LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сонли «Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Футболни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, унинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний маданиятини юксалтиришдаги ролини ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларидаги фаолиятини фаоллаштириш, шунингдек уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболи ва профессионал футболни ривожлантиришнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
футбол клублари ва жамоаларига уларнинг футбол бўйича ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрланишида ва уларда қатнашишида ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзодлар тайёрлаш учун жавоб берадиган асосий футбол клублари сифатида уларнинг ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш ҳамда футбол клублари учун резерв тайёрлаш мониторингини амалга ошириш;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
футболни, шу жумладан халқаро аренада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ахборотлар билан, илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
2. Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларига Ўзбекистон Футбол федерацияси билан келишган ҳолда Намунавий низомга мувофиқ ўз уставларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқиш ва адлия органларига давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда тақдим этиш тавсия қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг уставларини давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашсин.
3. Тегишли ҳудудлар ҳудудий футбол ассоциацияларининг президентлари ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг молиявий ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, тегишли ҳудудда футболни ривожлантириш учун ҳомийлар топишда, шунингдек уларни жойлаштириш учун бинолар ажратишда кўмаклашиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ривожланишини доимий назорат қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмаклашиш;
тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.
4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари иш ҳақи фондларини молиялаштириш Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича янги болалар-ўсмирлар спорт мактабларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш учун 2010 йилда тенг улушларда 8 млрд сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутсинлар;
профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш учун тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари бир ой муддатда тайёрланишини таъминласинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
6. Фарғона (Х. Неъматов), Наманган (Б. Юсупов) ва Самарқанд (Ў. Барноев) вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда:
«Фарғона» (Фарғона шаҳри), «Навбаҳор» (Наманган шаҳри), «Динамо» (Самарқанд шаҳри) марказий стадионларини мукаммал таъмирлаш юзасидан тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини бир ой муддатда таъминласинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 январдаги ПҚ-1466-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда)
7. Ўзбекистон Футбол ассоциациясига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг раҳбар ва штатдаги ходимларига нисбатан талабларни, уларнинг малакасини, ишбилармонлик, касбий ва бошқа сифатларини, малакасини ошириш даврийлигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш тавсия этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида оммавий футбол ҳаракатининг ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, футбол бўйича тренерлар ва бошқа мутахассислар фаолиятини мунтазам равишда ва кенг ёритсинлар, расмий футбол ўйинлари ўтказилишини тарғиб ва реклама қилсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
1. Ушбу Намунавий низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятининг асосий принциплари ва йўналишларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Халқаро Футбол Федерацияси — жаҳонда футболнинг барча турларини, ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқариш юзасидан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилот;
Осиё Футбол Конфедерацияси — мамлакатларнинг Осиё қитъасига кирадиган Миллий футбол федерацияларини бирлаштирувчи ҳамда Осиёдаги футболнинг барча турларини, ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқариш юзасидан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилот;
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси — Ўзбекистонда футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи ташкилот;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирлар регламенти (Регламент) — спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайдиган ҳамда улар юзасидан шартлар ва талабларни қўлланиш ва бажариш тартибини белгилайдиган қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган асосий ҳужжат;
Спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирлар тўғрисида Низом (Низом) — спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайдиган асосий ҳужжат;
ўқув-тренировка йиғинлари — спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий характерга эга бўлган, футболчиларни мусобақаларда ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда муваффақиятли қатнашишга тайёрлаш учун спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган уюштирилган тадбирлар;
футбол бўйича тренер — юқори малакали ва спорт резерви футболчиларини тайёрлаш бўйича мутахассис ҳисобланадиган шахс;
футболчи — ҳаваскорлик ёки профессионал асосда футбол билан мунтазам равишда шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий ошириб борадиган ва футбол бўйича ўтказиладиган мусобақаларда мунтазам қатнашадиган шахс;
футбол бўйича ҳакам — футбол бўйича мусобақаларни ўтказишда уларнинг Қоидаларига ва регламентловчи ҳужжатларига мувофиқ уларни назорат қилиш ва бошқаришни таъминлайдиган шахс;
