Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Қайд этилсинки, республикада Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши натижасида намунавий лойиҳалар бўйича, замонавий ўқув ҳамда лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, илғор технология ускуналари ва машиналар намуналари билан жиҳозланган 1075,4 минг ўқувчи ўринларига эга 1,5 мингдан зиёд академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қурилди. Иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва секторларида талаб этилаётган касблар бўйича ўрта махсус маълумотга эга юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган янги таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига татбиқ этилди.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг яратилган моддий-техника базаси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳолда 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтишни таъминлайди ҳамда умумтаълим мактабларининг барча 9-синф битирувчиларига касб-ҳунар таълимини олиш ва аниқ касбни эгаллаш имкониятини яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг принципиал қоидаларини изчил ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, республиканинг айрим минтақаларидаги олис ҳамда бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг таълим олишни давом эттиришга тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув майдонларини мақбул тарзда жойлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан иловага* мувофиқ ишлаб чиқилган, 10-синфларга қабул истисно тариқасида яна 5 йилга сақланиб қоладиган республика минтақаларининг олис аҳоли пунктларидаги умумтаълим мактаблари рўйхати маъқуллансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази