ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАРДА ЭКСПОРТ ВА БАРТЕР КОНТРАКТЛАРИНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 декабрда 954-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 23 августдаги 28/2-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин сотишга мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника товарлари ва маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 954-8, 05.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 206-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2005 йил 9 августдаги 189-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 32-33-сон, 246-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 393-сон билан тасдиқланган «Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом»га (2000 йил 9 август, рўйхат рақами 954 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 15-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 ноябрь,
393-3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 532-модда)