдиқланган 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурига, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосалари ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 538-модда; 2011 й., 50-сон, 515-модда)