27.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1986
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 27.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1986
Кучга кириш санаси
06.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 258-модда) 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли «Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 181-модда), 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 309-модда) қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 258-модда), 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 94-модда) қарорларига мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибини белгилайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 мартдаги 5/2, 2013-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1986-2, 01.04.2013 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 187-модда)
4. Мурожаатлар ушбу Низомнинг 2-бандида келтирилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарлари томонидан тижорат банкларида талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағини очган кундан бошлаб ёки тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган ҳолатлар вужудга келган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида юборилиши керак.
13. Мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларига риоя этилмаганлиги назорат-касса машиналарини ўрнатиш ҳамда фойдаланиш тартиби, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади, шунингдек улар зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик юкланади.