футбол бўйича терма жамоалар — футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш ва спорт маҳоратини ошириш мақсадида шакллантирилган, раҳбарлар, менежерлар, маъмурлар, тренерлар, футболчилар, врачлар, фармацевтлар, массажчилар, психологлар, илмий ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бошқа мутахассислардан иборат бўлган жамоалар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ҳудудий футбол ассоциациялари (кейинги ўринларда ҳудудий ассоциациялар деб аталади) футболни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни бирлаштирувчи, тегишли ҳудудларда футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
4. Ҳудудий ассоциация белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
5. Ҳудудий ассоциация ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга, шунингдек ўз уставига ҳамда Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳужжатларига амал қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
футболнинг барча турларини, ҳаваскорлик футболини ва профессионал футболни ривожлантиришнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
футбол клублари ва жамоаларига уларнинг футбол бўйича ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрланишида ва уларда қатнашишида ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзодлар тайёрлаш учун жавоб берадиган асосий футбол клублари сифатида уларнинг ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш ҳамда футбол клублари учун резерв тайёрлаш мониторингини амалга ошириш;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
футболни, шу жумладан халқаро аренада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ахборотлар билан, илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
жойларда футбол бўйича спорт-оммавий тадбирлар ўтказиш орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро ҳамфикрлик ғояларини тарғиб қилиш;
футболни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, унинг манфаатлари ва қадриятларини ҳимоя қилиш, тегишли ҳудудларда жойлашган турли ташкилотларда футболни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
7. Ҳудудий ассоциация ўз фаолиятини контрактлар (шартномалар), ўзаро ихтиёрий ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларнинг тақиқланмаган бошқа шакллари асосида амалга оширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
футбол бўйича чемпионатлар ва кубокларни, турли турнирлар, фестиваллар, конференциялар ва симпозиумларни ташкил этади ва ўтказади;
футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассислар учун, шу жумладан республика ва халқаро курслар, семинарлар ва йиғинлар ташкил қилади ва ўтказади;
тегишли ҳудудда футболни ривожлантиришни мувофиқлаштиради, ҳудудий ассоциация аъзолари, футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассислар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган келишмовчиликлар ва баҳсларни тартибга солишни таъминлайди;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳудудий ассоциация уставини, футбол ва унинг қоидаларини бузиш ва суиистеъмол қилишнинг турли шаклларини, мусобақага зарарли ва бошқа салбий методлар ёки амалиётнинг жорий этилишини бартараф этишга йўналтирилган зарур чора-тадбирларни ташкил қилади;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилади;
футбол бўйича илмий-методик ва оммабоп адабиётлар нашр этиш, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланишни ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширади.
9. Ассоциация Ўзбекистон Футбол ассоциациясига футбол бўйича терма жамоаларни, футбол клубларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, шунингдек, тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тавсия этади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
тегишли ҳудудларнинг терма жамоалари ва футбол клубларининг ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда ва бошқа спорт мусобақаларида қатнашишига;
футболчилар, тренерлар, ҳакамлар ва футбол бўйича бошқа мутахассислар томонидан футбол ўйинлари қоидаларининг, Регламент ва Низомнинг, ўзларининг фаолиятига тааллуқли бошқа ҳужжатлар нормалари ва талабларининг бузилишига;
Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси, Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлмаган шахслар томонидан тренерлик ва ҳакамлик фаолияти юритилишига йўл қўймаслик бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
11. Ҳудудий ассоциация футбол бўйича терма жамоаларни ва уларнинг резервини ва/ёки алоҳида футболчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-тренировка машғулотлари йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларидаги ўз фаолиятини ҳам республика ҳудудида, ҳам чет элда амалга ошириши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
12. Ҳудудий ассоциация ўзининг мақсади, вазифалари ва функцияларини тўлақонли бажариш учун доимий фаолият кўрсатадиган органларга эга бўлиши, зарур маблағларни қидириб топиши, боғланиш телефонлари (факс)га, электрон почта ва сайт (веб-сайт)га эга бўлиши, Ҳудудий ассоциация ходимларига ўз зиммасига юкланган функцияларини тўлақонли ва самарали бажариши учун зарур шарт-шароитлар яратиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
13. Ҳудудий ассоциация ўз ишлари ва тадбирларининг йиллик режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Футбол федерациясига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
14. Ҳудудий ассоциация Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва бошқа халқаро органларда Ўзбекистон футбол федерацияси номидан мустақил равишда вакиллик қилиши мумкин эмас.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
15. Ҳудудий ассоциация Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси шафелигида тегишли ҳудудда футбол бўйича мусобақалар ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(IV бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
16. Ҳудудий ассоциация раҳбарияти ва маъмурияти таркибини сайлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ ва Ҳудудий ассоциациянинг ўз уставида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ белгиланади.
