Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2010 11.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1964
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Давлат тест марказининг, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг қарори, 11.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1964
Кучга кириш санаси
21.06.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 9-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАМРАБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 11 июнда 1964-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 2010 йил 30 июндаги 15/ҚҚ, 28, 254 ва 40-Қ/Қ-сонли «Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1964-1, 05.07.2010 й.)асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган «Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида низом» тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2008 йил 24 мартда 1779-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16/ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори З. САТТОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 Қ/Қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 20 майдаги 16/ҚҚ, 22, 155, 25/ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 20-сон, 199-модда) мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб юритилади) ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ихтиёрий равишда танланган таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Битирувчиларнинг ҳужжатларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига топшириш ҳамда қабул қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхис натижаларига мувофиқ, битирувчиларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан танланган таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги аризалари асосида умумий ўрта таълим мактабларида ҳужжатлар йиғма жилди шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жойларда ўн икки йиллик мажбурий таълим тизимига тўлиқ ўтиш масалаларини ҳал этиш, битирувчилар ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва меҳнат бозорида талаб этилаётган мутахассисликлар (касблар) тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда улар учун барча қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш маркази (штаб) ташкил этилади. Ушбу мувофиқлаштириш марказларига жойлардаги манфаатдор идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш маркази (штаб)нинг вазифалари этиб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф раҳбарлари билан биргаликда битирувчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари орасида 9-синф ўқувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига жалб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни ташкил этиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ўқувчилари ва ота-оналари учун улар танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида «Очиқ эшиклар куни»ни ва унда таълим муассасасининг барча шарт-шароитлари билан таништириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширилишини, барча битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу жараёнда иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида низоли ҳолатлар вужудга келганда, тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига масалани ҳал этиш бўйича таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчиларни қабул қилиш даврида ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида белгиланган тартибда маслаҳат марказлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари битирувчиларнинг тўлиқ ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчи ҳамда ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бевосита иштирокида тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари маслаҳат марказига топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчи ёки унинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га бериб юбориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг ҳужжати қабул қилинганлиги тўғрисида умумий ўрта таълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорлари ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади ва бундай далолатнома тўрт нусхада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармаларида, умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қамраб олиш имкониятлари доирасида ўқиш истагини билдирган битирувчилар аризаларига кўра академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар сафига тўғридан-тўғри тенг шартларда (имтиёзларсиз) қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда ушбу таълим муассасаларига битирувчиларини қамраб олиш вақтида ижодий синовлар ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Битирувчилардан тушган аризалар сони академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи учун тасдиқланган қабул кўрсаткичларидан юқори бўлганда, ҳар йили 1 июлгача Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ўқувчилар учун қўшимча ўринлар ажратиш ёки битирувчилар орасида саралаш тест-синовлари ўтказиш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан киритилган таклиф бўйича тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, саралаш тест-синовлари белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида умумий ўрта таълим мактабларининг қуйидаги фан дастурлари асосида саралаш тест-синовлари ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — аниқ фанлар, касб-ҳунар коллежларининг — таълим, фан ҳамда муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари бўйича: математика, физика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — хорижий филология, касб-ҳунар коллежларининг — ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ бўйича: чет тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих (бизнес йўналиши учун математика);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — табиий фанлар, касб-ҳунар коллежларининг — қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот бўйича: кимё, биология, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейларнинг — ижтимоий гуманитар фанлар, маданият ва санъат, касб-ҳунар коллежларининг — хизматлар: чет тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест-синовларини ўтказиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тест-синовлари ўтказилиши белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест-синовларини ўтказиш учун 11 ёки 13 нафар аъзолардан иборат комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг таркибига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги, халқ таълими бўлимининг биттадан вакиллари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори Комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саралаш тест-синовларини ўтказиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг 4-5 нафар вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия саралаш тест-синовлари адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида, тартибли ва хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолатда ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларида 1 — 5 ўринларни эгаллаган битирувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сон қарори асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Имкониятлари чекланган битирувчилар Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомнинг 8, 11, 14 ва 15-бандларида белгиланган тартиб асосида қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Битирувчиларни қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказишда тегишли академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорлари томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси (4 нусхада) расмийлаштирилади. Далолатноманинг нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармаларида, умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур жараён ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан битирувчиларини қамраб олиш имкониятлари мавжуд бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мутахассислик (йўналиш)лари тўғрисидаги аниқ маълумот ўз вақтида жойларда тузилган маслаҳат марказлари ҳамда халқ таълими бошқармаларига бериб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида баҳсли ёки низоли ҳолат вужудга келганда, тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасидан олинган таклифларни инобатга олган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармалари битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинганлиги тўғрисида маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишига ва ушбу Низом асосида битирувчиларнинг ҳужжатларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилишига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлиги, шунингдек умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш муддатлари ва ўқувчилар қабулини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 майгача барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан уларнинг ота-оналари билан келишилган ҳолда қайси академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириши тўғрисида аризалар олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 июнгача мактабларда битирув синовлари якунланишини, 14 июнга қадар битирувчиларнинг шаҳодатномалари расмийлаштирилишини ҳамда битирувчилар ҳужжатларининг йиғма жилдларини шакллантирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 июнгача битирувчиларнинг аризалари асосида ўрнатилган тартибда йиғма жилдларни тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ҳар йили 23 июнга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим мактаблари директорларидан қабул қилинган битирувчилар ҳужжатларининг йиғма жилдлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тасдиқланган қабул кўрсаткичларига мувофиқ битирувчиларни қабул қилиш бўйича буйруқларни расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тасдиқланган қабул кўрсаткичларидан битирувчилар ҳужжатлари ортиқ тушган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига ва ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш маркази (штаб)га тегишли маълумот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳар йили 26 июнгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари жойларда ўн икки йиллик мажбурий таълим тизимига тўлиқ ўтиш масалаларини ҳал этиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш марказ (штаб)лардан олинган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида муайян йўналиш ёки мутахассислик бўйича ўқиш истагини билдирган битирувчилар тўғрисидаги маълумотни умумлаштириб, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олиш жараёни 1 августгача якунланади ва 10 кун муддатда уларни ўқувчилар сафига қабул қилиш буйруғи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва уларни ўқитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мажбурий ўқишни давом эттириш учун битирувчиларга тўсқинлик қилаётган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Бадиий академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири А. ЖАББОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий академия раиси Т. ҚЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 276-модда)