Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ МОЛИЯВИЙ ВА КРЕДИТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

ИЛОВА
Экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисида ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Комиссиянинг асосий функциялари

III. Кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлар суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича экспорт қилувчи корхоналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.6-банди ижросини таъминлаш, шунингдек экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ва кредит йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг инвестицион фаоллиги ўсишини рағбатлантириш ва модернизациялаш, аҳоли бандлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқи берилсин.
1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази