Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
16 ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ НОГИРОН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА ТИББИЙ ХУЛОСА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида тиббий хулоса бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Болаларни ногирон деб топиш тартиби

III. Тиббий хулосани расмийлаштириш тартиби

IV. Тиббий хулосани бекор қилиш тартиби ва асослари

V. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақа олиш ҳуқуқини берувчи тиббий кўрсатмалар РЎЙХАТИ

I. 1 йил муддатга ногиронлик белгиланадиган касалликларнинг номлари ва уларнинг клиник кўринишлари

II. 2 йил муддатга ногиронлик белгиланадиган касалликларнинг номлари ва уларнинг клиник кўринишлари

А. Асаб тизими фаолиятининг бузилиши

Б. Ички аъзолар ва тизимларнинг бузилиши

В. Ортопедик ва хирургик касалликлар

Г. Кўз касалликлари

III. 16 ёшгача бўлган муддатга ногиронлик белгиланадиган касалликларнинг номи ва уларнинг патологик ҳолатлари

А. Асаб тизимининг касалликлари ва руҳий бузилишлар

Б. Кўз ва унинг қўшимча аппарати касалликлари ва жароҳатлари

В. Ички аъзолар касалликлари

Г. Ўсма касалликлар

Д. Хирургик касалликлар ва анатомик нуқсонлар ҳамда деформациялар

Е. Эндокрин тизими касалликлари

Ж. Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари

З. Иммун механизмини жалб этувчи айрим бузилишлар

И. Қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари

3-ИЛОВА
Ногирон болаларга протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари бериш учун асос бўлувчи тиббий кўрсатмалар РЎЙХАТИ

I. Ногирон болаларнинг протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтожлигини аниқлаш учун тиббий кўрсатмалар

II. Ногирон болаларни реабилитация техник воситаларига муҳтожлигини аниқлаш учун тиббий кўрсатмалар

4-ИЛОВА
16 ёшгача ногиронликни қайд қилиш ДАФТАРИ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) мувофиқ 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақида (бундан кейинги ўринларда болалар деб юритилади) тиббий хулосани бериш тартибини белгилайди.
6. Болаларни тиббий текширувлардан ўтказиш жараёнида шифокорлар (педиатр, терапевт, психиатр, фтизиатр ва бошқалар) томонидан уларда ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган «16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақа олиш ҳуқуқини берувчи тиббий кўрсатмалар рўйхати»да (бундан кейинги ўринларда Тиббий кўрсатмалар рўйхати деб юритилади) кўрсатилган касалликлар ва ногиронлик белгиларини аниқлаган ҳолларда, болаларнинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма, зарурият бўлган ҳолларда рентген, УТТ, ЭЭГ, компьютер томографияси, лаборатория-биохимик синамалари ва ўтказилган бошқа текширувлар) асосида уларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойидаги ТМК томонидан тиббий хулоса расмийлаштирилади.
12. Тиббий кўрсатмалар рўйхатининг II-бўлимида кўрсатилган патологик ҳолатлар, яъни болалар организми функцияларининг кучли даражада бузилган, уларнинг ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги сезилган ва ўз-ўзига хизмат қилиши чегараланган, лекин болаларда тузалиш эҳтимоли бўлган ҳолатларда тиббий хулоса 2 йил муддатга берилади. Бунда, болаларнинг физиологик, анатомик, тана аъзоси ва аъзолар тизимларининг компенсатор ҳолатлари, уларнинг тез ўсувчанлиги ва тикланиши ҳисобга олинади.
13. Тиббий кўрсатмалар рўйхатининг III-бўлимида кўрсатилган ҳолатлар, яъни ўз-ўзига хизмат қилишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келувчи организм фаолиятининг кескин, турғун ва орқага қайтмас бузилиши натижасида болаларнинг яшаш фаолиятининг кучли даражада чегараланишига ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмасликка олиб борадиган аъзо ва унинг тизимларининг патологик ҳолатларида тиббий хулоса болаларнинг 16 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга берилади. Бунда, болаларнинг аҳволини динамик кузатиш, уларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ва ҳаётга мослашувчанлигини белгилаш мақсадида тиббий хулоса дастлаб 2 йил муддатга берилади. Мазкур муддат тугагач ТМК томонидан тиббий хулоса болаларнинг 16 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга берилади.
17. Тиббий хулоса ТМК томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган шаклда расмийлаштирилади ва ҳудудий ТМК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда мазкур даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.
18. Тиббий хулоса 1 ёки 2 йиллик муддатга берилган ҳолатларда тиббий хулосада 17-бандда кўрсатилган маълумотлардан ташқари, шунингдек боланинг навбатдаги тиббий кўрикдан ўтиш санаси ҳам кўрсатилади.
19. Ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тиббий хулосада болаларга берилиши лозим бўлган мазкур болалар учун протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари кўрсатилади.
20. ТМК томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ 16 ёшгача ногиронликни қайд қилиш дафтари юритилади.
29. Тиббий хулосани бекор қилиш ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ТМК хулосаси асосида амалга оширилади.

