Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2010 17.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1906
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 17.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1906
Кучга кириш санаси
27.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИНГ БАЗАВИЙ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 17 февралда 1906-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 5 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-8-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 5 февралдаги 16, 2009-8 - сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) базавий миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Вақтинчалик низом қонун ҳужжатларга мувофиқ, ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси белгиланган юридик шахсларга, бюджет ташкилотларига ҳамда нотижорат ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда 24 фоизли ставка бўйича, бироқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, фермер хўжаликлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади, бундан ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Вақтинчалик низомни қўллаш мақсадида ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЯИТ ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун ЯИТнинг базавий миқдорини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-бандида белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг базавий миқдорини аниқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЯИТнинг базавий миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БРяит =K/n * N, бу ерда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БРяит — ЯИТнинг бир ой учун базавий миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
K — бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек, йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n — корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N — бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (бир минимал иш ҳақи, фермер хўжаликлар учун эса белгиланган минимал иш ҳақининг 50 фоизи). Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунида ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЯИТнинг базавий миқдори ҳар ой ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даври учун ЯИТнинг базавий миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг базавий миқдорлари қўшиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кам бўлса, у ҳолда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов ЯИТнинг базавий миқдори суммасига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ ҳақиқий суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЯИТнинг базавий миқдорини солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тўловчилар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, ЯИТ ҳисоб-китобига Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори ҳисоб-китобини ушбу Вақтинчалик низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шаклда тақдим этишади. Фермер хўжаликлари улар микрофирма, кичик корхона бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, чорак учун ЯИТнинг ҳисоб-китобига Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори ҳисоб-китобини ушбу Вақтинчалик низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари бўйича солиқ ҳисоботи шаклида, тақдим этиладиган Маълумотнома-Ҳисоб-китобдан келиб чиқиб, ЯИТ ҳисоб-китоби шаклига қуйидаги сатрлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«051» — ҳисобот даври учун ЯИТнинг базавий миқдори. Ушбу сатр фақат 3-устуни бўйича тўлдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«052» — Ҳисобот даврида тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг «050»-сатри 3-устунининг «051»-сатридан катта ёки тенг бўлса, у ҳолда 3-устуннинг «052»-сатрида «050»-сатридаги ЯИТ суммаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар 3-устуннинг «050»-сатридаги сумма 3-устуннинг «051»-сатридаги суммадан кичик бўлса, у ҳолда 3-устуннинг «052»-сатрида 3-устуннинг «051»-сатридаги сумма кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-устуннинг «052»-сатрига 4-устуннинг «050»-сатридаги сумма кўчириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«060»-сатрга ЯИТнинг аввалги ҳисоб-китобининг «052»-сатридаги суммаси кўчириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ЯИТни ҳисоб-китобининг шартли мисоллари ушбу Вақтинчалик низомнинг 3-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тўловчилар ушбу Вақтинчалик низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳоллари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларга мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯИТни қўшимча ҳисоблайдилар. Бунда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси тўловчи ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан ундирилади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Вақтинчалик низом 2010 йил 1 январгача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА

‎Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори
‎ҲИСОБ-КИТОБИ
‎(хўжалик юритувчи субъектлар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари)

Кўрсаткичлар‎ Сатр коди‎ Сумма‎
1‎ 2‎ 3‎
Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари‎ 010‎
Ҳисобот ойида иш кунлари сони‎ 020‎
Ҳисобот ойида бир ходим учун ЯИТ нормативи‎ 030‎
Ҳисобот ойида ЯИТнинг базавий миқдори (010-сатр/020-сатр х 030-сатр) ‎ 040‎
Аввалги ҳисобот даври охиридаги ЯИТнинг базавий миқдори (аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-Ҳисоб-китобнинг 060-сатри)‎ 050‎
Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг базавий миқдори (040-сатр + 050-сатр)‎ 060*‎

‎Раҳбар

‎_____________________‎

(имзо)‎

Бош бухгалтер‎ _____________________‎

(имзо)‎

М.Ў.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* мазкур сатрдаги сумма ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг «051» - сатрига кўчириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

‎‎Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори
‎ҲИСОБ-КИТОБИ
‎‎(микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади)

