LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш ва тузилишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига тушунарли ва аниқ тузатишлар киритиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 3 июлдаги 149-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатишлар киритиш тартибини белгилайди.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай йўналишдаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) протоколи асосида Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 334-сон қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 572-модда)
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг прогноз кўрсаткичлари, маҳаллийлаштиришнинг белгиланган даражасининг пасайишидан ташқари;
корхонанинг, шу жумладан мулкчилик шаклининг ёки ташкилий ҳуқуқий шаклининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолдаги номи.
Махсус комиссия томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга нисбатан имтиёзларни қўлланиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши мумкин.
4. Махсус комиссия тақдимига кўра Маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги тузатишлар киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинади:
5. Махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш учун Махсус комиссия котиби бошчилик қиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ваколатли ходимларидан иборат бўладиган Котибият тузилади.
6. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни лойиҳа ташаббускорининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Махсус комиссия котибиятига киритадилар:
а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга тавсия қилинаётган лойиҳалар учун эса — лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза, имтиёзлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Махсус комиссия қарорига кўра қўлланадиган лойиҳалар учун — тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган имтиёзларни қўлланиш тўғрисидаги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза.
корхонанинг кейинги икки йил мобайнидаги тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), давлат солиқ хизмати органи белгиси қўйилган ҳолда;
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлари ва технологик жараёнининг муфассал технологик тавсифи;
б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун — маҳаллийлаштириш лойиҳасининг аниқлаштирилган паспорти (фақат ишлаб чиқариш ҳажмларининг кўпайиши ҳолларидан ташқари), айрим параметрларга тузатишлар киритилиши зарурлигини асослайдиган, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликдаги тушунтириш хати;
в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқаришга тавсия этилаётган лойиҳалар учун — Маҳаллийлаштириш дастуридан лойиҳани чиқариш зарурлиги асослашидан иборат бўлган, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликдаги тушунтириш хати.
8. Лойиҳа ташаббускори тақдим этилган, шу жумладан аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
9. Лойиҳа ташаббускоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Махсус комиссия котибияти, лойиҳанинг мақсадидан, уни молиялаштиришнинг манбаларидан ва тавсия этилаётган тузатишлар моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, тушган таклифларни кўриб чиқиш учун икки кун муддатда ваколатли органларга жўнатади.
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳа параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш бўйича;
таклиф этилаётган маркетинг концепцияси, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ташқи бозорда сотиш нархлари параметрлари (агар лойиҳа ташаббускори томонидан маҳсулотни экспорт қилиш назарда тутилса);
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан — бир-бирининг ўрнини босадиган товарларни ва нархлар шаклланишини ҳисобга олган ҳолда рақобат муҳитини, монополлашув даражасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан бозорнинг етарлича таъминланганлигини баҳолаш бўйича;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда) — иқтисодий самарадорликни келишиш бўйича.
Зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Иқтисодиёт вазирлигида ваколатли органлар мутахассисларидан иборат таркибда вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
12. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли органлар асосланган хулосаларни ҳужжатлар тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддатдан кечикмай Махсус комиссия котибиятига жўнатади.
Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар юзасидан хулосалар нусхаси ваколатли орган томонидан лойиҳа ташаббускорига жўнатилади.
13. Танқидий мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан лойиҳа ташаббускорига пухта ишлаш учун қайтарилади.
Пухта ишланган ҳужжатлар лойиҳаларнинг ташаббускорлари томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ваколатли органларга тақдим этилади. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва тегишли хулосаларни Махсус комиссия котибиятига тақдим этиш ваколатли органлар томонидан, илгари кўрсатиб ўтилган танқидий мулоҳазалар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бартараф этилган тақдирда, бир ҳафта муддатда амалга оширилади.
Лойиҳанинг пухта ишланган паспортини кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан янги танқидий мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
14. Махсус комиссия котибияти бир ҳафта муддатда ваколатли органларнинг тушган ижобий хулосаларини умумлаштиради ва Махсус комиссия протоколи лойиҳасини, зарурат бўлганда, Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди, Махсус комиссия аъзолари билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Бир ёки ундан кўп ваколатли органларнинг хулосаси салбий бўлган тақдирда Махсус комиссия котибияти тегишли хулосани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
15. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари иштирокида заруратга кўра ҳар ҳафтада бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида тушган таклифларни (хулосаларни) ва Ҳукумат қарори лойиҳасини кўриб чиқади, Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида протокол қабул қилади.
16. Махсус комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ўтказилади.
Махсус комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
18. Лойиҳа параметрларининг қуйидаги мажбурий мезонлар асосида Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш имконияти тўғрисида таклиф киритиш учун асос ҳисобланади:
б) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватлар ва хом ашё ресурсларининг мавжудлиги;
в) маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30 фоизга етиши;
г) ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позициясининг бошланғич хом ашёга нисбатан камида биринчи тўртта белгилардан бири даражасида ўзгаришининг таъминланиши;
з) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш нархининг ана шундай импорт қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаслиги (Ўзбекистон Республикасигача бўлган транспорт харажатлари, божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);
и) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни бошқариш тизимининг жорий этилиши.
