Олдинги таҳрирга қаранг.
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3190, 30.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгашига апелляцияларни топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2003 йил 24 декабрь, рўйхат рақами 1293) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
(қоиданинг номи Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида»ги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига (бундан кейинги ўринларда Апелляция кенгаши деб юритилади) апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади):
(1-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, селекция ютуғи, интеграл микросхемалар топологиясига талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;
ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига патент бериш тўғрисидаги ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги;
товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга ошириладиган муҳофаза бериш тўғрисида ёки муҳофаза беришни рад этиш тўғрисидаги;
д) товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси учун гувоҳноманинг, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигига қарши;
ж) интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида;
з) товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси учун ҳамда товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида;
2. Апелляция кенгашига Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) топширилиши мумкин.
3. Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган апелляциялар ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга талабнома, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширган талабнома берувчи томонидан берилади.
Мазкур Қоидаларнинг 1-банди «б» — «и» кичик бандларида кўзда тутилган апелляциялар манфаатдор шахслар томонидан берилади.
Мазкур Қоидаларнинг 2-бандида назарда тутилган ариза ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб ҳисоблаган шахс томонидан берилади.
4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий истиқомат қиладиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари ёки уларнинг вакиллари башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни, шу жумладан Апелляция кенгаши йиғилишларида қатнашишни ўз вакиллари, шунингдек Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
5. Вакилнинг, тегишли ҳолларда патент вакилининг ваколатлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ва ваколатларнинг ҳажми кўрсатилган ишончнома билан тасдиқланади.
6. Апелляция ёки ариза ихтиёрий шаклда тузилади ва умумий қабул қилинган техника воситаларида (ёзув машинкаси, шахсий компьютер ва ҳоказоларда) босилган кўринишда тақдим этилади.
а) апелляция ёки ариза берган юридик шахслар учун — унинг номи, жойлашган ери (почта манзили), жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили) ва бошқа маълумотлар;
б) ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга талабнома, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига талабноманинг рақами ёки апелляция оид бўлган объектга берилган муҳофаза ҳужжатининг, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами.
Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўзда тутилган аризада товар белгисига гувоҳноманинг ёки уни рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабноманинг рўйхат рақами кўрсатилади. Ариза Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлмаган белгига оид бўлса, аризага «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) мувофиқ тайёрланган товар белгиси намунаси илова қилинади.
(7-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
в) устидан шикоят берилган қарорнинг қонунга зидлиги, патент, гувоҳнома берилганлиги ёки ҳуқуқий муҳофаза берилганлиги қонунга зидлигининг асоси, апелляция берувчи шахснинг барча сабаб ва далиллари, таклиф этилган объектнинг унга қарши қуйилган барча объектлар билан таққосланган таҳлилини (муҳофаза ҳужжати бериш рад этилганда) апелляция ўз ичига олиши керак.
Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «г»—«з» кичик бандларида кўзда тутилган апелляцияларга қўшимча материаллар тақдим этилган ҳолда, улар патент, гувоҳнома ёки ҳуқуқий муҳофаза беришни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб тан олиш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган сабабларни ўзгартирмаслиги юзасидан текширилади.
Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «и» кичик бандида келтирилган апелляция ва/ёки унга илова қилинган материаллар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
жуғрофий объектга хос бўлган шартларнинг йўқолганлиги ҳақида ва/ёки Ўзбекистон Республикасининг товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарни ишлаб чиқариш имкони йўқлиги ҳақида;
чет эл юридик шахслари ёки чет эл фуқаролари томонидан товар келиб чиққан мамлакатда ушбу товар келиб чиққан жой номига бўлган ҳуқуқ йўқотилганлиги ҳақида;
товар Ўзбекистон Республикасининг товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида ушбу товар келиб чиққан жой номига нисбатан кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни йўқотганлиги ҳақида.
Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўзда тутилган ариза ва унга илова қилинадиган материаллар товар белгисининг ҳаммага маълум товар белгиси деб эътироф этилганлигини тасдиқлайдиган аниқ маълумотлардан иборат бўлиши керак. Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар шундай материаллар сифатида тақдим этилиши мумкин:
ярмарка ва кўргазмаларда товар белгисидан фойдаланилган маҳсулотлар ва/ёки хизматлар рекламаси ва тақдимотини ҳам ҳисобга олган ҳолда, товар белгисидан фойдаланиш усули ҳақида;
Агентлик белгилаган тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда, ихтисослашган мустақил ташкилот томонидан товар истеъмолчилари орасида ўтказилган сўров натижалари ҳақида.
