Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЭРКИН МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ БОЖХОНА РЕЖИМИГА МУВОФИҚ ШАРТЛИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 17 ноябрда 1404-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-12-сонли «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1404-6, 18.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 9 августдаги 01-02/12-32-сонли қарори билан тасдиқланган «Эркин муомалага чиқариш божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (2004 йил 9 сентябрь, рўйхат рақами 1404 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 36-сон, 404-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 октябрь,
01-02/12-57-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 465-модда)