Ҳудудий ассоциациянинг биринчи вице-президенти ва штатлар жадвали ЎФА билан келишган ҳолда Ҳудудий ассоциация томонидан тасдиқланади.
Ҳудудий ассоциация (аппарати)нинг раҳбарияти ва маъмурияти таркиби тузилмаси ушбу Намунавий низомга иловада белгиланган.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
17. Ҳудудий ассоциация белгиланган тартибда тегишли ҳудудда футболни янада ривожлантириш масалаларини ҳал этиш бўйича ўз қўмиталари, кенгашлари ва комиссияларини ташкил этиши, шунингдек жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ташкил қилиши, ноширлик фаолияти ҳамда ўзининг мақсади ва вазифаларига мувофиқ бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
18. Футбол учун мўлжалланган спорт иншоотлари, футбол ташкилотлари, шунингдек терма жамоалар раҳбарлари, футбол клублари ва футбол бўйича бошқа жамоалар, тегишли ҳудуднинг футбол бўйича барча даражалардаги тренерлари Ҳудудий ассоциация билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
19. Футболчилар билан ўқув-тренировка машғулотларини ўтказиш фақат Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан белгиланган тартибда футбол бўйича тренерлик фаолиятига йўл қўйилган шахслар томонидан амалга оширилади.
Футбол бўйича тренерлар, футболчилар, футбол бўйича ҳакамлар ва тегишли ҳудуд футболи бўйича бошқа мутахассисларнинг контрактлари (шартномалари)ни рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
20. Футбол бўйича тренерлар, ҳакамлар ва тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича машғулотларни ўтказиш фақат Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ушбу фаолият билан шуғулланишга белгиланган тартибда қўйилган шахслар томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
21. Ўқув-тренировка йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш Ҳудудий ассоциация қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
22. Ҳудудий ассоциациялар Календарига киритилган футбол мусобақалари ҳудудий мақомидан, даражаси ва кўламидан қатъи назар Ҳудудий ассоциациянинг расмий мусобақалари ҳисобланади ҳамда Ҳудудий ассоциациянинг раҳбарлигида ва ЎФАнинг кузатуви остида ўтказилади.
Ассоциация тақвимига киритилган мусобақаларни бошқариш, уларни ўтказиш Ассоциация томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳакамлар томонидан амалга оширилади.
Ассоциациянинг расмий мусобақаларида қатнашишга қўйиш мусобақалар тўғрисидаги Регламентга ва Низомга ҳамда Футбол ўйини қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ассоциациянинг аъзолари ҳисобланмаган, Ассоциацияда аккредитациядан ўтмаган ҳамда Ассоциациянинг расмий ҳомийлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг рамзлари, логотиплари ва қисқартма сўзларидан реклама мақсадларида фойдаланишга;
Ассоциацияда аккредитациядан ўтмаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳар қандай суратга олиш ва трансляцияларга;
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан маъқулланмаган спорт кийимлари, инвентарь ва жиҳозлардан, шунингдек электрон, ўлчов, техник ва бошқа ёрдамчи воситалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
23. Тегишли ҳудуднинг турли ташкилотлари томонидан ўтказиладиган футбол мусобақалари Ҳудудий ассоциация томонидан тасдиқланиши керак. Футбол ўйини қоидаларига риоя қилинишини ва турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган мусобақаларни уларни тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ бошқаришни назорат қилишни таъминлаш фақат Ҳудудий ассоциация томонидан тавсия этилган футбол ҳакамлари томонидан амалга оширилиши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
24. Футболни оммалаштиришга, уни илмий-методик ва техник жиҳатдан таъминлашга, футбол мураббийлари, футболчилар ва футбол ҳакамларининг, шунингдек футбол бўйича бошқа мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган фестиваллар, конференциялар, симпозиумлар, курслар, семинарлар, йиғинлар, спорт-кўнгилочар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва бошқа спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш Ҳудудий ассоциациянинг қарорига кўра амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
25. Тегишли ҳудуднинг футбол бўйича терма жамоалари ва уларнинг захираси Ассоциация ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Терма жамоалар ва уларнинг захирасини шакллантириш шартлари, талаблари ва тартиби белгиланган тартибда тасдиқланади.