(7-банднинг «в» кичик банди ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Товар белгисидан узоқ вақт давомида, узлуксиз, кенг ва катта ҳажмда фойдаланилганлиги исботи сифатида маҳсулот сифатини назорат қилувчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва жамиятларнинг хулосалари (маълумотномалари), декларациялар, сифат сертификатлари ва шу каби ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Аризада товар белгисидан фойдаланиш қайси санадан бошлангани ва ариза берган шахс қайси санадан бошлаб ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси сифатида эътироф этганлиги кўрсатилиши керак.
г) апелляция ёки ариза берган шахснинг апелляция ёки ариза моҳияти бўйича аниқ баён қилинган талаблари.
Апелляция ёки ариза апелляция ёки ариза берган шахс ёхуд унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан апелляция ёки ариза ташкилот раҳбари ёки белгиланган тартибда ваколатга эга бўлган шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади, имзо юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
(7-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-3 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1889-3/0271-сон)
8. Апелляция битта ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома ёки товар белгисига, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига талабномага ёхуд битта муҳофазаланадиган объект — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига оид бўлиши керак.
Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўзда тутилган ариза ҳам битта товар белгисига тааллуқли бўлиши керак. Апелляция материаллари икки нусхада топширилади, фақат ушбу Қоидаларнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган апелляциялар ва 2-бандида кўзда тутилган аризалар бундан мустасно равишда бир нусхада топширилади.
9. Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «а» кичик бандида кўзда тутилган апелляциялар Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 158-модда), «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 178-модда), «Селекция ютуқлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда), «Интеграл микросхемалар топологиясининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 87-модда) қонунларида белгиланган муддатларда берилади.
10. Апелляция ёки аризага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сонли қарори билан тасдиқланган «Патент божлари тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 151-модда) мувофиқ белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинмаган тақдирда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
11. Апелляция ёки ариза ўзбек ёки рус тилларида топширилади. Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилларида икки нусхада топширилади. Агар қўшимча материаллар бошқа тилда топширилган бўлса, апелляция ёки ариза берган шахс уч ой муддат ичида ушбу материалларнинг ўзбек ёки рус тилларига таржимасини тақдим этиши лозим. Таржима тақдим қилинмаган тақдирда, ушбу материаллар апелляция ёки аризани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
13. Агар апелляция ушбу Қоидаларнинг 2-бўлимида назарда тутилган шартларга жавоб берса, Апелляция кенгашига келиб тушган санадан эътиборан ун кунлик муддат ичида апелляция берган шахсга апелляция кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.
Ушбу Қоидаларнинг 1-банди «б»—«и» кичик бандларида кўзда тутилган апелляциялар Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказилгунга қадар ўз мулоҳазаларини тақдим этиши ҳақидаги таклиф билан апелляция берган шахсга юборилади.
14. Агар апелляция мазкур Қоидаларнинг 2-бўлимида белгиланган шартлар инобатга олинмасдан топширилган бўлса, апелляция берган шахсга апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни уч ой муддат ичида тақдим этиш таклифи баён қилинган сўровнома юборилади.
Сўровномада талаб қилинган маълумотлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда апелляция берган шахсга хабар берилади.
15. Апелляция берган шахс кўриб чиқишнинг исталган босқичида апелляцияни чақириб олиши мумкин. Бу ҳолда, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади.
16. Йиғилишдан ўн кун аввал томонларга Апелляция кенгаши йиғилишининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақидаги билдиришнома юборилади.
17. Ушбу Қоидаларнинг 12—16-бандларида белгиланган тартиб Апелляция кенгашига топшириладиган Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади, 14-банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно.
Агентликнинг ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларига талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Агентликнинг фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Агентликнинг селекция ютуғига патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар, агар қўшимча синовлар ўтказиш зарурати туғилмаса.
(18-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Агентликнинг ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент бериш тўғрисидаги ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Агентликнинг товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Агентликнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга ошириладиган муҳофаза бериш тўғрисидаги ёки муҳофаза беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
Агентликнинг интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилишига қарши берилган апелляциялар;
интеграл микросхемалар топологиясининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги апелляциялар;
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси учун гувоҳнома, товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги апелляциялар;
селекция ютуғи патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляциялар, агар қўшимча синовлар ўтказиш зарурияти туғилмаса.
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларининг Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар Апелляция кенгаши томонидан ушбу аризалар келиб тушган санадан эътиборан тўрт ой ичида кўриб чиқилади.
