Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТОПШИРИЛГАН ҒАЛЛА УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАРДА ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 августда 657-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 июлдаги 114, 115-В-6-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига топширилган ғалла учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартиби, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 657-6, 28.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли ««Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли ««Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда 10-04, 115-В-сон билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси маблағлари ҳисобидан топширилган ғалла учун ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш тартиби»га (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 31 июль,
77-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 31 июль,
20/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 377-модда)