Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2018 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1897
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1897
Кучга кириш санаси
15.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР-ЭКСПОРТЁРЛАР ТОМОНИДАН АМОРТИЗАЦИЯНИ ЎРНАТИЛГАН МЕЪЁРДАН КАМРОҚ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1897]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 29 январдаги 13, 4, 2018-04-сонли ««Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1897-1, 06.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 10, 63, 2009-2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда) мувофиқ, ўз маҳсулоти (иш, хизмати) экспортини амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан 2009-2010 йиллар даври мобайнида асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик низом ўз маҳсулоти (иш, хизмати) экспортини қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари (кейинги ўринларда — корхона-экспортёр)га тегишли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Вақтинчалик низом 2010 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Вақтинчалик низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амортизация — асосий воситалар эскиришининг қийматдаги ифодаси, ҳамда асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияланадиган қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати мобайнида асосий воситалар ва номоддий активларнинг белгиланган мақсадидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига олиб бориш ва систематик тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўрнатилган амортизация меъёри — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация меъёри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) корхона маҳсулоти қиймати — корхонанинг барча харажатларини (ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатларини) ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг ҳисоб-китоб қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) пасайтирувчи коэффициент — асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан камроқ амортизация суммасини аниқлаш учун қўлланиладиган ҳисоб-китоб кўрсаткичи бўлиб, унинг қиймати 1,00 ёки 100% дан кўп бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ўрнатилган меъёрларга мувофиқ ҳисоблайдиган корхона-экспортёрлар 2009 йилнинг 1 январидан 2010 йилнинг 31 декабригача бўлган давр мобайнида, ишлаб чиқарилаётган ўз маҳсулотининг жаҳон бозори нархлари корхона маҳсулоти қийматидан паст бўлган ҳолларда, амортизацияни ўрнатилган меъёрлардан камроқ (кейинги ўринларда — пасайтирилган меъёрда) ҳисоблаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган усул бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўрнатилган меъёрлар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан юқори бўлган ҳолда, корхона-экспортёрлар амортизацияни пасайтирилган меъёрлар бўйича ҳисоблаши мумкин. Агарда корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган усул бўйича асосий воситалар ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация суммаси ўрнатилган меъёрлар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан паст бўлган ҳолда, корхона-экспортёр фақатгина ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган амортизация ҳисоблашнинг усулларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пасайтирилган меъёр пасайтирувчи коэффициентни асосий воситаларнинг аниқ тури бўйича ўрнатилган амортизация меъёрига кўпайтириш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пасайтирувчи коэффициент экспорт қилинадиган маҳсулотнинг жаҳон бозори нархини («чегараловчи баҳо» — қонунчиликка мувофиқ корхоналар учун) корхона маҳсулоти қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пасайтирувчи коэффициент корхона-экспортёр томонидан мустақил равишда ҳар ҳисобот даври (чорак, ой)да ҳисобланади. Жорий давр учун пасайтирувчи коэффициентни ҳисоблаш учун мос равишдаги ўтган даврнинг ҳақиқий кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бунда, агар бир неча турдаги маҳсулот экспорт қилинганда, корхона-экспортёр ҳар бир маҳсулот тури бўйича ҳисобланган пасайтирувчи коэффициентнинг хоҳлаганини қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизацияни ҳисоблашда экспорт қилинаётган маҳсулот бирлигининг жаҳон бозори нархини ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун корхона-экспортёр ихтиёрига кўра қуйидагилардан бири қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа чет эл корхоналари ёки миллий корхона-экспортёрлардан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оммавий ахборот воситалари (жумладан Интернет сайтларининг қоғоз нусхаси) ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда чоп этилган экспорт қилинаётган маҳсулотнинг жаҳон бозори нархлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) товар-хом ашё биржалари, турли агентликлар, маслаҳат (консалтинг) ташкилотлари, махсус ваколатли органлар ва жаҳон бозори нархлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва чоп этиш билан шуғулланадиган бошқа юридик шахслардан ёзма шаклда олинган хулосалар ва маълумотлар, ҳамда экспорт қилинаётган маҳсулотнинг жаҳон бозори нархлари даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Корхона-экспортёрлар номоддий активлар бўйича амортизациянинг пасайтирилган меъёрларини қуйидагича аниқлайди: номоддий активнинг