19. Апелляция кенгаши йиғилишини ўтказиш санаси тайинланганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган томонлар йиғилиш санасини олти ойдан ошмаган муддатга кўчириш ҳақида асосланган расмий илтимоснома билан Апелляция кенгашига мурожаат этишлари мумкин. Бу ҳолда, апелляцияни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари ўтиши Апелляция кенгаши йиғилишини ўтказишнинг янги санасигача тўхтатилади.
21. Иш бўйича иш юритиш тўхтатилиши билан барча ўтиб кетмаган муддатларнинг ўтиши ҳам тўхтатилади. Иш бўйича иш юритиш барча зарур маълумотлар ва/ёки материаллар олинмагунга қадар, тўхтатиб турилади. Иш бўйича иш юритиш тикланган кундан бошлаб муддатларнинг ўтиши давом этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-3 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1889-3/0271-сон)
22. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари (учта аъзодан кам бўлмаган) ва котиби таркибидаги Апелляция кенгаши мажлисида амалга оширилади. Кенгаш таркибига Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари ҳамда мустақил олимлар ва мутахассислар киради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-2, 07.05.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 19-сон, 242-модда)
23. Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёхуд жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Ишни кўриб чиқишда қатнашиш ҳуқуқи бўлган ва Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилинган исталган шахснинг келмай қолиши ишни кўриб чиқишга тўсиқ бўла олмайди.
Апелляция кенгаши ишни кўриб чиқишда қатнашиш ҳуқуқи бўлган шахслардан бирортаси келмаганлиги оқибатида ушбу йиғилишда ишни кўриб чиқиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, кенгаш йиғилиши ўтказиладиган санани бошқа кунга кўчириш ҳуқуқига эга.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Апелляция кенгашининг исталган аъзосига ёки бутун таркибига нисбатан асосланган раддия бериши мумкин. Раддия ишнинг моҳиятини кўриб чиқиш бошлангунга қадар берилиши лозим.
Раддия Апелляция кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилиши керак. Агар раддия қаноатлантирилса, апелляция ёки ариза бошқа таркибда кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқишда қатнашадиган шахслар йиғилишнинг янги санаси ва вақти ҳақида ушбу Қоидаларнинг 16-бандида белгиланган тартибда хабардор этиладилар.
24. Апелляция кенгаши бир шахс ёки бир неча шахснинг битта объектга — муҳофазаланаётган ёки талабнома берилган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиясига оид бир неча апелляциялари кўриб чиқишда эканлигини аниқласа, томонларнинг розилигини олган ҳолда, бу апелляцияларни кўриб чиқишни битта йиғилишда бирлаштириши мумкин. Апелляция кенгашининг қарори ҳар бир иш бўйича алоҳида чиқарилади.
Агар аризалар бир ёки бир неча шахслар томонидан берилган бўлса ҳамда уларда битта товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси сифатида эътироф этиш сўралаётган бўлса, Апелляция кенгаши бир неча аризаларнинг кўриб чиқилишини бирлаштириши мумкин.
25. Томонлардан бири мазкур иш юритувдан чиқиб кетганда (апелляция ёки ариза берган шахснинг вафот этиши, юридик шахснинг тугатилиши, қайта ташкил этилиши ва шу кабилар), Апелляция кенгаши асосланган ариза бўйича ушбу томонни меросхўри ёки ҳуқуқий ворислари билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик апелляция жараёнининг исталган босқичида амалга оширилиши мумкин.
26. Ишнинг моҳиятидан келиб чиқиб, қўшимча материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг зарурати пайдо бўлса, қўшимча материаллар ва маълумотлар уч ой ичида топширилади.
Қўшимча материаллар ва маълумотлар тақдим этувчи томоннинг расмий илтимосномасига кўра, қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Расмий илтимоснома билан сўралган маълумотларга жавоб бериш муддатини узайтириш учун узайтиришнинг ҳар бир ойи учун белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Бу ҳолда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш муддатларининг ўтиши узайтириш муддати давомида тўхтатилади.
Белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаса, расмий илтимоснома берилмаган деб ҳисобланади.
27. Апелляция кенгаши аъзолари иш кўриб чиқилишида ва қарор қабул қилишда мустақилдирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси соҳасидаги халқаро шартномаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида»ги низомга амал қиладилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
28. Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда тижорат ва хизмат сирлари ошкор этилишини олдини олиш мақсадида, кенгаш иштирокчилари исталган бирининг расмий илтимосномаси бўйича ишни кўриб чиқиш махфийлиги ҳақида ажрим чиқаради. Бу ҳолда, кенгаш йиғилишига киритилган иштирокчиларнинг ҳаммаси Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқиш муносабати билан ўзларига маълум бўладиган тижорат ва хизмат сирларидан иборат бўлган аниқ маълумотларнинг махфийлигини сақлаш ҳақида мажбуриятни оладилар.