Касалликларнинг номлари ва патологик ҳолатлари

Клиник кўринишлар ва функционал ҳолатларнинг тавсифи

1. Бош ва орқа мия жароҳатлари ҳамда туғруқ жароҳатлари оқибати, бош ва орқа мия қон айланишининг оғир бузилишлари, перивентрикуляр лейкомаляция, марказий нерв системасининг вирусли инфекциялари, туғма нуқсонлар оқибати, ақлий-нутқий ривожланишдан орқада қолиши, гидроцефалияни декомпенсация даври.Ҳаракат, руҳий ва нутқ бузилишларининг аниқ клиник кўринишларида ҳаракатнинг (чуқур парез, плегия, парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемиплегия, гемипарез, тетрапарез, тетраплегия, афазия, дизартрия, порциал ва генераллашган эпилептик хуружи, хотирани) бузилиши.
Спастик тетрапарез, гемипарез, контрактура, ақлий ривожланишнинг орқада қолиши, тутқаноқ хуружлари, ғилайлик, ютинишни бузилиши, нутқни кучли бузилиши.
Субдурал, субарахноидал, паренхиматоз, қоринчалар ичига ва бошқа қон қуйилишлар, елка плексити ва бошқа плекситлар, миелит. Қўл ва оёқларда парез, фалажлик, мушак гипотрофияси, тутқаноқ хуружи, ақлий ва нутқий ривожланишда орқада қолиш, ғилайлик, дисфагия, дизартрия, чаноқ аъзолари функциясининг бузилиши.
Тез-тез (ойда 4 ва ундан кўпроқ) тутқаноқ хуружи, гиперкинез, гемипарезлар, парезлар, ақлий ҳамда ҳаракат ривожланишининг орқада қолиши.
Кучли мия қутиси гипертензияси, тез-тез (2-3 хуруж бир ҳафта давомида) такрорланувчи талваса хуружлари, кўз тубидаги асоратлар, парезлар, плегиялар, ақлий, нутқий ва ҳаракат ривожланишида орқада қолишлар.
2. Хирургик амалиётидан кейинги ҳолатлар: ички аъзоларида, суяк-мушак тизимида, мия қутисида, қулоқ-томоқ-бурун аъзоларида ва суяк-мушак тизимини туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари ва деформациялари) билан туғилган чақалоқларда узоқ назоратни ва коррекцияни талаб қиладиган ҳолатлари.Операциядан кейинги даврда узоқ қайта тиклаш ва реабилитацион муолажаларни талаб қиладиган ҳолатлар, деформацияни гипс боғлами ёрдамида босқичма-босқич даволаш ҳолати.
3. Сийдик таносил системаси касалликлари.Буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўринишлари, буйрак тўқимасида патологик жараённинг юқори фаоллик даражаси (жараён 6 ойдан узоқ давом этса). Ҳар йили 2 ойдан кўпроқ қайталанадиган патологик ҳолатлар (буйрак етишмовчилигининг II-III даражаси, битта буйрак йўқлигида иккинчи буйракнинг пиелонефрит билан касалланиши).
4. Тромбоцитопеник Пурпура ва бошқа геморрагик ҳолатлар.Коагулопатия ва тромбоцитопатия, тромбоцитопеник пурпура оғир асорат билан 2 ой ва ортиқ ҳар йили битта ёки ундан ортиқ хуружлар билан кечиши. Тромбоцитларнинг сони 50000 дан кам бўлиши, тромбоцитлар функциясини кескин пасайиши ҳамда геморрагик тошмалар ва қон кетиш (бурун, оғиз бўшлиғи, бачадон, ошқозон-ичак ва бошқалар) ҳолатлари.
5. Ошқозон яра касаллиги. 12 бармоқли ичак яраси. Асоратли кечиши. Касаллик хуружининг бир йилда икки ва ундан ортиқ қайталаниши, қон кетиши.
6. Бачадондан дисфункционал қон кетиш.Касалликнинг асоратли кечиши. Анемия (НВ 60 г/л дан паст бўлиши), сурункали кечиши (6 ойдан ортиқ).
7. Бириктирувчи тўқиманинг систем шикастланиши (систем қизил югурук, дерматополимиозит), ёшлар ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари.Ҳар йили 3 ойдан кўпроқ қайталанадиган патологик ҳолатларнинг юқори фаоллик даражаси, функционал етишмовчилик ёки бузилишининг II-III даражаси.