аниқ бир тури бўйича ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган тартибда ҳисобланган амортизация меъёрини мазкур Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўзда тутилган тартибда ҳисобланган пасайтирувчи коэффициентга кўпайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объект асосий воситалар (номоддий активлар) таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ва мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объектларнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ойдан ёки ушбу объектлар балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича пасайтирилган меъёрларда амортизация ажратмалари ҳисобот даври мобайнида ҳар ойда ҳисоблаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлаб чиқариши мавсумий тусга эга бўлган корхоналарда фойдаланиладиган асосий воситалар (номоддий активлар) бўйича пасайтирилган меъёрдаги амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси, ҳисобот йилида улардан фойдаланиш даврига тенг маромда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Амортизация ажратмаларини ҳисоблашни тўхтатиб туриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхона-экспортёрлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги нархлари («чегараловчи баҳо» — қонунчиликка мувофиқ корхоналар учун) уларнинг таннархидан пасайиб кетган ҳолларда, корхона-экспортёрлар асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблашни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 6 ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туришлари мумкин. Календарь йили давомида амортизация ҳисоблашни олти ой муддатгача тўхтатиб туришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш амортизация ҳисоблашнинг қўлланилаётган усули ва меъёридан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришни келишиш учун корхона-экспортёрлар амортизацияни тўхтатиб туришни бошлашдан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни корхона раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан тасдиқланган ва муҳрланган ҳолда тақдим этишлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўлланма хат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш даври учун асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаларининг ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йиллик амортизация умумий суммасининг сотиш нархига киритилган ҳолда ва келишилаётган муддат учун амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришни ҳисобга олган ҳолда экспорт қилинадиган маҳсулотнинг кутилаётган (прогнозлаштирилган) ишлаб чиқариш таннархи ва сотиш нархлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳужжатлар тақдим қилинган санадаги экспорт қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат) бирлиги бўйича жаҳон бозоридаги нархи ва таннархи тўғрисидаги маълумотлар, жаҳон бозори нархларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришни келишаётган корхона-экспортёрлар зарур ҳолларда амортизацияни 6 ойгача тўхтатиб туришга доир қўшимча маълумот ва ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ (соҳа) бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва зарурий ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатдан кечикмаган ҳолда вазирлик раҳбариятига амортизация ҳисоблашни олти ой муддатгача тўхтатиб туришга розилик бериш тўғрисида ёки тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ёзма тақдимнома киритади. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик бериш тўғрисидаги ёки тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги билдириш хати тегишли Молия вазири ўринбосари имзоси билан корхона-экспортёрга қонунчиликда белгиланган тартибда юборилади. Бунда амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик олти ойдан кам бўлган муддатга ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик бериш тўғрисидаги билдириш хатида амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришнинг аниқ муддати кўрсатилиши лозим. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик рад этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бу ҳақда корхона-экспортёрни рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда хабардор қилади. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик рад этилган корхона-экспортёр, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кўрсатган камчиликларини бартараф этгандан сўнг, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Вақтинчалик низом билан белгиланган тартибда амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш даври ёки амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш даври тугаганидан сўнг, келгусида амортизацияни ҳисоблаш асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати тўлиқ қоплангунча ўрнатилган амортизация меъёрларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тақдим этилаётган ҳисоб-китоблар, бошланғич ҳужжатлар ва бошқа материаллар, ҳамда улар нусхаларининг ҳаққонийлиги ва асосланганлиги учун шахсий жавобгарлик корхона-экспортёрлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Вақтинчалик низомда баён этилган тартибда амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик бериш ёки тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги таклифни ўз вақтида киритиш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ (соҳа) бошқармалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 64-модда)