29. Апелляция кенгашида ишни юритиш ўзбек ёки рус тилларида олиб борилади. Иш юритиш олиб бориладиган тилни тушунмайдиган шахсларга материаллар билан таржимон орқали танишиш ва Апелляция кенгаши ишида қатнашиш, шунингдек кенгаш йиғилишида ўзбек ёки рус тилларида сўзга чиқиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Апелляция кенгаши йиғилишида ёзиб олиш аппаратураларидан фойдаланиш кенгаш аъзоларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
30. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раисининг ишнинг моҳиятини баён қиладиган маърузаси билан бошланади. Ишни кўришнинг кейинги босқичлари одатда қуйидагилардан иборат бўлади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-2, 07.05.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 19-сон, 242-модда)
чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг Апелляция кенгаши аъзолари ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблари;
31. Апелляция кенгаши йиғилишининг баённомаси овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган Апелляция кенгаши котиби томонидан олиб борилади.
Апелляция кенгаши йиғилишининг баённомаси Апелляция кенгаши раиси ва Апелляция кенгаши котиби томонидан имзоланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-2, 07.05.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 19-сон, 242-модда)
32. Ишни кўриб чиқишда ҳар бир томон ўз талабларининг асоси сифатида келтирган далилларни исботлайди.
Апелляцияни кўриб чиқишда исбот ва далиллар томонлар ва бошқа иштирокчилар тарафидан ёзма равишда тақдим қилинади ҳамда нусхаси барча иштирокчиларга тарқатилади.
Агар тақдим қилинган исботлар етарли бўлмаса, Апелляция кенгаши томонлар ва апелляция жараёнининг бошқа иштирокчиларига қўшимча исботлар тақдим этишни таклиф қилади.
33. Томонлардан бири бошқа томоннинг нуқтаи назари асосли ва қонунийлигини ёзма равишда тан олган ҳамда низодан воз кечган ҳолда, Апелляция кенгаши апелляция бўйича иш юритишни тўхтатади. Апелляция кенгашига худди ўша томонлар орасидаги ўша иш ва ўша асослар бўйича такрорий мурожаат этиш ушбу ишни ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янгидан пайдо бўлган ҳолатлар аниқланганда мумкин бўлади.
34. Апелляция кенгаши апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляцияни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция кенгаши аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисида ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолда, Апелляция кенгаши бир вақтнинг ўзида ушбу рўйхатдан ўтказилиш билан боғлиқ товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
35. Апелляция кенгашининг қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг кенгаш аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва низони кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва тасдиқланган санадан эътиборан қабул қилинган деб ҳисобланади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-2, 07.05.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 19-сон, 242-модда)
Апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қатнашган шахслар ва Апелляция кенгаши аъзолари кенгаш йиғилишида ёки Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида ёзма равишда ўзларининг алоҳида фикр-мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эгадирлар.
Раислик қилувчи Апелляция кенгаши қарорининг хулоса чиқарилган қисмини апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қатнашганларга ўқиб эшиттиради.
36. Апелляция кенгашининг қарори ёзма шаклда баён қилинади ҳамда кириш, тавсифлаш, асослаш ва хулоса қисмларидан иборат бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
апелляция ёки ариза берган шахс мулоҳазасининг қисқача баёни ёки давлат экспертизаси вакилининг тушунтиришлари;
томонларнинг илтимосномалари ва исботларини Апелляция кенгаши қабул қилишига ёки рад этишига сабаб бўлган далиллар ва фактлар;
қўйилган талаблар бўйича уларни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, қабул қилинган қарор устидан шикоятнома бериш муддатлари ва тартиби ҳақидаги маълумотлар.
38. Апелляция кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан беш иш куни ичида апелляция ёки ариза берган шахсга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади ҳамда Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1889-3 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1889-3/0271-сон)
Агентликнинг қарорига қарши апелляцияларни топшириш учун тўланган патент божлари Апелляция кенгаши томонидан апелляция берувчи фойдасига қарор чиқарилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сонли қарори билан тасдиқланган «Патент божлари тўғрисида»ги низомда белгиланган тартибда ушбу шахсга қайтарилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 30.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 420-модда)
39. Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.