Тегишли ҳудуднинг футбол бўйича терма жамоалари ва уларнинг захираси катта ёшдагилар, ёшлар (ўсмирлар), ўсмирлар ва болалар тоифасига бўлиниши мумкин.
Тегишли ҳудуднинг футбол бўйича терма жамоалари ва уларнинг захирасига киритиш учун футбол ҳакамлари, футболчилар, шунингдек футбол бўйича бошқа мутахассислар Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Тегишли ҳудуднинг терма жамоаларини таъминлаш, уларни тайёрлаш, шу жумладан ўқув-тренировка йиғинлари ўтказиш ҳамда мусобақаларда ва/ёки жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда қатнашиш:
терма жамоа аъзоларининг овқатланиши, йўл юриши, жойлашиши ва суткалик пули, шунингдек уларни фармакология ва тикланиш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари, умумий даволаниш мақсадидаги дори-дармонлар ва боғлаш материаллари билан таъминлаш;
терма жамоалар аъзоларининг энергияга бўлган эҳтиёжини, сарфланган куч-қуввати ва жисмоний ресурслари компенсацияси учун озиқ-овқатларнинг асосий компонентлари билан таъминлаш;
терма жамоалар аъзоларини зарур спорт буюмлари, кийим-бош, инвентарь ва жиҳозлар билан таъминлаш, уларнинг тикланиш тадбирлари (физиотерапевтик, психологик ва бошқалар);
терма жамоалар аъзоларини тайёрлаш учун аудио ва видео жиҳозлар ҳамда материаллар сотиб олиш, ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш ва даволаш-педагогик текширувлар ва назорат қилиш ҳамда терма жамоалар футболчиларини самарали тайёрлаш мақсадида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва олиб бориш;
терма жамоалар аъзоларини аккредитациядан ўтказишга, уларга виза олиш учун ҳақ тўлаш ва уларнинг мусобақалар, жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашганлиги учун бадал тўлаш, допинг-назоратдан ўтиш;
аэропортлар, темир йўл, автомобиль ва сув вокзаллари йиғимларини тўлаш, спорт инвентари ва жиҳозларини транспортда ташиш, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур материаллар билан таъминлаш;
футбол мураббийлари ва мутахассислари, шу жумладан хорижий мураббийлар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш, терма жамоалар аъзоларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурта қилиш, вакиллик харажатлари ва кўзда тутилмаган харажатлар (апелляция, даъво, факс, халқаро телефон сўзлашувларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, оғир жароҳатлар олинганда тиббий ёрдам учун ҳақ тўлаш, Интернет хизматлар), шикаст етказганлик учун ҳақ тўлаш ва бошқа харажатлар билан боғлиқ харажатларни тақозо этади.
Терма жамоаларнинг ўқув-тренировка йиғинларида ва/ёки жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда қатнашиши билан боғлиқ бошқа харажатлар қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган меъёрлар бўйича қопланади.
Хорижий валютадаги харажатлар белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрларга, шунингдек Регламент ва/ёки Низомнинг молиявий шартларига ёхуд қабул қилиш шартларига мувофиқ ажратилган ва келишилган маблағлар доирасида аниқланади.
(VI бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
26. Ҳудудий ассоциация ўз фаолиятини самарали таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мулки бўлган ва/ёки ижарага олинган маъмурий ва қўшимча биноларга эга бўлиши, спорт базасини (спорт заллари, бассейнлар, майдончалар ва ҳоказоларни) ижарага олиши, тиббиёт хонаси, кино-, фото-, видеолабораториялар, методика хонаси, жиҳозлар ва инвентарь, методик адабиётлар, кўргазмали қўлланмалар, автотранспорт, техник ва электрон воситалар, ер участкалари, бинолар, иншоотлар, тураржой фондига, сўмда ва хорижий валютада пул маблағларига, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулкка эга бўлиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
27. Ҳудудий ассоциация ЎФА ёки бошқа ташкилотлар томонидан берилган мол-мулкнинг, шунингдек, Ҳудудий ассоциациянинг ўзи бошқа қонуний асосларда сотиб олган мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ва бошқа ташкилотларнинг молиявий қўллаб-қувватлаши, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари;
(28-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
пулли хизматлар кўрсатиш, Ҳудудий ассоциациянинг расмий рамзларидан фойдаланиш, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан тушадиган субсидиялар, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ва даромадлардан шакллантирилади.
