Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАР ҚАРЗИНИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра экспорт қилувчи корхоналарнинг қарзини таркибий ўзгартиришга ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқаришга йўналтирилган таклифлар тайёрлаш бўйича кичик гуруҳи таркиби

2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра экспорт қилувчи корхоналарнинг қарзини таркибий ўзгартириш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш юзасидан таклифлар тайёрлаш тартиби тўғрисида ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.9-банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек экспорт қилувчи корхоналарнинг кредиторлик қарзини таркибий ўзгартириш бўйича асосланган таклифларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан ташкил этилган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг экспорт қилувчи корхоналарнинг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қарзини таркибий ўзгартиришга ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқаришга йўналтирилган таклифлар тайёрлаш бўйича кичик гуруҳи (кейинги ўринларда Кичик гуруҳ деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Гуськова Т.Молия вазирининг биринчи ўринбосари, Кичик гуруҳ раҳбари
Саидова Г.Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
Гадоев Э.Давлат солиқ қўмитасининг биринчи ўринбосари
Рофиев Қ.Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
Файзуллаев Ш.Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Мирзаев М.Молия вазирининг ўринбосари
Острогожская Э.Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи
Қорабоев Ф.Молия вазирлигининг Саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи
Адҳамжонов А.Молия вазирлигининг Истеъмол бозори ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий ҳамда нарх орқали тартибга солиш бошқармаси бошлиғи
Тангирқулов А.Давлат солиқ қўмитасининг Ҳисобот ва солиқ тушумларини тезкор таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи
Тўйчиев И.Молия вазирлигининг Агросаноат мажмуаси молияси бошқармаси бошлиғи, Кичик гуруҳ котиби
Экспорт қилувчи корхоналарнинг қарзларини таркибий ўзгартириш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан ташкил этилган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра экспорт қилувчи корхоналарнинг қарзини таркибий ўзгартиришга ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқаришга йўналтирилган таклифлар тайёрлаш бўйича Кичик гуруҳи (кейинги ўринларда Кичик гуруҳ деб аталади) томонидан тайёрланади.
5. Ишчи орган мурожаат, шунингдек ушбу Вақтинчалик низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва асослашлар олинган кундан бошлаб 2 кун мобайнида уларни хулоса тайёрлаш учун Кичик гуруҳга тақдим этади.
9. Ариза берувчилар томонидан ушбу Вақтинчалик низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда, шунингдек мазкур ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаганда Кичик гуруҳ экспорт қилувчи корхонага қарзни тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш ҳамда пеняни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақлидир, у кейинчалик бу ҳақда Республика комиссиясига тегишли ахборот тақдим этади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази