ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ҚЎШИМЧА ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҲИСОБИГА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ УСТАВ ФОНДЛАРИНИ ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1061-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 12 майдаги 01/09-26/10-сонли «Қўшимча инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав фондларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1061-3, 21.05.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) 63-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 2001 йил 10 августда 01/06-16-сон билан тасдиқланган «Қўшимча инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав фондларини ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга (2001 йил 10 август, рўйхат рақами 1061) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 март,
01/23-18/03-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 196-модда)