8. Юрак ва қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари: очиқ артериал йўли, бўлмачалараро туғма нуқсони, қоринчалараро туғма нуқсони) операциядан кейинги ҳолати. Ўпка гипертензияси ва гипоксемия билан асоратланган ҳолатларда бўлиши.
9. Узоқ вақт давом этадиган касалликларда, 3 ойдан кўпроқ кучли таъсир қилувчи препаратлар қўлланилганда вужудга келадиган ҳолатлар.Терапевтик ёндошишни талаб қиладиган модда алмашуви, иммун тизими, қон томирлар деворининг бузилиши, периферик қонда патологик ўзгаришлари (умумий оқсилни пасайиши, гемоглобинни 60 гр/лдан камайиши, анизоцитоз).
10. Гепатит В, С ва Делта-Агентли турлари.Периферик қонда гиперферментемия (2-3 фаоллик даражасида — АСТ, АЛТ 1 ммол/л, ТИМОЛ миқдорининг 7 ммол/л, ва билирубиннинг 20,5 ммол/л дан юқори бўлиши), гепатоспленомегалия натижасида диспептик ва астеник бузилишлар.
11. Ирсий модда алмашинуви касалликлари (фенилкетонурия, галактоземия, целиакия ва бошқалар).Ташхис қўйилган вақтидан бошлаб махсус пархезни зарурлик давридан то махсус пархезни тугатилиш даврига қадар.
12. Хавфли ўсмалар.Хирургик ва бошқа даволаш усуллари ҳамда химиотерапия ва нур билан даволашдан сўнг ҳамда «II-III босқичда»ги ҳолатлар.
13. Туғма гидроцефалия.Белгилари: кучли мия қутиси гипертензияси, тез-тез такрорланувчи талваса хуружлари, кўз тубидаги асоратлар, парезлар, плегиялар, ақлий, нутқий, мотор ривожланишида орқада қолишлар.
14. Кўкрак қафаси аъзолари сили: Кўкрак ичи лимфа тугунлар сили, бирламчи сил комплекси, ўпка сили, сил плеврити.Юқори даражали интоксикация. Ўпка, юрак фаолияти етишмовчилигининг II даражаси.
1. Туғма ва орттирилган асаб тизими марказий ва периферик шикастланишларининг оқибатлари (травматик, перинатал, инфекцион, интоксикацион, орттирилган туғма-дегенератив ва бошқа кўринишлар). Эпилепсия.Доимий яққол кўринишидаги ўртача ҳаракат бузилишлари: монопарез, моноплегия, парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемипарез, гемиплегия, тетрапарез, тетраплегия, гиперкинезлар, бошқарувнинг бузилиши, нутқ, кўриш, чаноқ аъзоларининг, орқа мия фаолиятининг бузилишлари; Тез-тез қайталанувчи даволанишга резистент тутқаноқлар шахс ўзгариши билан (ойда 4 ва ундан ортиқ катта ёки кунда тез-тез кичик ёки талвасасиз тутқаноқлар);
6 ой ва ундан кўпроқ давом этадиган оғир руҳий ҳолатлар.
2. Болалар церебрал фалажи, перевентрикулар лейкомаляция, энцефалит, икки томонлама кондуктив ва нейросенсор карлик.Турғун алалия, афазиянинг умумлашмаган шакли, оғир даражадаги дизартрия.
3. Ақлий заифлик.Ақлий заифликнинг ўрта даражаси, кўриш, эшитиш, нутқ, хулқ-атворнинг бузилишлари, таянч-ҳаракат аппарати, чаноқ аъзолари фаолиятининг бузилишлари билан кечиши.
Ақлий заифлик (чуқур ёки оғир даражасига мос келадиган ҳолатлар).
1. Ҳиқилдоқ ва трахеянинг туғма ва орттирилган касалликлари.Трахеостомиясиз мустақил нафас олмаслик.
2. Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари ва иммун механизмни жалб этувчи айрим бузилишлар.Йилида 1 марта анемик кризлар, периферик қонда гемоглобин миқдорининг 60 г/лдан пасайиши, эритроцит, лейкоцит, тромбоцитлар сонининг камайиши (эритроцитлар — 2,5 млн.дан, лейкоцитлар — 3 мингдан, тромбоцитлар — 100 мингдан пасайиши), анизоцитоз, пойкилоцитоз, микроцитоз.
