Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022 29.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1849
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 29.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1849
Кучга кириш санаси
08.09.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ТАЖРИБАЛИ АМАЛИЁТЧИЛАР, ШУНИНГДЕК ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЕТАКЧИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА ПРОФЕССОРЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 29 августда 1849-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 11 июлдаги 16-2022-сонли, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июлдаги 53-сонли ва Молия вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 27-сонли ««Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1849-1, 25.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар йили» Давлат дастури тўғрисида»ги 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 10-11-сон, 56-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тўғрисида»ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорлари мазкур Низомдан келиб чиққан ҳолда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг Уставларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори З. САТТОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
04/ПҚ-34-Б-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 23 июлдаги 223-1, 04/ПҚ-34-Б, 57, 83-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар йили» Давлат дастури тўғрисида»ги 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 10-11-сон, 56-модда) мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига, айниқса муҳандис-техник, иқтисодий, юридик фанлар бўйича тажрибали амалиётчиларни, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар йили академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим йўналишлари бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда муҳандис-техник, иқтисодий, юридик йўналишлар бўйича ихтисослашган кафедралар профессор-ўқитувчиларини ва тажрибали амалиётчиларни (бундан кейинги ўринларда жалб қилинган педагоглар деб юритилади) ўқув жараёнига жалб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг педагогик кенгаши жалб қилинадиган педагогларни ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш учун талаб ва мезонларни ишлаб чиқади, жалб қилинадиган педагоглар ва таълим муассасаси ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари жалб қилинган педагоглар билан меҳнат шартномаларини янги ўқув йили бошланишига қадар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари зарур ҳолларда тажрибали амалиётчиларга ва олий таълим муассасаси педагогларига мослашган дарс жадвали асосида дарс ўтишини ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари томонидан жалб қилинган олий таълим муассасасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорлари таълим бериш жараёнидан ташқари ўқитувчиларга услубий материаллар тайёрлашда ҳамда ёш ўқитувчиларга илмий, услубий ёрдам беришда амалий ишларни олиб борадилар (ўқув, услубий, илмий ва бошқа турдаги кафедрадаги иш режасидан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Устоз-шогирд» методига асосланиб, жалб қилинган педагогларга ўқув йили давомида таълим муассасасининг ёш ўқитувчилари бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот маркази таълимга оид республика газета ва журналларида жалб қилинган педагоглар ишларини мунтазам ёритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Рағбатлантириш тизимини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг педагогик кенгаши ҳар ой якунида жалб қилинган педагоглар томонидан бажарилган ишлар ҳисоботини тинглайди, уларнинг ишини баҳолайди ва таълим муассасаси раҳбарига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий таълим муассасалари ректорлари жалб қилинган педагогларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари тақдимномалари асосида ўқув йили якуни бўйича ўқитувчининг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқув, илмий-услубий, ташкилий услубий, маънавий-маърифий ишлари учун моддий рағбатлантириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тажрибали амалиётчилар белгиланган юклама соатларидан ташқари ёш ўқитувчиларга ўқув-услубий, илмий ишларни бажаришда ёрдам берса, таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида йил якуни бўйича бир маротаба академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жалб қилинган педагогларга асосий иш жойидан 15 километрдан узоқ масофада жойлашган қишлоқ жойларидаги касб-ҳунар коллежларига қатнаган ҳолларда иш ҳақидан ташқари касб-ҳунар коллежларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлкира харажатларини қоплаш мақсадида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан ошмаган миқдорда ойлик пуллик компенсация тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси базасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига жалб қилинган педагоглар учун 4 ҳафталик мақсадли малака ошириш курслари ташкил қилинади. Жалб қилинган педагогларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан малака ошириш режаси ишлаб чиқилади ҳамда «Истеъдод» жамғармасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мақсадли малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб, унинг натижаларига кўра юқори балл тўплаган ва тегишли танловдан ўтган жалб қилинган педагогларга «Истеъдод» жамғармаси томонидан етук хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларда малака оширишлари учун йўлланмалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Истеъдод» жамғармаси томонидан ташкил қилинадиган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танловида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларга жалб қилинган тажрибали амалиётчилар ва педагоглар томонидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалар учун алоҳида номинация киритилади ҳамда ушбу номинация ғолиблари «Истеъдод» жамғармаси маблағлари ҳамда ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъдод» жамғармаси ижрочи директори А. ПАРДАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 354-модда)