Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамияти кредиторлари йиғилишининг «S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S.» компаниясининг Бухоро шаҳридаги «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамияти комплекси қолган мулкий қисмини, 1-иловага* мувофиқ, унинг негизида пахта толасини комплекс қайта ишлаш бўйича хорижий корхона барпо этиш билан «SAYILGAN HOLDING» A.S. (Туркия) Холдинг компаниясининг шўъба корхонасига сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
* 1 илова рус тилидаги матнда берилган
* 2 илова рус тилидаги матнда берилган
6 йил мобайнида, 3-иловадаги* жадвалга мувофиқ, мазкур мулк комплекси негизида, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган, йилига ишлаб чиқариш қуввати 32 минг тонна пахта толаси, 26 минг тонна йигирилган ип, 12 млн.п.м тайёр мато ва 1,2 млн. дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхонани барпо этиш орқали 141 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни киритиш;
* 3 илова рус тилидаги матнда берилган
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплексини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сонли Қарорига мувофиқ «ДЭУ Интернейшнл» (Корея Республикаси) компаниясига ҳамда «S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S.» компанияси — «SAYILGAN HOLDING» A.S. (Туркия) Холдинг компаниясининг шўъба корхонасига сотишдан тушган маблағлар «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамиятининг кредиторлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда навбатдаги ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг махсус алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази