ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ЮКЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА БОЖХОНА ОРГАНЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 августда 428-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 декабрдаги 2015/10-11, 103, 01-02/19-49-сонли «Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 428-8, 11.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 7-моддалари, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сонли «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 20-сон билан ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (рўйхат рақами 428, 1998 йил 8 апрель — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари қонун ҳужжатлари ахборотномаси, 1998 й. 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан ўтгач кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 июль,
ЭГ-01/01-3897-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 июль,
71-сон
Давлат божхона қўмитаси Раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 июль,
01-02/8-44-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 321-модда)