ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 февралда 467-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 14 мартдаги 7/2-сонли «Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 467-4, 27.03.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 йил, 7-сон, 38-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 январь,
40-3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 73-модда)