ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 5 АВГУСТДАГИ ПҚ-1169-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқараётган маҳаллий корхоналарнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона-тариф жиҳатдан бошқариш усулларини қўллаш асосида ушбу маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 августдаги ПҚ–1169-сон қарорининг 2-сон иловасига иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Белгилансинки, киритилаётган ўзгартишлар 2009 йилнинг 1 октябридан бошлаб кучга киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 30 сентябрь,
ПҚ-1198-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 433-модда)