ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ «ЎЗАГРОМАШСЕРВИС» УЮШМАСИ МТПЛАРИ КЎРСАТГАН ХИЗМАТЛАРИ, ЕТКАЗИБ БЕРГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАЛАРИ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР УЧУН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 25 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1082-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 28 февралдаги 34-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пул маблағларини «Ўзагромашсервис» уюшмасининг МТПларига кўрсатилган хизматлар, етказиб берилган қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмлари учун ўтказилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1082-2, 09.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 2 ноябрдаги 117-сон буйруғи (рўйхат рақами 1082, 2001 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 21-сон) билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалик корхоналари пул маблағларини «Ўзагромашсервис» уюшмаси МТПлари кўрсатган хизматлари, етказиб берган қишлоқ хўжалик техникалари ва эҳтиёт қисмлар учун ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 сентябрь,
89-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 436-модда)