3. Астма. Ўрта ва оғир кечиши (йилда 4 ва ундан ортиқ қайталаниши, гормонларга мойиллиги). Нафас етишмовчилигининг II-III даражаси.
4. Ошқозон, 12 бармоқли ичак яра касаллиги. Ичакнинг бошқа касалликлари. Целиакия. Жигар (жигар фибрози ва циррози, сурункали вирусли гепатит), ўт пуфаги, ўт йўллари ва ошқозон ости бези касалликлари ва туғма ривожланиш нуқсонлари.Овқат ҳазм қилиш ва жигар функциясининг яққол бузилиши даражасида (гиперферментемия, иккиламчи жигар белгилари).
Овқат ҳазм қилиш жараёнининг яққол бузилиши: сурункали диарея, оқсилсиз шишлар, стеаторея, глюкозатолерантлик синамасида ясси қанд эгрилиги, теридаги хлоридлар синамасида С1-60ммол/лдан юқори бўлиши. Махсус пархезнинг зарурлиги, жисмоний ривожланишдан ортда қолиши.
5. Қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари, маълум бир ёшгача операция қилиб бўлмайдиган ҳолатлар, юрак ва йирик қон томирларида ўтказилган хирургик амалиётидан кейинги ҳолатлар).Турғун юрак ва қон айланиши етишмовчилигининг II-III даражаси, яққол сурункали гипоксемия, синкопал ҳолат, юрак ритмининг бузилиши, жумладан кардиостимулятор имплантациясидан сўнги ҳолати.
6. Тери ва тери ости клетчаткаси, шиллиқ парда касалликлари: Тери ва шиллиқ парданинг тарқоқ шикастланиши (яраланган, эритродермия ва бошқалар).
туғма буллез эпидермолиз;Қўл ва оёқларнинг ёзилувчи соҳаларида, бармоқларининг устки юзаларида пуфаклар, эрозиялар, уларни ўрнида чандиқли атрофия ҳосил бўлиши. Мутиляция ва контрактуралар билан кечиши. Тошмалар доимо арзимаган шикастлар (микротравма) натижасида қайталаниб туриши.
пўрсилдоқ (пузирчатка);Баданда, оғиз шиллиқ қаватларида қобиғи бўш пуфаклар, юзалари намланиб турадиган оғриқли эрозияларни ҳосил бўлиши, касалликни сурункали кечиши, сезилмас сабаб натижасида қайталаниши.
туғма ихтиоз;Туғилгандан бошлаб боланинг тери қалинлашиб, тангачалар ҳосил бўлиши (балиқ тангачаси) ҳамда тери эластиклиги камайиб, ёрилиш билан кечиши.
склеродермия, қизил югурук (красная волчанка);Тери ва шиллиқ парданинг тарқоқ шикастланиши (эритродермия, атрофия ва унинг натижасида баданда ассиметрик ўзгаришлар). кўпинча юзни ёноқ соҳасида бурун терисида капалак шаклидаги қизариш сўнг қалинлашув ва атрофия пайдо бўлиши, системали клиник шаклида ички аъзоларда ўзгаришлар ва касаллик белгилари доимо кучайиб бориши билан кечиши.
энтропатик акродерматит;Табиий тешиклар атрофидаги терининг шикастланиши (эритродермия, шилиниши, тангача ва қатқалоқлар билан қопланиши) ва ич кетиши билан кечиши.
туғма порфирия;Қуёш нури тушган соҳаларда тери қизариши, пуфакчалар, эрозия яралар ва пигментациялар ҳосил бўлиши ҳамда тирноқ ва сочларни атрофияси билан кечиши. Сийдик ва қонда порфиринлар миқдори кўпайиши.
Дюрингни учиқсимон дерматити.Тери ва шиллиқ парданинг тарқоқ шикастланиши (яраланган, эритродермия, қичиши).
7. Туғма ва ирсий касалликлар ва синдромлар, шу қаторда митохондриал касалликлар ҳамда модда алмашуви бузилишлари касалликлари.
Миопатиялар, неврал амиотрофиялар, ирсий нейродегенератив касалликлар — лейкодистрофия, гепатолентикуляр дегенерация ва бошқалар.
Ирсий рахитсимон касалликлар, мукополисахаридозлар, тугалланмаган остеогенез, Марфан синдроми, Элерс-Данло синдроми ва бошқалар.