19. Юқорида кўрсатиб ўтилган мезонларга тўлиқ мувофиқ бўлмаган истиқболли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус комиссия томонидан қабул қилинади.
20. Маҳаллийлаштириш дастурига улар билан мамлакатимиз бозори етарлича таъминланган, соғлом рақобат муҳити яратилган ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган шундай маҳсулотларни (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) ишлаб чиқарадиган бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар киритилмайди.
21. Қуйидагилар лойиҳаларни лойиҳа ташаббускори таклифларига кўра, шу жумладан тенг аҳамиятли лойиҳалар киритилган тақдирда Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш тўғрисида ваколатли органлар томонидан хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади:
маҳсулотнинг сифати ва нархига кўра рақобатбардошли эмаслиги туфайли маҳсулотнинг ушбу турига ички бозорда талабнинг йўқлиги;
Маҳаллийлаштириш дастури прогноз параметрларининг бажарилмаслиги (йил якунларига кўра 30 фоиздан кам);
мамлакатимиз бозорининг маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот билан тўлалиги, соғлом рақобат муҳити мавжудлиги ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжини қоплайдиган шундай маҳсулотнинг (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилари пайдо бўлганлиги;
солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар тегишли мақсадда фойдаланилмаслиги, шунингдек технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг асоссиз равишда импорт қилиниши ҳолларининг аниқланганлиги.
22. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга ошираётган корхона лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган санадан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларига бўлган ҳуқуқлардан маҳрум бўлади.
Лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисида | |||
________________________________________________________________________ | |||
(ариза берувчи корхона номи) | |||
Юридик манзили: ________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Ишлаб чиқариш жойлашган жой ___________________________________________ телефон ____________________________ факс _______________________________ «______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________» ишлаб чиқариш лойиҳасини Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритишингизни сўраймиз. Илова қилинаётган ҳужжатлар: маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти 4 нусхада; корхонанинг сўнгги икки йил учун тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), ДСИ белгиси билан. Тақдим этилган маълумотлар ишончли ва ҳақиқий, барча нусхалар бир хил. | |||
Раҳбар | М.Ў. | _____________ | ___________________ |
(имзо) | (Ф.И.О.) | ||
Бош бухгалтер | М.Ў. | ____________ | ___________________ |
(имзо) | (Ф.И.О.) |
Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган имтиёзларни қўлланиш тўғрисида | |||
________________________________________________________________________ | |||
(ариза берувчи корхона номи) | |||
Юридик манзили: ________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Ишлаб чиқариш жойлашган жой ___________________________________________ телефон ____________________________ факс _______________________________ «______________________________________________________________________ _______________________________________________________________________» ишлаб чиқариш лойиҳасига тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган солиқ имтиёзларини татбиқ қилишингизни сўраймиз. Илова қилинаётган ҳужжатлар: маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти 4 нусхада; корхонанинг сўнгги икки йил учун тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), ДСИ белгиси билан. Тақдим этилган маълумотлар ишончли ва ҳақиқий, барча нусхалар бир хил. | |||
Раҳбар | М.Ў. | _____________ | ___________________ |
(имзо) | (Ф.И.О.) | ||
Бош бухгалтер | М.Ў. | ____________ | ___________________ |
(имзо) | (Ф.И.О.) |
Корхонанинг номи | |
КТУТ | |
СТИР | |
Мулкчилик шакли (МШТ) | |
Йирик/кичик корхона (ПТП) | |
Юқори ташкилотнинг номи (ДБИБТ) | |
Корхонанинг манзили, телефони, факси, е-mail (МҲОБТ) | |
Раҳбарият: Ф.И.О. | |
Бош бухгалтер: Ф.И.О. | |
Корхона ташкил этилган йил | |
Корхонанинг ҳозирги вақтдаги фаолияти йўналиши (ХХТУТ) | |
Умумий майдони, га (шу жумладан бинолар ва иншоотлар майдони) | |
Эълон қилинган устав фонди (минг сўм) | |
Шакллантирилган устав фонди (минг сўм) | |
Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмаси1 | |
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи | |
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг ва фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифи | |
ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида | |
ДС, ОСТ, ТШ, O’zDst ва бошқалар | |
ДС, ОСТ, ТШ, O’zDstга ва бошқаларга мувофиқ техник параметрлар | |
