ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ВА БОШҚА КИМЁ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1049-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 июндаги 102 ва 200-В-2-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга етказиб берилган минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотлари учун кимё саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалик корхоналари билан ҳисоб-китоблар механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1049-2, 23.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2001 йил 23 июндаги 68 ва 14/26-сон қарори (рўйхат рақами 1049, 2001 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга етказиб берилган минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотлари учун кимё саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалик корхоналари билан ҳисоб-китоблар механизми тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 сентябрь,
88-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 сентябрь,
23/14-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 429-модда)