Кўрсаткичлар‎ Сатр коди‎ Сумма‎
1‎ 2‎ 3‎
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари‎ 010‎ х‎
чоракнинг биринчи ойи учун‎ 0101‎
чоракнинг иккинчи ойи учун‎ 0102‎
чоракнинг учинчи ойи учун‎ 0103‎
Ҳисобот даврида иш кунлари сони‎ 020‎ х‎
чоракнинг биринчи ойи учун‎ 0201‎
чоракнинг иккинчи ойи учун‎ 0202‎
чоракнинг учинчи ойи учун‎ 0203‎
ЯИТ нормативи:‎ 030‎ х‎
чоракнинг биринчи ойи учун‎ 0301‎
чоракнинг иккинчи ойи учун‎ 0302‎
чоракнинг учинчи ойи учун‎ 0303‎
ЯИТнинг базавий миқдори
‎(0401-сатр+0402-сатр+0403-сатр): ‎
040‎
чоракнинг биринчи ойи учун
‎(0101-сатр/0201-сатр х 0301-сатр) ‎
0401‎
чоракнинг иккинчи ойи учун
‎(0102-сатр /0202-сатр х 0302-сатр)
0402‎
чоракнинг учинчи ойи учун
‎(0103-сатр /0203-сатр х 0303-сатр)
0403‎
Аввалги ҳисобот даври охиридаги ЯИТнинг базавий миқдори (аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-Ҳисоб-китобнинг 060-сатри)‎ 050‎
Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг базавий миқдори
‎(040-сатр + 050-сатр)‎
060*‎

‎Раҳбар‎

‎_____________________

(имзо)‎

Бош бухгалтер‎ _____________________‎

(имзо)‎

М.Ў.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* мазкур сатрдаги сумма ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг «051» - сатрига кўчириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ЯИТни ҳисоб-китобининг шартли мисоллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол. Савдо корхонасида 8 киши ишлайди. Корхонада 5 кунлик иш куни белгиланган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан аниқланадиган Иш вақти ҳисоб-китобига мувофиқ 2009 йил январида 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 21 кунни ташкил этади. 2009 йил январь ойи учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори 28 040 сўмни ташкил этади. Январь учун қуйидаги иш ҳақи ҳисобланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар‎ Ҳақиқатда ишлаган кунлар‎ Ҳисобланган иш ҳақи (сўм)‎
1-ходим‎ 21‎ 400 000‎
2-ходим‎ 21‎ 300 000‎
3-ходим‎ 11‎ 250 000‎
4-ходим‎ 21‎ 200 000‎
5-ходим‎ 14‎ 80 000‎
6-ходим‎ 15‎ 90 000‎
7-ходим‎ 21‎ 30 000‎
8-ходим‎ 21‎ 40 000‎
Иш ҳақи фонди‎ 1 390 000‎
ЯИТ суммаси (иш ҳақи фондидан 24%)‎ 333 600‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларининг умумий сони:

К=21+21+11+21+14+15+21+21=145.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формулага асосан ЯИТнинг базавий миқдори (БРяит ) = 145/21 * 28 040 сўм = 193 610 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан катта бўлганлиги учун (333 600 сўм > 193 610 сўм), ЯИТ ҳисоб-китобининг «Ҳисобот даврида тўланиши лозим» сатрида 333 600 сўм кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол. Ишлаб чиқариш корхонасида 9 киши ишлайди. Корхонада 6 кунлик иш куни белгиланган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан аниқланадиган Иш вақти ҳисоб-китобига мувофиқ 2009 йил январида 6 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 26 кунни ташкил этади. Январь учун қуйидаги иш ҳақи ҳисобланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар‎ Ҳақиқатда ишлаган кунлар‎ Ҳисобланган иш ҳақи (сўм)‎
1-ходим‎ 26‎ 150 000‎
2-ходим‎ 15‎ 90 000‎
3-ходим‎ 26‎ 90 000‎
4-ходим‎ 16‎ 65 000‎
5-ходим‎ 26‎ 80 000‎
6-ходим‎ 11‎ 40 000‎
7-ходим‎ 15‎ 50 000‎
8-ходим‎ 26‎ 50 000‎
9-ходим‎ 26‎ 60 000‎
Иш ҳақи фонди‎ 675 000‎
ЯИТ суммаси (иш ҳақи фондидан 24%)‎ 162 000‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларининг умумий сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
К=26+15+26+16+26+11+15+26+26=187.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формулага асосан ЯИТнинг базавий миқдори (БРяит ) = 187/26 * 28 040 сўм = 201 672 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кичик бўлганлиги учун (162 000 сўм < 201 672 сўм), ЯИТ ҳисоб-китобининг «Ҳисобот даврида тўланиши лозим» сатрида 201 672 сўм кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Агар солиқ тўловчида сменали иш режими бўлса, у ҳолда корхонада белгиланган иш кунлари: 8 соатли иш кунида 5 кунлик иш ҳафтаси сифатида, 7 соатлик иш кунида 6 кунлик иш ҳафтаси сифатида ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 85-модда)