Ишлаб чиқаришнинг йиллик ўртача қуввати (физик ҳажмларда) |
Лойиҳанинг номи | Ўлчов бирлиги | Ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражаси | ||||||
ишлаб чиқаришнинг биринчи йили | ишлаб чиқаришнинг иккинчи йили | ишлаб чиқаришнинг учинчи йили | ||||||
миқдори | сумма (млн. сўм)2 | маҳаллийлаштириш даражаси%3 | миқдори | маҳаллийлаштириш даражаси % | миқ-дори | маҳаллийлаштириш даражаси % | ||
Самарадорлик кўрсаткичлари номи | Ўлчов бирлиги | Кўрсаткич (ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида) |
Маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат (амортизация ажратмалари, фойда ва иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмаларнинг умумий суммаси) | млн. сум. | |
Импортнинг ўрнини босиш самараси (аналог маҳсулот импортининг муқобил қиймати) | минг доллар | |
Валюта маблағларини тежаш (маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун импорт асбоб-ускуналар сотиб олиш учун йўналтириладиган маблағлар чиқариб ташланган ҳолда валютанинг ўртача ойлик курсига бўлинган ишлаб чиқариш ҳажми) | минг доллар | |
Янги иш ўринлари ташкил этиш | бирлик | |
Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаб қоладиган маблағларнинг мўлжалланаётган ҳажми | млн. сўм |
Омбордаги хом ашё захиралари | |
Тайёр маҳсулот захиралари | |
Хом ашё ва бутловчи буюмлар учун тўлов | |
Коммунал хизматлар учун тўлов |
Т/р | Номи | Ўлчов бирлиги | Нархи (минг сўм) | Божхона тўловлари (ҚҚС ставкалари (%), божлар (%), акциз (%)) ҳисобга олинган нархи (минг сўм) | Йиллик эҳтиёж | Божхона тўловлари ҳисобга олинган йиллик чиқимлар (минг сўм) |
Материаллар ва хом ашё, шу жумладан: | ||||||
1. | Импорт материаллар ва хом ашё | |||||
1.1. | ||||||
2 | Маҳаллий материаллар ва хом ашё | |||||
2.1. | ||||||
Бутловчи буюмлар (мавжуд бўлганда), шу жумладан: | ||||||
3 | Импорт бутловчи буюмлар | |||||
3.1. | ||||||
4. | Маҳаллий бутловчи буюмлар | |||||
4.1. | ||||||
5. | Коммунал хизматлар харажатлари | |||||
5.1. | ||||||
6. | Бошқа харажатлар |
Т/р | Номи | Ўлчов бирлиги | Нархи (минг сўм) | Йиллик эҳтиёж | Йиллик чиқимлар |
1. | Бошқарув харажатлари | ||||
1.1. | |||||
2. | Ишлаб чиқариш харажатлари | ||||
2.1. | |||||
2.2. | |||||
3. | Маркетинг харажатлари | ||||
4. | Бошқа харажатлар | ||||
Паспорт тўлдирилган санада валюта курси |
Т/р | Ходимлар номи | Ходимлар сони | Ўртача ойлик иш ҳақи (минг сўм) | Жами бир ойда (минг сўм) | Жами бир йилда (минг сўм) |
Маъмурият | |||||
Ишлаб чиқариш ходимлари | |||||
Т/р | Номи | Ўлчов бирлиги | Миқдори | Нархи (минг сўм) | Суммаси | Таннархдаги улуши |
Материаллар, шу жумладан: | ||||||
Импорт материаллар | ||||||
Маҳаллий материаллар | ||||||
Бутловчи буюмлар, шу жумладан: | ||||||
Импорт бутловчи буюмлар | ||||||
Маҳаллий бутловчи буюмлар | ||||||
Бошқа чиқимлар | ||||||
Ишлаб чиқариш таннархи | ||||||
Маҳсулот бирлиги ҳисобига жами | ||||||
Маҳсулот бирлигини сотиш нархи |
5 Маҳсулот таннархи калькуляцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Т/р | Лойиҳанинг қиймати, шу жумладан | Ўлчов бирлиги | Қиймати | Молиялаштириш манбалари | ||
ўз маблағлари | бюджет маблағлари | қарз маблағлари | ||||
1. | Қатъий белгиланган активлар | |||||
1.1. | Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қурилиш-монтаж ишлари (мавжуд бўлганда) | |||||
1.2. | Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино ва иншоотлар | |||||
1.3. | Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шу жумладан: | |||||
1.3.1. | мавжуд бўлгани | |||||
1.3.2. | сотиб олинадигани | |||||
2. | Айланма капитал | |||||
3. | Молиявий чиқимлар | |||||
4. | Бошқа чиқимлар | |||||
Жами |
Маҳсулотни сотиш бўйича аниқ маркетинг стратегиясини (сотиш йўллари, савдо маркази, брэнд мавжудлигини, маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан олдиндан аҳдлашувларнинг мавжудлигини, рақобатчиларни ва уларнинг бозордаги улушини8, шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан рақобатли устунликлар мавжудлигини, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжи ҳажмини тавсифлаш. |
Т/р | Хом ашё ва бутловчи буюмлар номи, ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида | ДС, ТШ ва шу кабиларга мувофиқ техник параметрлар | Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар | Етказиб бериш ҳажми | Етказиб бериш муддатлари | Контрактациянинг мавжудлиги |
Т/р | Харидорнинг номи | Шартноманинг тартиб рақами ва тузилган санаси | Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи | Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи | Миқдори | Сумма (млн. сўм) | Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ижро этувчи органида рўйхатдан ўтказишнинг тартиб рақами ва санаси |
Раҳбар | М.Ў. | ___________ | ________________________ |
(имзо) | (Ф.И.О.) | ||
Бош бухгалтер | М.Ў. | ___________ | ________________________ |
(имзо) | (Ф.И.О.) |