Хромосома бузилишлари: Даун синдроми, Клайнфельтер синдроми, Шершевский-Тернер синдроми, Патау синдроми, Эдвардс синдроми ва бошқалар.
Доимий яққол кўринишидаги ўртача ҳаракат бузилишлари: парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемипарез, гемиплегия, тетрапарез, тетраплегия, гиперкинезлар, бошқарувнинг бузилиши, нутқ, кўриш, чаноқ аъзоларининг, орқа мия фаолиятининг бузилишлари.
Ҳаётий фаолиятининг ҳамда таянч-ҳаракат тизимининг кучли бузилиши. Гиперкинезлар, бошқарувнинг ҳамда нутқнинг бузилиши.
Тез-тез (4 хуруж бир ой давомида) қайталанувчи даволанишга резистент тутқаноқлар.
6 ой ва ундан кўпроқ давом этадиган оғир руҳий ҳолатлар.
Яққол ақлий заифлик (ақлий заифликнинг чуқур ва оғир даражасига мос келадиган ҳолатлар). Доимий яққол кўринишидаги ўртача ҳаракат (генераллашган гипо- ва гипертониялар) бузилишлари: парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемипарез, гемиплегия, тетрапарез, тетраплегия, гиперкинезлар, бошқарувнинг бузилиши, нутқ, кўриш, чаноқ аъзоларининг, орқа мия фаолиятининг бузилишлари.
Генетик текширув ҳар бир касалликка хос текшириш натижалари асос бўлиб хизмат қилади.
1. Суяк-мушак системаси ва бириктирувчи тўқима касалликлари, (этиологияга боғлиқ бўлмаган полиартритлар, коллагенозлар, остеомиелитларнинг оғир шакллари ва уларнинг асоратлари, мутиляция, туғма анатомик нуқсонлар, контрактура, синдактилия, полидактилия, артропатия. Суяк-бўғим тизимида оғир операциялардан сўнгги ҳолатлар. Куйишдан кейинги келлоид чандиқли контрактуралар.а) Суяк тўқимасининг яққол деструкцияси (остеопороз, тоғай билан узвийлиги), мушаклардаги патологик ўзгаришлар, мушак ва суякларнинг нуқсонига олиб келадиган, яъни қайталанувчи патологик синишлар, бўғимлар фаолиятининг II-III даражали функционал етишмовчилиги.
б) Умуртқа поғонаси ва кўкрак қафасининг III-IV даражали деформацияси натижасида таянч-ҳаракат аппаратининг ва нафас олиш фаолиятининг II-III даражали функционал етишмовчилиги. Бир ёки бир нечта бўғимларнинг контрактуралари ва анкилозлари, катта найсимон суякларнинг ёлғон бўғимлари.
в) бир оёқ-қўл ёки унинг сегментида туғма нуқсонлар бўлиши натижасида оёқ-қўллар функциясининг III-IV даражали бузилишлари.
г) бир ёки иккала оёқ ва қўллардаги деформацияга олиб келган ҳолатлар.
2. Лаб ва танглай ёриғи (қуён лаб ва бўри танглай), тил, оғиз ва ҳалқумнинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари).Қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг туғма дефекти, манқаланиш, овқатнинг нафас йўлларига ўтиши ва нутқ дефекти билан кечиши.
3. Қизилўнгач, овқат ҳазм қилиш ва сийдик-таносил системаси касалликлари (буйракнинг бужмайиши, уретропиелопластика, цистопластика операциялари ва қайта пластик операцияларидан кейинги ҳолат), жароҳатланиши ва нуқсонлари, ошқозон ва йўғон ичакнинг тотал резекцияси ёки ингичка ичакнинг 2/3 қисмини кесилиши — калта ичак синдроми, ичакнинг оқмалари (илиостома, колостома) қорин оралиқ проктопластикаси, ярали чандиқли торайишлар туфайли меъдага гастростома қўйиш, сунъий қизилўнгач пластикаси.Овқат ҳазм қилиш функциясининг турғун бузилиши, сийдик ва ахлат тутаолмаслик, ичак, сийдик ва сийдик-таносил оқмалари, хирургик аралашувга ёки вақтига қараб хирургик даволаш мумкин бўлмаган ичак, сийдик ва сийдик-таносил оқмалари.