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
29. Ҳудудий ассоциациянинг молиявий маблағлари ва даромадлари футболни ривожлантириш ва оммалаштириш қатнашчилари, Ҳудудий ассоциация аъзолари ва ҳар қандай бошқа шахслар ўртасида тақсимланмайди ҳамда фақат Ҳудудий ассоциациянинг тегишли мақсадлари, вазифалари ва фаолияти харажатларига йўналтирилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
30. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар белгиланган тартибда Ҳудудий ассоциация томонидан тўланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(VII бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
31. Ҳудудий ассоциация қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи юритади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
32. Ҳудудий ассоциация ва унинг органларининг мол-мулки ва ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
33. Ҳудудий ассоциация тегишли ҳудудда футболни ривожлантиришга тегишли барча масалаларда Ўзбекистон Футбол федерацияси билан мустаҳкам алоқада ишлайди ва унга ҳисоб беради. Ҳудудий ассоциация Ўзбекистон Футбол федерациясига ҳар йилги ҳисобот тақдим этади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
34. Ҳудудий ассоциация қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа органларга ҳисоботлар тақдим этади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
35. Ассоциация томонидан Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол ассоциациянинг қарорлари, Футбол ўйини қоидалари бузилганлиги учун белгиланган тартибда қуйидаги тегишли интизомий чоралар қўлланилиши мумкин:
Ҳудудий ассоциациянинг жамоа аъзоларига, тегишли ҳудуднинг футбол бўйича спорт тадбирларини оммалаштирадиган ёки ўтказадиган футбол клублари ва ташкилотларига — огоҳлантириш, жарима солиш, ўйинни томошабинларсиз ўтказиш, ўйин натижаларини бекор қилиш, муайян стадионда ўйин ўтказишни тақиқлаш, ўйинни бетараф майдонда ўтказиш, мусобақаларда қатнашишни тақиқлаш, трансферни тақиқлаш, очколарни олиб ташлаш, қуйи дивизионга ўтказиш, аъзоликдан чиқариш;
Ҳудудий ассоциациянинг якка тартибдаги аъзоларига (футбол бўйича тренерларга, футболчиларга, футбол бўйича ҳакамларга, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларга) — огоҳлантириш, жарима, мусобақаларда қатнашиш натижаларини бекор қилиш, мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш, мусобақаларда иштирок этишни тақиқлаш, ўйинда қатнашишдан маҳрум этиш, мукофотдан маҳрум қилиш, малакасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш, тегишли ҳудудда футбол билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятда иштирок этишдан четлатиш.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(IX бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳудудий ассоциацияни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
37. Кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк Ҳудудий ассоциация иштирокчилари (аъзолари), шунингдек раҳбар органлар аъзолари ёки Ҳудудий ассоциация ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва улардан футболни ривожлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
38. Давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Ҳудудий ассоциацияга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши мумкин. Давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ёрдам кўрсатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган контрактлар (шартномалар) асосида амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
39. Ассоциациянинг Ўзбекистон Футбол ассоциациясига аъзолиги Ўзбекистон Футбол ассоциацияси уставига мувофиқ белгиланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
40. Футбол бўйича пайдо бўладиган барча баҳсли масалалар, қоидага кўра,Ассоциация ва Ўзбекистон Футбол ассоциациясида кўриб чиқилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
41. Федерациянинг хатти-ҳаракати оқибатида Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Футбол федерациясига жарима санкциялари қўлланилган тақдирда, унда бу санкциялар Федерациянинг ўзи томонидан қопланиши керак.
42. Федерациянинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
43. Федерация фаолиятини назорат қилиш рўйхатдан ўтказган ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
44. Халқаро Футбол Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг норматив ҳужжатлари Федерация ва тегишли ҳудудда футболни ривожлантираётган барча ташкилотлар учун амал қилинадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
45. Мазкур Намунавий низомда тартибга солинмаган муносабатлар тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари тўғрисидаги Намунавий низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)