16 ёшгача бўлган ногирон болага бериладиган

ТИББИЙ ХУЛОСА

____-сон

20___ й. «__» __________

___________ туман (шаҳар)

1. Боланинг фамилияси, исми, отасининг исми_______________________________
_______________________________________________________________________.
2. Туғилган йили (ойи, санаси) ____________________________________________
3. Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг Ф.И.Ш.
_______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________.
4. Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойи _______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати): ____________________________
Асосий ________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
Асорати _______________________________________________________________
Қўшимча ташхис ________________________________________________________
6. Хулоса: касаллик (патологик ҳолат) _______________________________________ ___________ тааллуқли бўлим _____________ бандга __________ банд бўлимига ________________________ тегишлилиги
7. Хулосанинг ҳақиқийлиги ________________________гача
8. Навбатдаги тиббий кўрикдан ўтиш санаси _______________ гача
9. Боланинг протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситаларга муҳтожлиги:
Ҳа (номи) ______________________________________________________________
Йўқ.

ТМК раиси

___________________________________

(Ф.И.Ш., имзоси)

ТМК аъзолари___________________________________

(Ф.И.Ш., имзоси)

М.Ў.

20__ й. «__» ______________

16 ёшгача бўлган ногирон болага бериладиган

ТИББИЙ ХУЛОСА-КОРЕШОГИ

____-сон


20___ й. «__» __________


___________ туман (шаҳар)


1. Боланинг фамилияси, исми, отасининг исми_______________________________
_______________________________________________________________________.
2.Туғилган йили (ойи, санаси) _____________________________________________
3. Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрини босувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (кераклисини чизинг) _________________________________
_______________________________________________________________________.
4. Ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойи
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________.
5. Касаллик (патологик ҳолат) _____________________________________________
___________________ тааллуқли бўлим ________________ бандга_______________
банд бўлимига _______________________ тегишлилиги _______________________
_______________________________________________________________________
Тиббий кўрсатмалар рўйхати
20___ й. «___» ________ гача ҳақиқий
Боланинг протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситаларга муҳтожлиги:
Ҳа (номи) ______________________________________________________________
Йўқ.

Қайта кўрикдан ўтиш санаси 20___ й. «___» ______________

ТМК раиси

___________________________________

(Ф.И.Ш., имзоси)

ТМК аъзолари___________________________________

(Ф.И.Ш., имзоси)

20 ___ й. «___» __________ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига юборилди
Манзили: _______________________________________________________________
Алоқа бўлимининг квитанцияси № _________________ дан

16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш ҳақидаги тиббий хулосани бекор қилинганлиги тўғрисида

ТМК ХУЛОСАСИ ___-сон

20___ й. «__» __________

___________ туман (шаҳар)


Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________________________________
_______________________________________________________________________.
Ногирон боланинг фамилияси, исми, отасининг исми _________________________
_______________________________________________________________________.
Туғилган йили (ойи, санаси) _______________________________________________
Яшаш манзили __________________________________________________________
_______________________________________________________________________.
16 ёшгача бўлган ногирон болани ногиронлик ҳисобидан чиқариш сабаблари:
1. Соғайганлиги сабабли ....................................................................................................
2. 16 ёшга тўлганлиги сабабли ...........................................................................................
3. Вафот этганлиги сабабли ...............................................................................................
4. Кўчиб кетганлиги сабабли .............................................................................................

ТМК раиси _____________________________________________________________

(Ф.И.Ш., имзоси)

ТМК аъзолари __________________________________________________________

(Ф.И.Ш., имзоси)

М.Ў.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази